Паризод буржи ҳақида малумот

Паризод (23 август — 23 сентябр)

Паризод буржи характери ва бир бирларига мослиги ҳақида малумот – Ўз олдиларига қўйган мақсадларига машаққат билан эришишдан чўчимайдиган паризод буржи вакиллари аслида мулоқотга ҳадеб киришиб кетавермайдиган, камгап одамлардир.

Паризод буржи характери ва мослиги хакида

Кам гапирсаларда насиҳат қилишни жуда яхши кўрадилар. Уларга нисбатан аслида мавжуд бўлмаган адолацизликдан мудом азият чекиб яшайдилар. Шу боис паризод буржидагиларнинг ҳатти ҳаракатларида доимо одамларга нисбатан ишончсизлик ва эҳтиёткорлик сезилиб туради.

Табиатан жуда қайсар фелли, ўз билганидан қолмайдиган, иззатталаб, ўзига қаттиқ ишонадиган мазкур бурж вакиллари бирор бир ишни қатийлик билан бошлаб оҳирига йетказа оладилар ҳам. Улар жуда ўз кучига ишонувчан бўлиб, ҳар қандай шароитда ҳам юқори кўрсаткичга эришишга интиладилар ва бу ишини бошқаларнинг ёрдамисиз, ёлғиз ўзлари бажаришни мақул деб биладилар.

Тез тез эффект ҳолатларига тушиб турадиган паризод буржи вакилларининг ҳулқ атворидаги ҳақиқатгўйлик – ранжиш, тез ҳафа бўлиш, гумонсираш, рашк каби турли ҳислатлар биргаликда намоён бўлади. Улар эффект ҳолатига тушсалар ҳам буни дарров юзага чиқаришмайди, ичларига сақлаб қўядилар ва бу борада бурж вакилларининг фикрини тезда билиб олиш қийин.

Шу билан бирга паризод буржи вакиллари ўз яқинларига жуда меҳрибон инсонлардир. Ҳақ бўлиш бўлмасликларидан қатий назар, ўзгалар билан талашиб тортишишни, бошқаларни камчиликлари учун ҳақорат қилишни ўзларига номуносиб деб биладилар.

Мазкур бурж остида туғилган инсонларга ҳам бошқалар қаторида мақтов жуда ёқади, лекин танқидга умуман тоблари йўқ.

Паризодлар ҳамма вақт танлашади: йейишда, ичишда, кийинишда ва ҳатто севгида… Тўсатдан мияларига келиб қолган фикрдан узоқ вақт ҳурсанд бўлиб юрадилар. Ваҳоланки, уларнинг айтган ҳар бир гапи ҳақиқатга анча яқин бўлади ва уни кўпчилик қабул қилади.

Масалан, паризод буржи вакиллари баҳтга ҳам, баҳцизликка ҳам одамнинг ўзи сабабчи бўлади, деб ҳисоблайдилар ва ўзларининг бу фикрларини жуда моҳирлик билан изоҳлаб ҳам бера оладилар. Улар одамларнинг ожизликлари устидан куладилар. Бу паризодларнинг бемеҳрлигидан эмас, балки интилган, ҳаракат қилган одам ўз мақсадига эришишига қаттиқ ишонганликларидандир.

Паризод буржи: Эркаклар характери ҳақида

Паризод буржидаги эркаклар ўзлари учун қандай ҳаётни мақул деб билсалар, шундай яшайдилар. Кўпинча бировларнинг насиҳатларию маслаҳатларини бош эгиб мақулласаларда, аммо ўз билганларича иш қиладилар.

Бу бурж вакилларига фақат ва фақат меҳр муҳаббат билан муносабатда бўлиш керак. Улар кимнидир қаттиқ севиб қолган тақдирда ҳам, буни ичларига ютиб юраверадилар, токи севган инсонларига нисбатан кўнгилларида қатий ишонч ва кўнгил тўқликни ҳис қилмагунларича.

Паризодлар учун ишонч ҳамма нарсадан устун туради ва бу туйғуни улар бутун умрлари давомида ўзларига дастак қилиб оладилар. Ишончсизлик оқибатида жуда кўп нарсаларга ўзларига қанчалик қийин бўлмасин, қўл силтаб кета оладилар.

Еркак паризодлар аёллардаги ҳаё ва ибо фазилатларини қадрлайдилар, керак бўлса уларга шундай бўлиши лозимлигини қайта қайта такрорлашдан чарчамайдилар. Улар қиз фарзандларини шундай тарбиялашни ўз аёлларидан талаб қиладилар. Ота паризодлар доимо ўз фарзандлари билан фаҳирланиб юришни чин дилдан ҳоҳлайдилар.

Паризод буржи: Аёллар характери ҳақида

Аёл паризод буржидагилар жуда жозибадор ва дилрабодирлар. Улар ноз – карашмани жойига қўядилар. Аммо ўзларининг уятчанликларидан, тортинчоқликларидан доимо қийналадилар. Улар фақат ўзларига яқин олган дўстлари билангина очилиб – сочилиб гаплашиб кета оладилар.

Паризод буржи аёллари учун ҳамма нарса зўр бўлиши керак. Улар ўртамиёна нарсаларни ҳушламайдилар ҳамд кўримсиз, киши этиборидан четда қолган жойларга сиғмайдилар. Шунингдек, мазкур бурж остида туғилган аёллар эркакларга ўзларини ожиза қилиб кўрсатмайдилар.

Оилани ва ўзларини ҳар томонлама таминлаб қўйиш эркакларнинг бурчи деб биладилар. Паризодларга эркаклар томонидан кўрсатилаётган ҳар қандай этибор муҳаббат асосига қурилган бўлиши керак.

Токи эркаклар уларни аёл, фарзандлариниг онаси ва ёки ҳамиша кўмакка муҳтож эканликлари учун ғамхўрлик ёки муҳаббат кўрсатмасинлар. Паризод бурж вакиллари ўзларини ҳудди шундай тушунган эркакларни ниҳоятда қадрлайдилар.

Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Алло?дир.

Бугун кўрилган туш ?андай а?амиятга эга? Билиб олинг...

Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафа?ат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг я?ин дўстлари ёки... Батафсил

Ту?илган санангиз мо?ияти (ра?амлар сири)...

Йохуд ра?амлар та?дирдан сўзлайди - Ра?амлар сири ва маноси ?а?ида малумот. Ту?илган кун, яни сана башорати... Батафсил