6 рақами остида туғилган инсонлар
6 хотиржамлик, сокинлик рамзи. Ташқи кўринишлари билан бошқалардан меҳнацевар одам сиймосини гавдалантирсаларда, аслида бундай эмас. Аммо дангасаликка берилишлари баробарида бир ойлик ишни бир ҳафтадаёқ ниҳоясига йетказадилар. Табиатан жуда ҳотиржам. Ушбу санада туғилганлар ажойиб тарбиячи, ажойиб мураббийдирлар.
6 рақами соҳиблари фалсафий фикр юритиш қобилятига эга инсонлар бўлиб, ушбу санада туғилганларнинг кўпчилиги қобилятли ва улардаги бу қобилят вақтида қадрланса келажакда яхши ижодкор бўлиб йетишадилар.
Йиллар давомида тўплаган тажрибаларини шахсий хаётларида камдан – кам ва қийинчилик билан қўллайдилар. Улар моддий томондан кўп қийналадилар, бунга уларнинг ҳеч қачон айёрлик қилмасликлари сабаб бўлса, ажабмас. Бошқалар билан муносабатларида ҳам манфаат кўзламайдилар.
Сўз ва қалам асосий қуроли
Уларнинг қуроли – сўзи ва қаламидир. Ўз ҳис – туйғуларини пинҳон тутмайдилар, аксинча, бошқаларга нисбатан қандай муносабатда эканликларини қайта ва қайта такрорлашда чарчамайдилар. «Ҳаёт жуда қисқа, бошқаларга туйғуларинг ҳақида айтишга улгуриш керак», «Меҳр тарқатилгандагина кўпаяди», деб ҳисоблайдилар. Шунинг учун уларнинг қалбидаги борини бемалол кўзларидан ўқиб олиш мумкин.
Улар тақдирга жуда ишонадилар ва тақдирни ўзгартириш мумкунлигига ишонганларнинг ҳам ёҳуд ўзгартирмоқчи бўлаётганларнинг ҳам бу ҳаракатларини оқламайдилар. Шу боисдан ҳам ўз севгиси учун курашмайдилар, аммо бу уларнинг чин дилдан севмаслигига ишора эмас, аксинча бирон бир инсон ўзларининг тақдирига боғлиқ эканлигини билишса, суйганига эришиш учун барча тўсиқларни йенгиб ўтишга тайёр турадилар.
Улар табиатан қахри қаттиқ инсон эмас, улар ҳақиқатгўй инсонлардир. Пулни эмас, пул бундайларни яхши кўради. Ҳалолликни қадирлайдилар. Бу санада туғилган инсонлар пулнинг кетидан қувмайдилар ёки уларнинг иззат нафсини қондириш мумкин бўлган жойларда учратмайсиз.
Табиатан жуда ишонувчан
6 санаси соҳибларини катта кемаларга қиёслаш мумкин. Уларнинг интелектуал салоҳияти шунчалар бойки, бу бойликларини фойдалари учун ўз вақтида сарфлашни биладилар. Ҳар ойнинг 6 сансида туғилган инсонлар табиатан жуда ишонувчан бўлишади, садоқат ва вафода, айниқса, ўзига меҳир кўрсатган инсонларга нисбатан жуда вафодор. Уларни кўз қорачиғдай асрайдилар.
Қандай дам олишни билишади. Дам олиш кунларида оила азолари билан тоққа сайр қилишни хуш кўришади. Оилани эзозлашади ва агар оила ёки ишни танлаш шарти қўйилса, улар сира иккиланмай оилани танлашади.
Бундай инсонлар доимо ўзларининг бошқаларга керакли инсон эканликларини ҳис қилиб яшашлари керак ва бу туйғу уларни ҳаётдан янада завқ олиб яшашга ундайди. Шунданми, уларнинг ҳаётида бир ҳилликни учратиш маҳол. Табиатан қандай бўлсалар, ўзларини шундай намоён қилмайдилар, улар ҳақидаги ҳақиқий баҳони атрофидагиларгина тўғри айтиб бериши мумкин.
Бошқалар фикрини ҳурмат қилади
Ўз дунёқарашлари ва фикирларини қанчалик ҳурмат қилишмасин, бошқаларни ҳам ўз фикридан қайтаришга уринмайдилар, бошқаларнинг ҳам фикрини ҳурмат қиладилар. Ҳурматга сазовор жиҳатлар – инсонийликларида. Улар содда ҳам эмас ва ўзларини ақилли қилиб ҳам кўрсатмайдилар.
Бундайларнинг атрофидаги дўстларига нисбатан талаблари мутлақо бошқача, яни уларни ўзларига дўст деб билган кишилар сир яширмасликлари керак. Агар шундай бўлса, дўстлари уларга ишонмаган бўлади ва ўз навбатида улар ҳам бу ишончсизликни қабул қилолмайдилар. Шу боисдан дўстлари ниҳоятда кам.
Бундай инсонлар билан бузилган муносабатни тиклашга уриниш амалда беҳуда ва бефойдадир. Улар жуда зарур ҳолатларда ҳам бошқаларга илтимос билан мурожат қилмайдилар. Шу боис ҳам бадавлатлик ва камбағаллик, омад ва омадсизлик, висол ва айрилиқ – буларнинг ҳамма-ҳаммаси уларга бегона эмас.
Оила қуриш масаласида
Туғилган санаси 6 рақамига тўғри келадиганлар – оила қуриш масаласига ўта жиддий қарайдилар ва мумкин қадар бу ишни орқага сураверадилар. Токи ўзларига ҳар жиҳатдан мос келадиган жуфтини топмагунларигача қарор қабул қилмайдилар. Улар учун дўст-аёл, дўст-еркак жуда зарур.
6 рақамида туғилган аёлларнинг аксарияти қатий тартибга тоқат қилолмайди, уй ишларига боғланиб қолиш улар учун катта фожиа. 6 сонининг яна бир муҳим жиҳати – тақдири шу рақам била боғланганлар инсонларнинг пули, мартабасидан кўра, уларнинг одамийлиги, мардлиги, ростгўйлигини кўпроқ қадрлайдилар.
Муҳаббатни эса кўпчиликдан айро, яни жисмоний муносабатларга боғлиқ бўлмаган туйғу деб тушинадилар ва уларни бу фикрларидан қайтаришга уриниш бефойда. Базида уларнинг сезгилари рост бўлиб чиқади.
Яқинларингиз ва дўстларингиз шу рақамлардан бири остида туғилган!
- 1 рақами остида туғилган инсонлар
- 2 рақами остида туғилган инсонлар
- 3 рақами остида туғилган инсонлар
- 4 рақами остида туғилган инсонлар
- 5 рақами остида туғилган инсонлар
- 7 рақами остида туғилган инсонлар
- 8 рақами остида туғилган инсонлар
- 9 рақами остида туғилган инсонлар
Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.
Бугун кўрилган туш қандай аҳамиятга эга? Билиб олинг...
Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафақат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг яқин дўстлари ёки... Батафсил
Туғилган санангиз моҳияти (рақамлар сири)...
Йохуд рақамлар тақдирдан сўзлайди - Рақамлар сири ва маноси ҳақида малумот. Туғилган кун, яни сана башорати... Батафсил