Ўқотар буржи ҳақида малумот
Ўқотар (23 ноябр — 21 декабр)
Ўқотар буржи характери ва бир бирларига мослиги ҳақида малумот – Одамшаванда давраларнинг гули бўлган ўқотар буржи вакиллари талай ижобий характерга эга инсонлар тоифасидандирлар.
Уларнинг яшашга, ҳаётга бўлган иштиёқлари шу қадар баландки, улардаги кўтаринки кайфиятни кўрган заҳоти ҳар қандай одам кундалик ташвишлардан ўзнини бироз бўлсада чалғигандек ҳис этади.
Ўқотар буржи ҳамиша ҳаракатчанг, дилкаш ва самимийдирлар. Жамо ичида юришни, уларга йўлбошчилик қилишни, шовқин суронли ҳаётни ҳуш кўрадилар. Ўзларидаги фазилатлар этироф этилишига мойиллик кучли бўлганлигиданми, кўпинча уни очиқдан очиқ намоён қилишга интиладилар. Ўқотарлар ҳамиша одамларга муҳтождирлар.
Мазкур бурж остида туғилган инсонлар жуда кўп ишларга бир вақтнинг ўзида қўл урадилар, ажабки, уларнинг кўпчилигини бир вақтда олиб бориш уларга катта қийинчилик туғдирмайди. Ўзгаришларга, тасуротларга бой ўқотар буржи вакиллари ҳаётлари давомида жуда катта – катта ишларга таваккалчилик билан қўл урадилар. Бу эса ўз навбатида уларнинг оптимист ҳарактеридаги инсонлар эканлигини кўрсатади. Улар бўлажак ишларини олдиндан режалаштириб ўтирмайдилар.
Ўқотар буржига масуб кишилар мижғов инсон эмас, улар тез гапиради, тез ишлайди, тез ҳал қилади ва ҳоказо, шунинг учунми уларда ўзига нисбатан ишонч ҳисси ниҳоятда кучли. Ҳаракациз мулоқот юритишдан кўра, ишини тез бажариш ва фаол ҳаракатни ёқтиради.
Ўқотар буржида туғилган инсонлар қанчалик кучли, оптимист бўлишмасин, кўнгиллари жуда нозик бўлади. Уларни хафа қилиш жуда осон. Сир яширишни билмаганликлариданми кўпинча бошларига ғавғо орттириб юрадилар. Аммо бундай кўнгилсизликлардан узоқ вақт азоб чекиб юрмайдилар, аксинча дарров кечирим сўраб, ўзларига бўлган ишончни қайтадан тиклаб оладилар.
Ўқотарлар шундай гўзал қалб соҳибларидирки, ҳамиша кимгадир яхшилик қилиш ҳақида ўйлайдилар. Яқинлари олдидаги масулиятни ҳамиша ҳис қилиб турадилар. Қилган ишларидан афсусланмаслик тадоригини олдиндан кўрадилар. Ўқотарлар учун энг катта бойлик қалб гўзаллигидир.
Ўқотар буржи: Эркаклар характери ҳақида
Ўқотар буржида туғилган эркаклар дилкаш ва самимий инсон бўлганлари учун ҳам аёллар этиборини тезда ўзларига жалб этадилар. Ўйлаганларини шартта тилларига чиқарадилар. Бундан ўша одамни ҳафа бўлиб қолишини ўйламайдилар, чунки уларнинг ўзлари шундай инсонлар – да.
Ўқотар эркаклари одмларга нисбатан ғаразли нийяти бўлмагани учун ҳам ҳаммага ишониб кетаверадилар. Ва кўпинча бундан ўзлари азият чекадилар. Оилада ўғил фарзандларига ўта талабчанг, қиз фарзандларига нисбатан эса жуда меҳрибондирлар.
Ўқотар буржида туғилган эркаклар аёллардаги кам гапликни фазилат деб ҳисоблайдилар. Шунингдек, ўзларининг ишлари, ҳатто мақсадлари ҳақида ҳам ўз аёлларига гапиришни ҳуш кўрмайдилар. Бу аёлларнинг иши эмас деб ҳисоблайдиган ўқотар эркаклар агар турмуш ўртоғига ўзининг қилаётган ишлари ҳақида сўзлаб берса улар менга ақл ўргатади ёки қилаётган ишимда бирорта айб топади, деган мақсадда ҳам ҳудди шундай йўл тутадилар.
Аммо бу ўқотар буржида туғилган эркакларнинг аёлларга нисбатан меҳирсизликлари оқибати эмас, аксинча, ўз муаммоларига уларни шерик қилишни истамаганликларида деб ҳам тушуниш мақсадга мувофиқдир.
Ўқотар буржи: Аёллар характери ҳақида
Уйда ўтиришни унчалик ҳуш кўрмайдиган ўқотар буржи аёллари оилавий турмушга жуда қийинчилик билан мослашадилар. Улар ўзларини кўп нарсаларини қилишга мажбур эмасман деб ҳисоблайдилар.
Ўқотар буржида туғилган аёллар биринчи навбатда эрлари томонидан инсон сифатида тан олиниши керак. Майда икир чикрлар, аёллар ўртасидаги ғийбат гап сўзлар уларни шунчалар бездириб юборадики, базида ҳеч ким бўлмаган жойларга қочиб кетиш истаги пайдо бўлади.
Табиатни, санат ва адабиётни жуда севадиган ўқотар буржи аёлларнинг қалб кечинмалари қандай эканлиги сизга қоронғу эмас. улар ҳатто овқат тайёрлаш, уй йиғиштириш, ҳуллас кундалик аёллар бажариши лозим бўлган ишларни бажараётиб ҳам ўтаётган ҳар бир сонияси учун ачинадилар.
Манан ҳимояга муҳтож бўлмаган ўқотар буржида туғилган аёллар эркакларнинг ҳудди шу фазилатларга эга аёлни қўллаб – қувватлаши, уни ҳимоя қилишга бўлган ҳатти – ҳаракатларини қахрамонлик деб этироф этадилар. Бундай эркакларни жон – жон деб турмуш ўртоғликка қабул қиладилар.
Ўқотар буржида туғилган аёллар ўз фарзандларининг наздида дунёдаги энг яхши аёлдирлар.
Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.
Бугун кўрилган туш қандай аҳамиятга эга? Билиб олинг...
Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафақат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг яқин дўстлари ёки... Батафсил
Туғилган санангиз моҳияти (рақамлар сири)...
Йохуд рақамлар тақдирдан сўзлайди - Рақамлар сири ва маноси ҳақида малумот. Туғилган кун, яни сана башорати... Батафсил