Қор тушда курса нима булади батафсил малумот
Кор тушда курса табири нима булади? Туш табига кўра тушда қорни кўришингиз кўпинча тавба қилишингиз ҳамда ҳаётингизни янгидан бошлашингиз кераклигини англатади.
Бордию тушда сиз кор устида ҳайратланиб турганлигингизни кўрсангиз — саноқ боши топилганлигини яъни гуноҳларингизни авф этилиши учун тўғри йўлни билдиради. Масжидга бориб қилган барча нотоғри ишларингиз ва гуноҳларингиз учун тавба қилинг.
Агарда тушда сиз кор уюми устида типирчилаётганлигингизни кўрсангиз – олдинда сизни жиддий муоммолар кутиб турганлигини англатади. Тушда қорбола ясаётганлигингизни кўрсангиз — ютуқларингиз тўғрисида ёлғон сўйлашингизни ифодалайди.
Ўз ўзингизга савол беринг наҳотки ёлғонларингиз оламида эмас балки реал ҳаётга қайтиш ўз яқинларингизга рост сўзлаш вақти келмадими? Бу тушни кўришингиз мана шу ёлғон ичра яшашда давом этишингиз охир оқибат катта жанжалларга сабабчи бўлишини англатади.
Тушингизда қора рангдаги, нотоза, юмшоқ корни кўришингиз – ёмонлик аломатидир. Ушбу туш ўнгингизда сиз бутунлай ишонган инсонингиз сизга хиёнат қилишини ва кўнглингизни қолдиришини англатади.
Бордию тушда сиз оппоқ кор устида юриб кетаётганлигингизни кўрсангиз – бу туш сизнинг фойдангизга бўлиб, сиз ҳақ эканлигингизни ва ҳақ ҳисобланишингизни англатади.
Агарда тушда яна кучли қор ёғаётганлигини кўрсангиз бу жуда ҳам яхши аломат бўлиб – иш фаолиятингизда омад ва катта моддий даромаддан дарак беради. Олган даромадингизда ҳайрия ишларига ҳам сарф этинг шунда даромадингиз турғун бўлишига эришасиз.
Тушингизда барча ён атрофингизнинг қор билан ўралганлигини кўрдингизми? Бу бахтдан даракдир.
Тушда кор курса миллер табири бўйича
Миллер туш табирига кўра қор талқини: Агарда тушда ойна ортида кор парчалари ёғаётганлигини сиз эса буни кузатиб турганлигингизни кўришингиз – севган инсонингиз билан тортишувлар, жанжалларни англатади. Агарда қор парчалари эриётган бўлса бу қувончни ифодалайди.
Тушингизда қор тепаликдан чанада учиб тушаётганлигингизни кўрсангиз бу қанчалик қувончли бўлган бўлмасин ўнгингизда яқин бир инсонингизни ҳеч нимада айбдор эмаслигини исбот этиш мақсадида қизғин баҳс юритишингизни ҳаттоки жанжаллашишингизни билдиради.
Тушингизда кор билан ўралган ўрмонни синчиклаб кузатаётганлигингизни кўрдингизми? Сиз чинакам бахтга эришишингизни англатади.
Тушингизда нотоза корни кўрдингизми? Нима ҳам дердик, туш табири бўйича кор талқини шунақа, сиз муросага келишингиз, ён беришингизга тўғри келишини билдиради.
Тушингизда ҳовучингизга қорни олиб уни мазасини тотиб кўраётганлигингизни кўришингиз – Беҳудаликни ифодалаб, уни таъмини тотиб бемаъза ёки совуқлигидан куйганлигингизни кўришингиз эса — ўнгингиздаги хом хаёлларингиз барбод бўлишини билдиради.
Агарда тушингизда сиз кор тепаликларда тентираб дайдиб юрганлигингизни кўрсангиз — қора кунларингиз бошланганлигини, аммо кейинчалик ёруғ кунлар ҳам келишини билдиради. Зеро ҳар бир ёмонлик ортидан яхшилик, ҳар бир зулмат ортидан ёруғлик бордир.
Туш табири кор светков табири бўйича
Светков туш табирларини талқин этишда амалий равишда ёндашади ва кор тўғрисида тушларнинг таъбирини қандай изоҳлаш мумкинлигини бутун даража билан таништиради.
Тушингизда шунчаки қорни кўришингиз — севганингиз билан учрашувни англатади. Агарда кор билан ишқалаганлигингизни кўрсангиз — орзуларингизнинг амалга ошишидан дарак беради.
Тушингизда қор билан боғлиқ нозик жиҳатларга аҳамият беришингиз керак. Мисол учун: Бордию тушингизда сиз қор устида шунчаки шошилмасдан юриб кетаётганлигингизни кўрсангиз – сизни ёқимли ўзгаришлар кутиб турганлигини англатади.
Агарда тушингизда сиз кор устида паришон ҳолда дайдиб юрганлигингизни кўрсангиз – бахтсизликлар бўлиши мумкинлигини билдиради.
Тушингизда қор устида югуриб кетаётганлигингизни кўрсангиз – севган инсонингиз билан учрашув ҳафсалангизни пир қилишини, кор уюми устига йиқилганлигингизни кўришингиз эса муаммоларни ифодалайди.
Тушингизда шунчаки корли ҳудудни ёки дарахтларнинг қор билан ўралганлигини кўришингиз – молиявий даромад, бойликни, кучли изғирин бўрон эса кейинчалик енгиб ўтадиган қийинчиликларни англатади.
Тушингизда тепалик устидаги қорни кўришингиз хушхабарларни, кор уюмни кўришингиз эса – шахсий ҳаётингизда содир бўлиши кутилётган қувончли лаҳзаларни англатади.
Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.
Бугун кўрилган туш қандай аҳамиятга эга? Билиб олинг...
Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафақат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг яқин дўстлари ёки... Батафсил
Туғилган санангиз моҳияти (рақамлар сири)...
Йохуд рақамлар тақдирдан сўзлайди - Рақамлар сири ва маноси ҳақида малумот. Туғилган кун, яни сана башорати... Батафсил