3 рақами остида туғилган инсонлар
3 қандайдир воқеа – ҳодисалар билан боғлиқ ва олдиндан айтиб бўлмас алоҳида рақам. Чунки биз уч ўлчамли бўшлиқда яшаймиз. Кўпгина ҳалқларнинг эртакларида ҳам айнан шу рақам ишлатилади. Дунёда учта асосий дин бор. Қадимда йер сайёраси учта кит устида туради, деган ақида мавжуд бўлган ва ҳоказо.
Уч рақами жангу жадал тимсоли, грекларда эса Уруш Ҳудоси тимсоли маносини англатади. Эрамиздан аввалги В асрда яшаган Ион Хасский «уч карра жанг» номли асарини «сеҳрли» рақамларга бағишлаган. Аниқроғи, пифагорчиларнинг «хосиятли» рақами бўлган уч сонига бағишланган бу китобда айтилишича, «Ҳамма нарса бу – учдир, учдан катта ёки кичик ҳеч нарса йўқ. Ҳар қандай мавжудликнинг мукаммаллиги муқаддас учлик – ақл, куч ва баҳтдан иборатдир».
Сеҳр – жоду амалиётида жоду ҳисоби учдан бошланади. Кўз текканда касаликка қарши уч марта дуо ўқилади. Чундай экан, ушбу рақам вакиллари ҳаётий қувват соҳибларидирлар. Қийин шароитларга қанчалик чидамли, собит иродали бўлишларига қарамай, қарор қабул қилиш керак бўлган вазиятда ўзлари мустақил равишда бундай қилолмайдилар.
Ўзларига кўпроқ ён босади
Улар ўзларини, қилаётган ишларини таҳлил қилётганда кўпроқ ўзлари томон ён босадилар, яни айбини ўзларидан эмас, бошқалардан қидиришади. Бундай инсонлар ўз обрўйларини доим сақлаб туришга жон-жахдлари билан ҳаракат қиладилар. Уларни ҳотиржам қилиб турувчи ягона таскин бор: «Фақат мен бундай эмасман!» Бундай табиатли одамларнинг жамоага бошлиқ бўлишлари мақсадга мувофиқ эмас.
Улар учун моддий қизиқишлари ҳамиша биринчи ўринда туради. Туғилган ой санаси 3 га тенг бўлган инсонлар табиатан жуда кўнгли нозик, гап кўтаролмайдиганлар тоифасидан. Тасирчанг бўлганликларидан ҳамма нарсани тез юрагига оладилар. Тақводор, урф-одатларни жуда қадрлайдилар.
Шунингдек, ушбу рақам соҳиблари кўпинча машхур бўлишади, уларга ҳасад қилувчи душманлари ҳам кўп. Бирданига бир нечта ишга киришиб, ҳаммасига улгура оладилар. Қизиқишлари турлича, ҳар хил соҳада фаолият юритишга доим шай турадилар. Улар туғма раҳбар ва йетакчи ҳамдир. Ҳаётда ҳам, севги ва ижодда ҳам фаол.
Уларнинг қизиқишлари турлича
Аёл ёки эркаклигидан қаатий назар сайр-саёҳат, спорт, айниқса, ҳарбий санатни севадилар. Ушбу санада туғиганларнинг бошқалардан фарқли ягона хусусияти – улар ташқи кўринишлари билан бошқаларда кўпинча тушкун кайфиятдаги одамдек тасаввур уйғотади, аммо аслида бундай эмас.
3 рақами соҳибларининг муаммоси – ҳаёт. Ушбу санада туғилган аёллар башанг кийиниб юрадиган, шуҳратпараст эркакларни ёқтиришади. Эркакларнинг ҳам аёлларга нисбатан талаблари катта. Табиатан жуда ўжар. Бирор масалада ноҳақ бўлишса-да, ўзларининг ҳақлигини жон-жаҳдлари билан исботлашга ҳаракат қилишади.
Қилаётган ишларидан ҳеч қачон қониқишмайди, шу боис ҳар доим ўзларига муаммо туғдириб олаверадилар. Кўпинча уларни тушуниш қийин кечади. Кайфиятларини тезда ўзгартира оладилар. Арзимас иш ёки воқеа ҳам кайфиятини тушуриб юбориши мумкин. Чу билан бирга улар бундай кайфиятдан қандай чиқиб кетиш мумкинлигини ҳам яхши билишади.
Дўстларига беминнат ёрдам берадилар
Умидсизликка узоқ вақт тушиб қолишмайди. Энг яхши томони, уларга чин дилдан дўст бўлган инсонларга беғараз, эвазига ҳеч нарса кутмасдан ғамхўрлик қила оладилар. Шунингдек, туғилган санаси 3 рақами билан боғлиқ инсонлар ўзларига, ўзларининг кучларига шубҳа билан қарашмайди. Ҳаётдан завқ олиб яшашни, ҳаётнинг барча туҳфаларини ўз фойдасига ҳал қилишни билишади.
Ҳар қандай қийин шароитда ҳам ўз ҳаётларидан мамнун бўла оладилар. Улар ҳеч қачон пулсиз қолишмайди ва ҳар қандай шаритга осонлик билан кўникиб кета оладилар. Никоҳ ва севгида уларнинг эркинлигига ҳеч ким қарши чиқмаслиги керак. Фақат манфатлари уйғун, шунингдек, сиёсат, шоу-бизнес ёки жамоат ишларидаги иштироки бир ҳил бўлсагина жуфти билан баҳтли ҳаёт кечиришлари мумкин.
Кўпинча бундай одамларнинг никоҳи ҳисоб-китоб асосига қурилган бўлади. Омад ёки омадсизлик, бойлик ёки камбағаллик, тантана ёки фожиа, хуллас, ҳар қандай шароитда ўз қарашларини ўзгартирмайдилар. Чахсий манфаати биринчи ўринда. Уларга ярақлаган Юпитер, яни ҳокимят ва пул сайёраси ҳомийлик қилади.
Яқин рақамлари – 12, 21. Омадли ҳафта куни – пайшанба. Гули – нилуфар, ранги – қизил, сиёхранг. Саломатлик масаласида улар асаб бузилишлари, тери муаммолари, бўғим ва ошқозон касалликларига дуч келадилар.
Яқинларингиз ва дўстларингиз шу рақамлардан бири остида туғилган!
- 1 рақами остида туғилган инсонлар
- 2 рақами остида туғилган инсонлар
- 4 рақами остида туғилган инсонлар
- 5 рақами остида туғилган инсонлар
- 6 рақами остида туғилган инсонлар
- 7 рақами остида туғилган инсонлар
- 8 рақами остида туғилган инсонлар
- 9 рақами остида туғилган инсонлар
Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.
Бугун кўрилган туш қандай аҳамиятга эга? Билиб олинг...
Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафақат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг яқин дўстлари ёки... Батафсил
Туғилган санангиз моҳияти (рақамлар сири)...
Йохуд рақамлар тақдирдан сўзлайди - Рақамлар сири ва маноси ҳақида малумот. Туғилган кун, яни сана башорати... Батафсил