Туғилган кунингиз санаси қандай хосиятга эга эканини биласизми?
Сиз қайси санада туғилгансиз. Бу куннинг хосиятини биласизми? Ҳозир сизларга туғилган кунингиз замиридаги айрим сирларни воқиф этамиз. Демак бошладик:
Ойнинг 1-санасида туғилган инсон фикрлаш ва хатти-ҳаракатларнинг ўзига хослиги, феъл-атворнинг эркинлиги ва сардорлик қобилияти билан бошқалардан фарқ қилади.
2-санада туғилганлар таъсирчан ва қалби ҳис-туйғуга тўла бўладилар. Улар ўз ҳис-туйғуларини яшира олмайди. Шодлик, хафалик, жаҳл, ҳайратда қолиш – бунинг барчасини унинг юзидан очиқ китобни ўқигандек билиб олиш мумкин. Бундай инсонга жамоада ишлаш яхшироқ, якка ҳолдаги иш уни ғамликка олиб келиши мумкин.
3-санасида туғилган инсон артистларча маҳоратли ва ҳазил-мутойиба туйғусига эга бўлади. Бундай инсон самимий ва мулоқотда очиқ бўлади, фақатгина идора ташқарисида. Болалигидан ўткир зеҳнли бўлади ва бор кучини жамиятда мустаҳкам ўрин эгаллашга қаратади.
4-санасида туғилган инсон ўта покизалиги билан бошқалардан фарқ қилади. Кичкина доғ ёки чанг изи уни асабийлаштириши мумкин. Бундай инсон ҳаётидаги барча нарсалар ўз-ўзидан бўлишини хоҳлайди, ўзини ҳеч уринтирмайди. Ишда кўпинча у иккинчи даражали эътиборини қаратади ва ўз фаолиятининг туб мақсадини унутади.
5-санасида туғилган инсон ҳар томонлама ривожланган шахс. Ижод билан боғлиқ бўлган иш унга шодлик бахш этади. Бундай инсон эс-хушини йўқотгунча ижод қилиши мумкин. Назарий билимларни мустаҳкам эгаллаганига қарамай бундай инсонга амалиёт етишмайди. Баъзан улар замонавий ҳаётга умуман мослашмаган бўлади.
6-санасида туғилган инсон ўз уйи ва оиласига боғланган бўлади. Қариндош уруғларнинг муаммоларини ечиш учун ҳамма нарсага тайёр. Дам олишни ҳам, ишлашни ҳам бирдек хуш кўради. Бундай инсон куй ва оҳангларни яхши фарқ қилади ва бирор чолғу асбобида мусиқа чалади.мусиқа унинг бўш вақтини ўтказиш учун севимли машғулотига айланади.
7-санасида туғилган инсон ёрқин шахсиятпараст. Унинг бир ўзи ҳеч хижолат тортмай бутун жамиятга қарши тура олади. Фикрини ўзига ўтказмоқчи бўлган инсонларни кескинлик билан тўхтатади. Шу тариқа уларда ўз ишларига аралашиш хоҳишини йўқотади.
8-санасида туғилган инсон том маънода пулларни ўзига тортади. У йўқ нарсадан ҳам пул қила олади. Ҳар қандай ҳолатни у ўз фойдасига буриши мумкин. Бундай инсонда миллионер бўлиш учун барча имкониятлар бор. Унга хардамҳаёллик хос, лекин ўзи буни сезмайди.
9-санасида туғилган инсонга олижаноблик эркинлик ва ўзига хос муросасизлик хос. Ўзини тез-тез сахий қилиб кўрсатиб, ўзи бундан завқланади.
10-санасида туғилган инсон яхши санъаткор. У барча ишни мукаммал даражага етказадиган ҳақиқий идеалист. Бундай инсон ижод қилишни яхши кўради.
11-санасида туғилган инсоннинг ҳам ҳиссиётлари жўшқин. Бошқаларнинг хафа қиладиган сўзлари ва ҳаракатларига умуман бефарқ бўлсада бироқ у атрофдаги ҳайвонлар ва табиат ҳодисаларидан қаттиқ таъсирланади. Ўз ички дунёсини воқеа ҳодисалар томон йўналтириб, табиат ва ҳайвонот дунёсидан илҳом кутади. Кўпинча бундай инсон келажакни олдиндан кўрадиган ёки экстрасеанс бўлиб чиқади.
12-санасида туғилганлар интизомлилиги ва жавобгарлилиги билан ажралиб туради. Бундай инсонга бирор ишни топшириб, вақтида бажарилишига ишониш мумкин. Унинг ҳаддан ташқари ишбилармонлиги катта харажатлар эвазига яшаш истаги билан яқин туради.
13-санасида туғилган инсон оғир ишдан қочмайди. У жуда ҳам жиззаки одам ва келажакдаги муваффақиятлар ҳозирда қилинган ҳаракатларга боғлиқ деб ҳисоблайди. Кўпинча у ўз кучига ишонмайди. Бундай инсонлар орасида руҳи тушган инсонлар кўп учрайди.
14-санасида туғилган инсон доимо ўз-ўзи билан курашади. Бу нарса унинг иккиюзламачилиги туфайли содир бўлади. Атрофдаги инсонларнинг фикрига қарамай, 5 дақиқа ичида ўз фикрини қарама-қарши фикрга алмаштириши мумкин.
15-санасида туғилганлар сардорлик қобилиятига эга, қатъий ва қайсар, мансабпарастдирлар. Агар ўзини бироз тийиб турмаса, у ҳолда эртами кечми жаҳли тез ва тажанг золимга айланади. Бу моҳир, ҳийлагар, ғазабланган инсонни ўз ишларини ҳал қилиш учун бошқаради, уни осонликча ўз ихтиёрига бўйсундира олади.
