5 рақами остида туғилган инсонлар

5 баҳт ва омад рамзи. Бу рақам остида туғилганлар жуда кучли сиёсатчилар. Чексиз қувват ва ақлий имкониятга эга. Улар кун давомида 24 соатлаб ишлашлари мумкин, лекин бу тинимсиз меҳнатлари ўзлари учундир. Чахсиятпарсат. Йолғизликдан ниҳоятда қўрқишади. Ташқи кўринишларидан анча ҳотиржам кўринсалар – да, бошқалар уларни мақташларига жуда муҳтож.

Кўпинча жуда ҳушчақачақ кайфиятда юрадилар. Қобилятли ва давраларда ўз фикирларини бемалол айта оладилар. Бошқаларнинг диққатини жалб қилишни ёқтиришади. Ўз қадрларини юқори баҳолайдилар. Бошқаларга маслаҳат беришни ҳам, бошқаларнинг фикри билан иш қилишни ҳам ёқтиришмайди.

Бундайлар ўзларининг ютуқлари ва камчиликларини бенуқсон назорат қила оладилар. Улар шу қадар мураккаб ҳарактердаги инсонларки, ҳеч қачон, ҳатто яқин дўстларига ҳам кўнглидагини очиқ айтмайдилар. Жумладан, севги бобида ҳам улар туйғуларини ошкора номоён қилавермайдилар. Бу, эҳтимол, ўз эркларини қўлдан беришни истамаганликларидан бўлса ажабмас.

Нигоҳлари барчасини айтиб беради

Кўнглида нима борлигини фақат уларнинг нигоҳларидан сезиш, ўқиш мумкин. Ушбу рақам соҳиблари ўзлари учун қайерда яхши яшаш мумкин бўлса, ўша йерни танлашади. Ўзларининг ишига бошқаларнинг ёрдам беришларини унчалик ҳуш кўришмайди, ҳаммасига ўз меҳнатлари билан эришишни, барча муаммоларини бошқаларнинг иштирокисиз ҳал қилишни афзал билишади.

Туғилган ойи 5 рақамига тўғри келадиган инсонлар ҳар қандай мушкул вазиятдан осонлик билан чиқиб кетиб, ҳайратналарли жиҳати, тезда тўғри қарор қабул қила оладилар. Табиатан анча сабирсиз ва шошқалоқ. Бўш вақтларини зиёфатлар-у, байрамларда ўтказишдан кўра китоб ўқиш ёки ўзлари ёқтирган инсон билан ўтказишни мақул деб билишади.

Улар доим қандайдир ғоялар билан банд бўладилар. Бир ишни зўр иштиёқ билан бошлашадилар-у, кўпинча уни оҳиригача йетказолмайдилар. Бунга уларнинг сабри ёки пайдо бўлган бирор тўсиқ сабаб бўлиши мумкин. Сал нарсага тезда жаҳиллари чиқса-да, ҳеч қанча вақт ўтмасдан ҳеч гап бўлмагандек кета оладилар.

Ҳафа бўлишлари амри маҳол

Уларни ҳафа қилиш жуда қийин, ҳамма нарсани ўзларига олавермайдилар. 5 санаси соҳиблари табиатан хушчақчақ (оптимистик) кайфиятдаги одамлар бўлиб, ҳамма нарсани биринчи қабул қиладилар. Бошларига бирор мусибат тушганда ва ёки ишлари ўнгидан келмай қолганда уларга ҳамдардлик билдирмоқчи бўлсангиз, жимгина йелка қисиб қўя қолишади: «Шундай бўлиши керак бўлгани учун бўлди. Буям яхшилик аломати».

Ҳа улар ҳамма нарсадан яхшиликни кўра оладиганлар тоифасидан. Ҳатто ашаддий жиноятчилар ёки кўпчилик томонидан ёмон, безори, қаллоб дея этироф этилган кишиларни ҳам оқлай оладилар. Яни, ҳурматга сазовор жиҳати, улар атрофдаги одамларни ҳар қандай вазиятда ҳам тўғри тушуна оладилар, тушкунликка тушиб қолганлар улардан маслаҳат сўраганларида ҳаётларини бошқатдан бошлашлари мумкин эканлигига ишонтира оладилар, шунинг учун ҳам улардан ажойиб психолог чиқиши мумкин.

5 рақами остида таваллуд топганлар жуда кўп нарсаларни хаёлан орзу қиладилар ва ўйлаганларини шундай баён қиладиларки, гўё уларнинг бу нарсаларга эришуви ҳеч бир тўсиқсиз амалга ошса керак, деб ўйлайсиз. Лекин аслида тасаввурлари ҳар доим ҳам мукаммал эмас.

Уларга боғланиб қолманг

Атрофдаги инсонлар иложи борича уларга боғланиб қолмасликка ҳаракат қилишлари керак, чунки улар одамларни ўзларига жалб қилишни хуш кўрадилар-у, руҳий муносабатга келганда ўзларидан нари итарадилар. Мазкур сана соҳиблари учун энг катта мукофот ўзларига ҳадя этилган эркинлигидир.

Шу боисдан ҳам ўзларига нисбатан тазийқни, чекловларни ҳақоратдек қабул қиладилар. Бундайлар кўпчилик бўлиб бажариладиган ишларни ёлғиз бажаришни ёқтиришади. Шунинг учун ўзаро муносабатларида ҳам эркинлигини сақлашга ҳаракат қиладилар. Ким биландир ҳаётини боғлаш фурсати йетганда ўз талабларини бемалол қўя оладилар.

Туғилган санаси 5 рақами билан боғлиқ инсонлар шундай ғайритабий ҳарактерга эгаки, уларнинг фел-атвори ҳақида якуний ҳулосани айтиб бўлмайди. Қанчалик ҳаёлпараст бўлишмасин, ҳақиқий ҳаёт тарзидан бутунлай узулиб қолмайдилар.

Яқинларингиз ва дўстларингиз шу рақамлардан бири остида туғилган!

Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Алло?дир.

Бугун кўрилган туш ?андай а?амиятга эга? Билиб олинг...

Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафа?ат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг я?ин дўстлари ёки... Батафсил

Ту?илган санангиз мо?ияти (ра?амлар сири)...

Йохуд ра?амлар та?дирдан сўзлайди - Ра?амлар сири ва маноси ?а?ида малумот. Ту?илган кун, яни сана башорати... Батафсил