Қовға буржи ҳақида малумот

Қовға (21 январ — 19 феврал)

Қовға буржи характери ва бир бирларига мослиги ҳақида малумот — Деярли барча инсон камалакни ёқтиради, аммо қовға буржи вакиллари уни севади, сабаби қовғалар камалакда ҳаёт кечиради. Қовға буржидагилар кам бўлсада орзулари рўёбга чиқишига умид билдиради. Лекин бу бурждагилар кўпроқ реалист инсон саналади.

Ковга буржи характери ва мослиги хакида
Қовға

Бордию сиз ушбу бурж вакили билан яқин бўлсангиз, демак кутилмаган саргузаштларга тайёр бўлаверинг. Уларнинг кўпчилиги меҳрибон ҳамда оқкўнгил инсонлардир. Қовға буржидагилар жамоа фикрига кўп ҳолларда қарши чиқишади ва бу қовғаларга ёқади.

Бундан ташқари қовға буржидагилар кутилмаганда оғир ва ташвишли кунингизда сизни ҳайратга солади. Бордию ҳоҳлаб қолсалар, жамоатчилик орасига кийимсиз чиқишлари ҳеч гап эмас. Севгиси омадсиз якунланганда эса дўст бўлиб қолишни таклиф қилишни улардан кутаверинг.

Бордию қовға буржига мансуб бирон бир кишининг сизга нисбатан меҳри сўнган бўлса, уларни бу йўлдан қайтаришга уринишингиз бефойда кечади. Бази пайтларда улар нима ҳоҳлашётганини тушунмайсиз ҳам, бунинг сабаби шуки, қовғалар фақат ўзлари ҳоҳлаган оламда яшайдилар. Бундан ташқари шуни такидлаш жоизки, қовға буржидаги инсонлар орасидан 70 фоизи машхур кишилар бўлган.

Қовға буржи: Эркаклар характери ҳақида

Қовға буржи соҳибларининг севги борасида тутган ўрни бошқа бурж вакилларига нисбатан тубдан фарқ қилади. Бундан ташқари улардан ишончли ва яқин дўст топишингиз мумкин. Қовғалар ўз севгиси учун жуда қаттиқ қайғуради, севиш ва севилиш улар учун жуда олий туйғу. Бироқ бу буржга мансуб кишилардан биронтаси сизни севиб қолса, буни зинхор ошкор этмайди.

Бордию қовға буржидан биронтаси сизни ёқтирмаслигини айца, демак бунинг замирида бирон гап борлиги аниқ. Улар сизга ҳушмомила оҳангда гапириши мумкин, лекин унинг жаҳли чиқган пайт буларнинг барчаси чипакка чиқади.

Шунинг учун ҳам уларни алдаш яхшиликка олиб келмайди. Бордию шундай бўлса, сизга нисбатан меҳри сўниши мумкин. Яна бир томони қовға буржидаги инсонлар мисли кўринмаган ишлар қилишга ҳам қодир саналади. Бу буржга мансуб кишиларга, сўзида қатий турувчи аёллар кўпроқ ёқади.

Қовға буржи: Аёллар характери ҳақида

Қовға буржида туғилган аёллар эркакларни қанчалик ҳурмат қилиб яхши кўрмасинлар, улар томонидан талаб қилинадиган қаттиқ тартиб – интизомга чидай олмайдилар. Табиатан жуда эркатой бўлган бундай аёллар бир кун келиб ўзларининг бу ишлари билан турмуш ўртоқларининг ғазабига дучор бўлиш ҳақида ўйлаб ҳам ўтирмайдилар.

Агар бордию шундай ҳолат юз бергудек бўлса, шундай жаҳл отига минадиларки, уларни танимай қолишингиз ҳеч гап эмас. Қовға буржи аёлларини кўпроқ эркакларнинг обрў мартабасидан кўра, ташқи кўринишлари – ўктамлиги, гап – сўзларининг манодорлиги қизиқтиради.

Улар кимнидир ўз тақдирига шерикчиликка танласалар, бўлажак жуфтларига олдиндан ўзларига нисбатан садоқатли бўлиш шартини қўядилар. Мазкур бурж остида туғилган аёллар ҳар қандай шароитга осонлик билан мослашиб кета оладилар ва ҳиссиётга берилувчанг эмаслар.

Улар сизга шунчалик ишонч билдидрадиларки, ўзингиз ҳар бир ҳатти – ҳаракатингизни қандай қилиб бошқарётганингизни билмай қоласиз. Қовға буржи аёллари эркаклардаги аёллар кўнглига йўл топа олиш фазилатини қадрлайдилар. Ва ўз турмуш ўртоқларини шундай ҳислатга қараб қаттиқ ҳурмат қиладилар.

Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

Бугун кўрилган туш қандай аҳамиятга эга? Билиб олинг...

Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафақат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг яқин дўстлари ёки... Батафсил

Туғилган санангиз моҳияти (рақамлар сири)...

Йохуд рақамлар тақдирдан сўзлайди - Рақамлар сири ва маноси ҳақида малумот. Туғилган кун, яни сана башорати... Батафсил