Аллоҳ таолони тушда кўриш ҳақида
Инсон тушида Аллоҳ таолони кўрса турли ёмонликлардан, ҳаром ишлардан узоқроқ бўлишидан далолат беради. Аллоҳ таолони тушида кўрган инсон дунёдаги ва охиратдаги азоблардан ҳалос бўлади ва фароғатга эришади.

Бордию бирон кимса Тушида Аллоҳ таолони кўрса, бунинг йетти даражаси борлигидан далолат:
- Мағфират даражаси.
- Раҳмат даражаси.
- Чафқат даражаси.
- Каромат даражаси.
- Саломат даражаси.
- Тавба даражаси.
- Тавфиқ даражаси.
Бу тўғрисида уламо Дониёл (а.с) шундай деганлар: «Аллоҳ таолони тушида кўриш мўмин инсонлар учун иззатли ва қувваттли бўлиш демакдир. Бу туш халифаларга эса қувонч деб табирланган».
Табирчиларнинг пири бўлмиш Ибн Сирин шундай дейди: «Аллоҳ таолони тушида кўрган инсон жаннатга яқиндир ва у йерга киришга ҳақли кишидир. Бу инсон барча азоблардан фориғ бўлиб, сердавлат бўлади. Жаҳаннам азобларидан қутилгай ва у йерга тушмаслиги берилади».
«Кофир тушида Аллоҳ таолони кўрса, имонга келади. Фосиқ эса тавба қилади, Аллоҳнинг иноятига сазовор бўлади. Аллоҳ таолони тушида кўрган амалдор, зулумни бас қилади, адолат билан иш юритади».
«Чундай туш кўрган савдогар ҳалол йўл билан бадавлат бўлади. Шу мазмундаги туш кўрилган мамлакатда табий офат бўлмайди, ҳалқ роҳат фароғатда, мўл кўлчиликда ҳаёт кечиради».
- Туш кўришни истаган киши қилиши керак бўлган ишлар
- Диққатдан узоқ тушлар ҳақида
- Башорат мазмундаги тушлар ҳақида
- Огоҳлантрувчи тушлар ҳақида