16-санасида туғилган инсоннинг таҳлил қилиш қобилияти зўр бўлади. Унинг энг хуш кўрган машғулоти ўзининг ва атрофдаги инсонларнинг хатти-ҳаракатини таҳлил қилишдир. Бундай инсон киришимли ва содиқ дўст бўла олади.
17-санасида туғилган инсонда ҳам пул билан муомала қилиш қобилияти бор. Ундан яхши ишбилармон чиқади. У ўзига келажакда катта фойда келтирадиган ишларни топади. Бундай инсон ҳеч қачон хор бўлмайди. Бу одам ўз оиласини ҳеч қачон охирги ўринга қўймайди.
18-санасида туғилган инсон жиззаки ва ички ҳиссиётлари беқарор шахс.Барчанинг диққат марказида бўлишни яхши кўради ва бировнинг ўзи устидан устунлик қилишини кўтармайди. Бундай инсон дўстларига жуда боғланган бўлади. Вазиятга қараб бошқаларга раҳм қилади, уларга нисбатан меҳрибон бўлади ва ғамхўрлик қилади.
19-санасида туғилган инсонни фикридан қайтариб бўлмайди. У ўз эркинлиги билан ажралиб туради, ўзининг фикрлаши билан атрофдагиларни хижолатда қолдиради.
20-санасида туғилган инсон хушмуомала бўлади ва деярли ҳеч қачон ноқулай вазиятга тушмайди. Ажойиб дипломат бўлиб, бу инсон ашаддий душманларни ҳам осонликча яраштира олади.
21-санасида туғилганлар фақат биттагина иш билан шуғулланишни ёмон кўради. У бир вақтнинг ўзида ҳамма нарсага қўл уради ва нарсанинг уддасидан чиқади. Бундай инсон ҳар хил нарсаларга қизиқади. Агар бирор нарсага эриша олмаса қаттиқ асабийлашади ва тез аччиқланади. Бундай инсон катта тадбирларни хуш кўради ва барча жамоат ишларида қатнашади.
22-санасида туғилган инсон ўзининг ички ҳиссиётига ишонади. Бу ички ҳис ҳар доим ҳам унга ёрдам беравермайди. У жуда бадгумон одам.
23-санасида туғилган инсон кўплаб мавзулардан хабардор. Унинг фикрлаш жараёнини кузатишнинг ўзи бўлмайди, чунки бу инсоннинг фикрлаш тезлиги жуда ҳам юқори. Бундай инсон учун пул ҳар доим биринчи ўринда туради.
24-санасида туғилган инсон жуда ҳам меҳрибон ва мулойимдир. Унинг душманлари умуман бўлмайди ёки жуда кам бўлади. Бундай инсон ўз эҳтиёжларини унутиб бошқалар ҳақида қайғуради. Улар кимгадир ёлғон гапиришига ишониш жуда қийин.
25-санасида туғилган инсон анча зид шахс. Романтик шижоат унинг қалбида тамоман моддий қадриятлар билан ёнма-ён мавжуд бўлади. Бундай инсон тарозига ўхшайди. Тарозининг икки палласи унинг ҳаётида икки томонга оғади, бироқ эртами-кечми дастлабки ҳолатига қайтади.
26-санасида туғилган инсон жуда яхши ташкилотчи. У ҳиссиётга берилиш хусусиятига эга бўлсада, анча ҳушёр. Бундай инсон ўз ҳис-туйғуларини очиқчасига намойиш этмайди. Хиёнатни ҳеч қачон кечирмайди. Бундай инсонни ҳокимият ўзига тортмайди, ўринбосарлик билан кифояланади. Бироқ анча ишларни ўзи бошқаради.
27-санасида туғилган инсонда эртами-кечми жуда катта ҳаётий куч намоён бўлади. У жуда ҳис-ҳаяжонга берилувчан ва хушчақчақдир. Саёҳатларни ва одамлар орасида бўлишни хуш кўради.
28-санасида туғилган инсон хаёлга кўп берилади. Бундай инсоннинг ишга амалий ёндашуви бизнинг замонамизда кам учрайдиган хаёлпарастлик билан мужассам бўлган. Бироқ қатъий характер ва кучли иродаси туфайли уни ҳам уни йўлдан уриш мумкин.
29-санасида туғилган инсон ўз нуқтаи назарини бошқаларга ўтказишни яхши кўради. У ўз қарашларини бошқаларга ўтказа олгач мулойим ва ёқимли инсонга айланади. У ўзини кучли ва иродали инсон сифатида кўради ва бошқалар буни кўрмаётганига ажабланади.
30-санасида туғилган инсон ҳиссиётга берилувчан. У ўз хатти-ҳаракатини беихтиёр ва кўп ҳолларда аввал ҳаракат қилади, кейин эса ўйлайди. Артистлик маҳоратига эга бўлиб, кўпинча давраларни қиздиради. Нотаниш одамлар орасида ўзини эркин ҳис қилади ва янги танишлар орттиради.
31-санасида туғилган инсон ташкилотчилик фазилатларига эга. У кўпинча жамоат ишлари билан боғлиқ бўлган касбни танлайди. Бундай инсон жуда фаол бўлади. У ўз бўйнига жавобгарлик ишини олишдан қўрқмайди.
Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.
Бугун кўрилган туш қандай аҳамиятга эга? Билиб олинг...
Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафақат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг яқин дўстлари ёки... Батафсил
Туғилган санангиз моҳияти (рақамлар сири)...
Йохуд рақамлар тақдирдан сўзлайди - Рақамлар сири ва маноси ҳақида малумот. Туғилган кун, яни сана башорати... Батафсил