8 рақами остида туғилган инсонлар

8 бу рақам омад ва муваффақият рамзи бўлсада, аслида ушбу санада туғилганларнинг кўпчилиги журациз, бирор ишга қўл уришдан аввал кишини ҳайрон қолдирадиган даражада иккиланадилар. Бир қарашда бундай одамлар бошқаларни ўзларидан нарига итаргандек бўладилар, лекин улар ҳам одамлар суҳбатига муҳтождирлар.

Биринчи тасаввурингиздан кейин улар ҳақида жанжалкаш, фитна қўзғовчи деган ҳулосага келишингиз мумкин, лекин керакли ва тўғри ҳулосани улар билан бўлиб ўтган суҳбатдан сўнггина чиқариш мумкин.

Бундай одамлар шахсий ҳаётларида кўпинча омадсизликка дуч келадилар. Улар мақсадларини ҳам аниқ белгилаб ололмайдилар, иш фаолиятларида эса ўзларига овунчоқ бўлган бирор кераксиз машғулот топиб оладилар. Жисмоний меҳнат билан машғул бўлишни унчалик ёқтиришмайди, лекин кун бўйи қоғозларга кўмилиб ўтиришлари мумкин.

Моддий жиҳатга алоҳида этибор қаратишади

Дағал қоғозлар асабларини тинчлантиради, уларнинг бу ишлари пуллар билан боғлиқ. Агар ўйлаган ишлари ўнгидан келмаса, бундай иш билан бошқа ҳеч қачон шуғулланмайдилар. Туғилган санаси 8 рақами билан боғлиқ инсонлар пул йиғишни ёқтиришмайди. Чунки улар моддий масалани асосий ўринга қўймайдилар, лекин нарса – буюмлар йиғадилар.

Ажойиб танқидчи ва бундай инсонлар билан келишиб иш қилиш бошқалар учун кони фойда. Ўта виждонли, бошлаган ишларини охирига йетказмай қўймайдиганлар тоифасидан. Базида, ҳатто бошқаларга яхши бўлиши учун ўзларининг ҳаловатларидан ҳам кечадилар.

Табиатан ниҳоятда ўжар, нозиктаб одам бўлганликларидан улар билан муросага келиш ва бир умр бирга яшаш жуда қийин. Уларни тушуниш мушкул савдо. Хушчақчақ кайфиятлари арзимаган сабаб билан ҳам йўқолиши мумкин.

Мақтовларсиз ҳам жуда яхши яшаётгандек кўринсаларда, бошқалар томонидан этироф этилишни исташади. Аммо уларнинг барча ҳаракатлари очиқ номоён бўлмаганлигиданми, бундай баҳтга муяссар бўлолмайдилар. Уларни атрофдагилар «пухта» ёки «ичидан пишган» дея атайдилар.

Турмуш масаласида жуда эҳтиёткор

Севги – муҳаббат бобида ҳам улар ўта талабчан. Кимгадир кўнгил қўйишда ҳам, турмуш қуриш масаласида ҳам кўнгилли эмас, ақилни биринчи ўринга қўядилар. Атрофдагиларда ўзларига нисбатан «совуққон» деган фикрни пайдо қилади. Турмуш қуришдаги биринчи шарт – унга ва фақат унга нисбатан ғамхўрлик ҳамда қариндош-уруғларига нисбатан доимий ҳурматни талаб қиладилар.

Бундайларга ҳос муҳим фазилат яхши тарбия кўрганликлари ва фарзандларига ҳам шундай муносабат кўрсата олишларидадир. Туғилган санаси 8 рақами билан боғлиқ инсонлар ҳар қандай қийинчиликлар бошларига тушмасин, ундан нолимайдилар. Бу қийинчиликлар ортида ҳузур-ҳаловат борлигига ўзлари ҳам ишониб, ўзгаларни ҳам ишонтирадилар.

8 рақами соҳиблари дили пок, соддадил инсонлар бўлиб, ортиқча такаллуфларни ёқтиришмайди. Улар учун энг муҳими – самимиятдир. Шунингдек, ирим-сиримларга, исмлар, кунлар, рақамлар билан боғлиқ башоратларга ниҳоятда ишонадилар.

Яқинларингиз ва дўстларингиз шу рақамлардан бири остида туғилган!

Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Алло?дир.

Бугун кўрилган туш ?андай а?амиятга эга? Билиб олинг...

Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафа?ат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг я?ин дўстлари ёки... Батафсил

Ту?илган санангиз мо?ияти (ра?амлар сири)...

Йохуд ра?амлар та?дирдан сўзлайди - Ра?амлар сири ва маноси ?а?ида малумот. Ту?илган кун, яни сана башорати... Батафсил