Чаён буржи ҳақида малумот

Чаён (23 октябр — 22 ноябр)

Чаён буржи характери ва бир бирларига мослиги ҳақида малумот – Ўзини босиқлик билан назорат қила олиш, ютуқ ва камчиликларини тўғри баҳолай олиш фазилатлари билан ажралиб турадиган чаён буржи вакиллари айни пайтда ўз қадр – қимматини ҳам жуда юқори қўядилар.

Чаён буржи характери ва мослиги хакида

Базида улар билан боғлиқ шундай ҳолатлар юзага келадики, ҳатто уларни танимай қолишингиз мумкин. Улар ташқи кўринишлари билан ҳам, гапирган гаплари билан ҳам бошқаларда ўзларига нисбатан раҳм – шавқат туйғуси пайдо қилишни истамайдилар.

Қанчалик ташвишлари кўп бўлмасин, бировга, ҳатто энг яқин дўстларига ҳам бу ҳақида билдирмайдилар. Ҳамма нарсани ичларига ютадилар. Улар шу даражада тўғри одамларки, ҳушомадни, ишларини битказиш учун бировга ялтоқланишни ўзларига ор деб биладилар.

Ҳамкорларидан кимдир уларга нисбатан адолацизлик ёки ҳиёнат қилаётганини сезиб қолсалар, ҳеч иккиланмай ундан воз кечадилар ва бу қанчалик оғир йўқотиш бўлмасин қилган ишларидан афсус чекмайдилар.

Чаён буржига мансуб кимсалар манфатлари йўлида ўзидан ожиз ёки кучсиз бўлганлар билан баҳслашиб ўтирмайдилар. Улар учун манфаат биринчи ўринда турмайди. Одам ҳар доим ҳалол бўлиши керак: қилаётган ишига нисбатан ҳам, гапираётган гапигаю одамлар билан муносабатда ҳам… Агар сиз шундай инсонни учрацангиз, билингки, у чаён буржи вакилларидан бири бўлиб чиқиши мумкин.

Чаён буржига мансуб кишилар, атрофдагилардан ҳам ўзларига нисбатан ҳалол муносабатни кутадилар, агар шундай бўлиб чиқмаса, қаттиқ изтиробга тушиб қоладилар. Мард, айтган сўзидан қайтмайдиган, берган вадасининг устидан ҳамиша чиқадиган чаён буржи вакилларини худди шундай фазилат эгалари бўлганлари учун ҳам одамлар ниҳоятда қадрлайдилар.

Улар бор даврада кўпинча сукунат ҳукумрон бўлади. Инсон психологясини яхши тушунадиган одамлар чаён буржида туғилган инсонлар билан дўст тутунишни орзу қиладилар, чунки улар садоқат бобида тенгсиздирлар. Уларни ҳамиша тўғри тушунадиган одамга кўпда эҳтиёж сезганлари сабалими, ўзлари билан ҳамфикр инсонларни жуда қадрлайдилар.

Чаён буржи: Эркаклар характери ҳақида

Аслида кўпчилик аёллар эркакларда чаён буржи эркакларига ҳос фазилатларни кўришни истайдилар. Аммо бу гапиришгагина осон. Чунки чаён буржидаги эркаклар жуда талабчан, қаттиққўл, жахли тез ва ҳис – туйғуларини ҳеч қачон сиртдан намоён қилмайдилар. Улар ўз аёлларини, оилаларини дилдан севадилар, уларга меҳрибонлик кўрсатиш ва ҳимоя қилишни ўзларининг бурчи деб биладилар.

Ўз навбатида эса аёли ҳам ўз вазифасини яхши тушуниб йетмоғи ва қойилмақом қилиб уддаламоғи керак. Чаён буржи эркаклари ўз сирларини ҳаммадан беркитишлари мумкин, аммо улардан сир беркитиб бўлмайди. Чаён буржида туғилган эркаклар қандай мавқеда бўлишмасин, эркак кишини ҳурмат қилган ва ҳамиша улардан ўзини бир поғона паст тутган аёлларни ҳурматга сазавор аёллар деб ҳисоблайдилар.

Уларнинг рўзғорлари ҳамиша бут бўлади. Фарзандларини ўзгача қалб соҳиблари қилиб тарбиялайдилар. Улар фарзандларига бир гапни бот – бот такрорлашдан ҳечам чарчамайдилар: қандай ҳолат бўлмасин менга ҳеч қачон ёлғон гапирма.

Чаён буржи: Аёллар характери ҳақида

Ғурури жуда баланд чаён буржи аёллари табиатан ҳам жуда босиқ, ҳар бир гапни ўйлаб гапирадиган аёллар тоифасидандирлар. Атрофдагилар уларга ҳамиша ўйлаб муомала қиладилар. Уларга ҳар қандай гапни гапириш мумкин эмас. Жуда мулоҳазали эканликларидан камдан кам ҳоллардагина муаммоли вазиятларга дуч келадилар.

Улар эркаклардаги мардликни қадрлайдилар. Аммо уларнинг ишларига ҳадеб аралашаверадиган одамларни жинлари суймайди. Чунки улар ўзларининг дунёлари билан яшайдилар. Бу ҳақида бошқалар билиши шарт эмас, деб ҳисоблайдилар. Эркаклар томонидан уларга нисбатан билдирилган ишончсизликни ҳазм қила олмайдилар.

Турмуш ўртоғлари чаён буржида туғилган эркаклар бемалол ҳотиржам бўлишлари мумкин, чунки аёллари уларни ҳеч кимга тенг кўрмайдилар. Муҳаббатларини ошкора намоён этмасаларда, доимо сизнинг кўнглингизни овлаш, сизга яхшилик қилиш ҳақида ўйлайдилар.

Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Алло?дир.

Бугун кўрилган туш ?андай а?амиятга эга? Билиб олинг...

Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафа?ат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг я?ин дўстлари ёки... Батафсил

Ту?илган санангиз мо?ияти (ра?амлар сири)...

Йохуд ра?амлар та?дирдан сўзлайди - Ра?амлар сири ва маноси ?а?ида малумот. Ту?илган кун, яни сана башорати... Батафсил