Арслон буржи ҳақида малумот
Арслон (23 июл — 23 август)
Арслон буржи характери ва бир бирларига мослиги ҳақида малумот – Буржлар орасида қалбан энг чиройли ва энг яхши фазилатларни ўзларида жамлаган бурж вакили, бу арслон буржидир.
Уларга ҳам яхши яшашлари учун доимо нимадир йетишмаслиги мумкин, аммо арслон буржидагилар буни одатий ҳол сифатида қабул қила оладилар ва бутун ҳаётларидан, ўтган ҳар бир кунидан миннатдор бўлиб яшайдилар.
Бу арслонларни доимо олға яшашга ундайди ва улар жуда жўшқин одамлардир. Мазкур бурж вакиллари учун ёқимтойлик ва жозиба биринчи ўринда туради. Мободо табиат уларни бундай гўзалликдан бебаҳра қолдирган бўлса, арслонлар ўзларининг ақлий қобилятларини ишга соладилар.
Агар бу ҳам иш бермаса, улар инсон псиҳологиясини тўғри тушуна олиш ва таҳлил қилиш имкониятидан фойдаланадилар. Бурж вакиллариниг ҳулқ атворида намойишкорлик доимо сезилиб туради, яни улар барча ҳатти ҳаракатларини намойишкорона бажаришни хуш кўрадилар.
Улар доимо атрофида одамларни тўплаб вазхонлик қилишни, жамога йетакчилик қилишни ёқтирадилар ва ўзларини алоҳида кўзга ташланиб туришларини, бошқалар томонидан этироф этилиб туришни истайдилар.
Арслонлар қандай бўлмасин бирор бир мансаб эгаси бўлиш ҳақида тинмай бош қотирадилар. Йолғон гапириш улар учун базида одатий ҳолга айланиб қолганга ўхшайди, чунки бориб – бориб гапирган гапларининг қайси бир ёлғон ёки қайси бир рост эканлигини уларнинг ўзлари ҳам фаҳмлай олмай қоладилар.
Ўрни келганда арслон буржидагиларнинг фикрлаш доираси ниҳоятда кенг экнлигини ҳам этироф этиб ўтиш керак бўлади. Базан инсонни ҳайратда қоладиган ишларга таваккал қилиб қўл урадилар ва ишчанлик қобилятининг юқорилиги уларни доимо омад томон бошлайди.
Арслон буржи: Эркаклар характери ҳақида
Ғайрадли, чарчаш нималигини бимайдиган эркак арслон буржи вакиллари кўпчилик аёлларнинг орзусидаги эрдирлар. Дўстлик бобида садоқат кўрсатишни, қўлидан келган ёрдамни аямасликлари мумкин, лекин бу ҳар доим ҳам эмас.
Чунки одамлар уларни ўзларига яхшилик қилгани учун мурувват кўрсатишларини ҳоҳламайдилар. Арслон эркаклар самимийликни қадрлайдилар ва буни бошқалардан ўзгачароқ тушунганлари учунми камдан – кам одамларни атрофларига тўплайдилар.
Қўли очиқ, саҳий, мурувватли арслонлар учун энг муҳуми ҳаётда ўзлари тушунган ва ўзлари ҳоҳлаган баҳтли ҳаётга эришишдир. Эркак арслон буржидагилар аёллардаги ибо, ҳаё, назокатни қадрлайдилар. Қанчалик илмли ёки яхши бир касбни бошини тутган бўлмасин, турмуш ўртоқларининг ишларига руҳсат бериши қийин кечади.
Агар кимгадир бу баҳт насиб этган бўлса, билингки, унинг олдига қатий шарт ва талаблар қўйилган бўлади. Дарвоқеа, аёлларимизга эслатиб қўйишимиз керак: Арслон буржида туғилган эркаклар аёллар билан дўст бўлишни, улар билан иттифоқликда бирор иш қилишни умуман ёқтирмайдилар.
Арслон буржи: Аёллар характери ҳақида
Бу бурж остида туғилган аёллар ҳақида қатиий шундай бир гапни айтиш мумкин: Улар энг яхши онадирлар. Бундай аёллар оналик туйғусини ҳар нарсадан устун қўядилар.
Фарзандларининг баҳтли келажаги учун қўлларидан келган барча ишни қилишга ҳамиша шайдирлар. Агар фарзандларида бирор бир нарсага лаёқат борлигини сезсалар ёки кимдир – Фарзандининг ўқитувчисими ёки бирор яқиними этироф этадиган бўлса, улар бу истедодни рўёбга чиқариш учун туну кун тинмай ишлашга доимо шайдирлар.
Улар ўз фарзандларини доимо жамиятнинг йетакчи бўғинларида кўришни истайдилар, бунда фарзандларининг муваффақиятига эришишлари учун астойидил ҳаракат қиладилар. Аёл арслон буржи вакиллари эркаклардаги мардликни қадрлайдилар. Турмуш ўртоқлари билан қачон қандай воқеа юз бермасин, улардан фақат бир нарсани талаб қиладилар, у ҳам бўлса ростгўйликдир.
Ҳақиқат қанчалик аччиқ бўлмасин – Уларга айни шу керак ва улар алданиб баҳтли яшагандан кўра, ҳақиқатни афзал деб биладилар.
Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.
Бугун кўрилган туш қандай аҳамиятга эга? Билиб олинг...
Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафақат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг яқин дўстлари ёки... Батафсил
Туғилган санангиз моҳияти (рақамлар сири)...
Йохуд рақамлар тақдирдан сўзлайди - Рақамлар сири ва маноси ҳақида малумот. Туғилган кун, яни сана башорати... Батафсил