Сув тушда курса нима булади батафсил малумот

Сув тушда курса табири нима булади? Тушда тоза сувни кўришингиз ҳаётингиздаги турли хил ижобий лаҳзалар: омад, даромад, кўнгилхушликларни англатади. Тушдаги ифлос сув эса бунинг акси бўлиб, ғам-андух, хавф-хатарларни билдиради.

Ифлос сувга йиқилиб тушганингизни кўрсангиз — жиддий хатолар кетма-кетлигини, шу хатолар сабабли жуда қаттиқ сиқилишингизни англатади.

Тушда сув курса

Тушда сув ичаётганингизни кўрсангиз ва ичаётган сувингиз мусоффо бўлса — энг машаққатли ва мардонавор режаларингизнинг амалга ошишини, минералланган бўлса — катта омадни, лойқаланган бўлса — хасталикни билдиради.

Агарда тушда кўм-кўк мусаффо сувда оқ рангли қайиқ сузиб юрганини кўрсангиз — кўнглингизнинг совишини, умидсизликни англатади.

Тушда нам тупроқда юриб, оёқларингизнинг нам бўлганликларини кўрсангиз — ҳушёрликни йўқотмаслигингиз керак эканлигини, бутун ирода, матонатингизни қўлга олишингизни акс ҳолда тақдир сизга атаб қўйган хасталик, камбағаллик, ва шунга ўхшаш синовларга бардош бера олмаслигингиз мумкинлигидан огоҳлантиради.

Лойқаланган сувга ғарқ бўлаётган кемани кўриш ҳам ҳудди шу тарзда талқинланади. Агар сув сизнинг ҳонадонингизни ғарқ қилаётган бўлса — ёвузлик билан курашишингизни англатади.

Тушда сувда жисмоний машқлар бажараётганингизни кўришингиз — ногоҳ туғилувчи севги ва эҳтиросдан дарак беради. Тушда бошингизга сув томчилаётганини кўришингиз эса бу алоқалар яхшилик билан якунланишини билдиради.

Тушда сув курса миллер табири бўйича

Туш табири сув

Тушда сувни кўриш ўзгаришлар, юксалишлар ва гуноҳларнинг тўкилишини англатади. Тушда мусаффо, салқин, ёқимли сувни ичаётганингизни кўрсангиз — ўнгингизда янгиланиш ва оламнинг тозалиниши, кўплаб инсонлар ушбу фаолиятда иштирок этишингизни билдиради.

Тушда ифлос сувни кўрсангиз — турли муоммолар, атрофингиздаги инсонлар билан мулоқот қилиш билан боғлиқ бўлган қийинчиликларни билдириб, негативлар билан қалбингизни булғамаслигингиз барчасига сабр қилишингиз, эзгулик улашишда давом этишингиз кераклигини англатади.

Тушингизда ҳонадонингизга сув тошса, ўнгингизда ҳам ушбу сув тошқини содир бўлишидан огоҳлантиради. Тушингизда чўкаётганингизни кўришингиз — оқимга қарши ҳаракат қилишингизни билдиради.

Туш табири сув ванга табири бўйича

Сув курса нима булади

Тушда сув сатҳида жимирлашлар ёки айланаларни кўрсангиз — қийинчиликлар орқасидан келувчи ўзгаришлардан дарак беради.

Аммо сиз ушбу қийинчиликларга бардош бера олсангиз ўзингиз ва атрофингиздагилар устидан ҳукмронлик қилишингиз мумкинлигини билдиради.

Тепадан оқиб турувчи сув — сиз коинот тасири остида қолишингизни ва қаршиликларингиз бефойда эканлигини англатади.

Бунинг ўрнига, коинот билан бўладиган муносабатларда гармонияга эришишга ҳаракат қилишингиз кераклигини, бу сизни таниқли шахсга айлантириши, сизни бутун дунё тан олишини англатади.

Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

Бугун кўрилган туш қандай аҳамиятга эга? Билиб олинг...

Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафақат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг яқин дўстлари ёки... Батафсил

Туғилган санангиз моҳияти (рақамлар сири)...

Йохуд рақамлар тақдирдан сўзлайди - Рақамлар сири ва маноси ҳақида малумот. Туғилган кун, яни сана башорати... Батафсил