Қон гуруҳига қараб инсонлар ҳарактери
1 – қон гуруҳига кирувчилар
Биринчи бўлиш уларнинг табиатига ҳам кўчган. Чунингдек, бу гуруҳга кирувчилар жуда мағрур, иззатталаб, ўз қадрини ҳар нарсадан устун қўювчи инсонлардир.
Ўз ишларига нисбатан масулият билан ёндошадиган, ўзларига ва бошқаларга нисбатан ҳам талабчанликни ҳеч қачон йўқотмайдиган, ҳақиқатпарвар, ҳамиша фаол меҳнат олиб борадиган бу гуруҳ вакиллари айни пайтда камчиликлари учун бошқаларнинг иззат нафсига тегишдан ҳам қайтмайдиган инсонлардир.
Уларда шунингдек , доимий изланиш, тадқиқот ишларини олиб бориш ҳусусияти ҳам ниҳоятда кучли.
2 – қон гуруҳига кирувчилар
Бу гуруҳга кирувчи инсонларда уддабуронлик фазилатлари улардаги истедод, ишнинг кўзини билиш, бошқарувчилик соҳасидаги йетакчилик, меҳрибонлик дўстона муносабатларда садоқатлилик каби фазилатлар биргаликда намоён бўлади.
Ҳаётда ҳам ўзининг яшаш принсипига эга бўлган бундай инсонларнинг ҳатти – ҳаракатлари аниқ мақсадларга қаратилган бўлади.
Инсон руҳий ҳолатини тўғри баҳоловчи, самимий, одамларни тўғри тушуна олиш, қийин вазиятлардан осонлик билан чиқиб кета олиш фазилатларига эга бўлган иккинчи қон гуруҳи вакиллари бошқаларни камчиликлари учун очиқдан – очиқ танқид қиладилар ва уларга озор бериб қўйганидан афсусланмайдилар ҳам.
3 – қон гуруҳига кирувчилар
Мазкур гуруҳга кирувчи инсонлар кучли тасаввур эгаларидирлар. Ҳар нарсани ўзларига олаверганлари учунми, бундай одамларда руҳий зўриқиш тез – тез содир бўлиб туради.
Одатда, бундай инсонлар ҳаётда омадсизликка учраганларга, машаққат чекканларга, умуман ёрдамга муҳтож инсонларга ёрдам қўлини чўзадилар.
Улар ўзига ҳос ички дунёларига эга, ўзларини бировга ҳафа қилдириб қўймайдилар ва қадр – қимматини ниҳоятда юқори қўядилар. Учунчи қон гуруҳига кирувчи инсонлар ўз олдиларига жуда катта мақсадлар қўядилар ва ўзларига, ички имкониятларига қаттиқ ишонадилар.
Бу эса уларнинг ўзларига нисбатан шафқациз муносабатларида янада яққолроқ намоён бўлади.
4 – қон гуруҳига кирувчилар
Бу гуруҳга кирувчи инсонлар тартибсизликни ёқтирмайдилар. Айнан манашу ҳарактерлари туфайли атрофдагилар билан тез – тез урушиб, бахслашиб қоладилар.
Кўп ҳолларда ўзларига ишонмайдилар, бировнинг мулойимлиги, қарамоғи ва рағбатига эҳтиёж сезадилар. Уларнинг кўнглини бегоналарнинг этибори ва мукофоти, рағбати тўлдириб туради.
Улар ҳизмат вазифаларида ҳам ёмон ишламайдилар, ҳалол, виждонли ва тартибли инсонларга ҳос бошқа ҳусусиятлар уларнинг камчиликларини тўлдириб туради.
Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.
Бугун кўрилган туш қандай аҳамиятга эга? Билиб олинг...
Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафақат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг яқин дўстлари ёки... Батафсил
Туғилган санангиз моҳияти (рақамлар сири)...
Йохуд рақамлар тақдирдан сўзлайди - Рақамлар сири ва маноси ҳақида малумот. Туғилган кун, яни сана башорати... Батафсил