Тарози буржи ҳақида малумот
Тарози (23 сентябр — 23 октябр)
Тарози буржи характери ва бир бирларига мослиги ҳақида малумот – Табиатан жуда очиқкўнгил бўлган тарози буржи вакиллари биринчи суҳбатдаёқ ҳамроҳида ўзлари ҳақида ёқимли таасурот пайдо қила оладилар.
Байрам тадбирларини, оилавий байрамларни, туғилган кун саналарини нишонлашни яхши кўрадиган мазкур бурж вакиллари ўша давранинг ўзидаёқ одамлар этиборини ўзларига жалб эта оладилар ва ўзларига нисбатан қизиқиш пайдо ҳам қиладилар.
Агар бирор кишидан ўзлари учун манфаат зарур бўлса, бундай одамлар билан муомалани жойига қўядилар. Тарози буржи инсонларнинг кўпчилигида олдиндан кўра билиш ва ҳис қилиш қобиляти бор. Барча бошлаган ишларини қийинчилик билан бўлсада ниҳоясига йетказа оладилар.
Уларнинг тасаввур доираси шунчалик кенгки, бу фазилат тарози буржидагиларнинг оилада, ишда, умуман ҳар қандай фаолиятдаги муваффақиятни таминлаб беради. Бу билан бир қаторда жисмоний жиҳатдан уларни кучли инсонлар тоифасига киритиб бўлмайди, ҳамиша оғир, мажбурий меҳнатдан ўзларини йироқ тутадилар.
Тарози буржи инсонларини руҳан кучли деб бўлмайди, чунки улар кичкина бир муаммони ҳам йенгил қабул қилиб кетавермайдилар. Айниқса, яқинларининг бошига тушган бирор фалокат ҳам уларни қаттиқ изтиробга солиши мумкин. Тарози буржидагиларнинг яна бир ўзига ҳос ҳусусияти – Ўртадаги қандайдир тушунмовчилик туфайли келиб чиққан ҳафагарчиликдан ҳам улар қаттиқ сиқиладилар ва ҳамиша айбни ўзларидан қидирадилар.
Иккинчи томонда ҳам ҳато борлигини билганлари ҳолда уларни тушунадилар ва келиб чиққан муаммоли ҳолатга кўпинча ўзларини айбдор санайдилар. Шунинг учун тарози буржи, инсонларда кимдандир қаттиқ ранжиш ёки кўнгил қолиши ҳолатлари бўлмайди, орадаги ҳафагарчиликни ҳам тезда унутиб юборади ва аввалги муносабатни ҳам қайтадан тиклайди.
Тарози буржи: Эркаклар характери ҳақида
Биз кўпинча маданиятли кишилар деб ҳавас билан қарайдиган инсонлар орасида тарози буржида туғилган эркаклар жуда кўпчиликни ташкил қилади. Тўғри, улар шон шухрат чўққисини забт этишга чиранмайдилар, аммо ўзлари ва оиласи учун тўкис, фаровон ҳаётни таминлаб бера оладилар.
Жуда ақилли, ишнинг кўзини биладилар, аммо бирор ишни таваккал қилиб бошлолмайдилар. Бунга сабаб ўз кучларига ишонмайдилар. Тарози буржида туғилган эркаклар аёллардаги аниқ бир фазилатни танлаб ёқтирмайдилар. Бу инсонлар ўзларининг руҳий томондан кучли эмасликларини биладилар.
Шунинг учун турмуш ўртоғлари уларнинг кечинмалари, ўй фикрларидан ҳамиша огоҳ бўлиб туруши, уларни нимагадир илҳомлантириши, ҳуллас, ҳар қандай шароитда суянадиган кучли аёл бўлиши керак. Ва айтиш жоизки, буржлар орасида ҳеч қайси бири тарози буржидагилардек аёлларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсата олмайди.
Тарози буржи: Аёллар характери ҳақида
Ҳар бир сўзида ҳикмат уфуриб турадиган тарози буржи аёллари жуда кўпчилик эркакларнинг орзусидаги аёлдир. Улар билан бир марта гаплашган одам яна қайта гаплашсам, дейди.
Чунки тарози буржи аёллари жуда яхши маслаҳатгўй, одамнинг дардига дармон бўла олишлари билан ҳам киши этиборини ўзларига жалб қиладилар. Мазкур бурж остида туғилган аёллар бошқаларда ўзларининг ҳаёти, оиласи ҳақида шундай тасаввур пайдо қила оладиларки, уларнинг сўзларини тинглаб ҳаёлингизда идеал оилани тасаввур қиласиз.
Ҳа, оиладаги муаммоларни, бошидан кечираётган қийинчиликларни ҳатто энг яқин инсонига ҳам билдирмайдиган бундай бардошли аёллар жуда кам учрайди. Ҳудди шу жиҳатлари билан улар ҳамиша эрларининг ҳурматига, муҳаббатига сазоввор бўладилар, ва айтиш жоизки улар бунга лойиқдирлар. Тарози буржи аёллари учун эркакларнинг ўзларига нисбатан этиборли бўлишлари катта мукофотдир.
Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.
Бугун кўрилган туш қандай аҳамиятга эга? Билиб олинг...
Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафақат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг яқин дўстлари ёки... Батафсил
Туғилган санангиз моҳияти (рақамлар сири)...
Йохуд рақамлар тақдирдан сўзлайди - Рақамлар сири ва маноси ҳақида малумот. Туғилган кун, яни сана башорати... Батафсил