9 рақами остида туғилган инсонлар
9 абадийлик ва боқийлик рамзи. Бунга сабаб қадимги дунё олимлари тўққиз рақамини шундай илоҳийлаштириб изоҳлаганлар ва бунинг ўзига ҳос инкор этиб бўлмайдиган сабаби ҳам бор. Келинг, биз ҳам шу ҳақиқатга гувоҳ бўлиб кўрайлик.
Математика дарслигидаги карра жадвалининг саккизинчи бўлимига этибор берган одам ғалати қонуниятни англаши қийин эмас: 1×9=9, 2×9=18, 3×9=27, 4×9= 36, 5×9=45, 6×9=54, 7×9=63, 8×9=72, 9×9=81, 9×10=90.
Сезган бўлсангиз, бирдан олтигача бўлган сонларни кўпайтиришда чиққан натижалар олти ва кейинги сонлар кўпайтмасида рақамларнинг изчил ўрин алмашинуви билан қайта такрорланади: 9, 18, 27, 36, 45, 54, 63, 72, 81, 90. Бунинг устига ҳар қандай ҳолатда ҳам тўққизга кўпайтирилган сонлар кўпайтмасидаги рақамлар йиғиндиси тўққизга тенгдир.
Масалан: 3×9=27=2+7=9. Хуллас, тўққизга истаган сонни кўпайтирсангиз ҳам кўпайтмадаги рақамларнинг йиғиндиси тўққизга тенг бўлаверади. Масалан: 12×9=108=1+0+8=9. Чундай экан, туғилган санаси 9 рақами билан боғлиқ инсонлар ўзига ҳос ҳарактер эгалари эканлигига шубҳа йўқ.
Улар ҳақида якуний фикр
Ушбу рақамга даҳлдор инсонлар табиатан жуда ўжар. Ўзларининг ҳис -туйғу ва кечинмаларини ниҳоятда пинҳон тутганликларидан характерлари ҳақида якуний бир фикир айтиш жуда мушкул. Базида катта кўнгилсизликларга қўл силтаб қўйсалар – да, кези келганда арзимаган ташвишларни ҳам юракларига оғир оладилар.
Уларнинг кишини таажубга соладиган жиҳатлари – жуда ишонувчан, бошқаларнинг алдовларига ҳам тезда ишонадилар. Бунинг оқибатида эса одамлардан тез кўнгиллари қолади. Бошқаларни ҳам ўзларидек, деб биладилар.
Чунинг учунми кўпгина ҳатоларда ўйламай гапириб қўядилар. Этиборсизликлари боис яқинларини кўнглига базида озор бериб ҳам қўядилар. Худди камон ўқидек тўғри, ўйлаганини гапиришади.
Имкониятларига ишончсиз қарайдилар
Туғилган санаси 9 рақами билан боғлиқ инсонлар ўзларининг куч ва имкониятларига шубҳа билан қарайдилар, бирор ишни бошлашларидан аввал иккиланадилар. Аммо яширин қобилятларини намоён этишни бошлашлари билан ўзларига нисбатан ишончлари ҳам ортади.
Бундай инсонларга ҳос бўлган энг муҳим ҳусусият – улар ўз фикрларини ҳамманикидан юқори қўядилар ва ҳеч қачон бу билан бошқлар ноқулай аҳволга тушиб қолишлари мумкинлигини ўйлаб кўрмайдилар. Ҳеч қачон ёлғон гапирмайдилар. Ўз истакларини амалга ошириш учун ҳеч нарсадан қайтмайдилар.
Ўзларига меҳрибончилик кўрсатадиган одамларга садоқатлидирлар. Севги бобида улар каби романтик инсонларни бошқа йерда учратиш маҳол. 9 рақами соҳиблари учун муҳаббат, бу – санат. Бундайлар севишдан кўра севилишни муҳим ҳисоблайдилар ва севгини аниқ ҳаракатлар билан исбот этишни талаб қиладилар.
Кўнгилсизликларда муҳаббаитга суянадилар
Улар ҳаётларида учраган ёки учраши мумкин бўлган ҳар қандай кўнгилсзликлардан кейин муҳаббатларидан паноҳ излайдилар. Бу уларнинг муҳаббатлари ҳақидаги аниқ ҳулосани бера олади.
Табиатан мақтанчоқроқ бўлиб, тўплаган нарсаларини кўз-кўз қилишни ёқтирадилар. Човқин-суронга тоқатлари бўлмаганиданми, очиқ табиат бағрида ўзларини эркин ҳис қила оладилар. Ташқи томондан ўта жиддий кўринганликлари боис илк танишувда ҳамроҳини бироз каловлантириб қўйиши мумкин. Аммо, аслида бундай эмас.
Улар ўзларига ва ўзгаларга мақтов ёғдиришни зўр маҳорат билан уддалай оладилар. Оила бобида ҳам улар бошқачароқ фикрда, яни аёллар ҳам, эркаклар ҳам бошқарувчилик қобилятига эга ва ўз куч имкониятига ишонадиган жуфтни ўзларига муносиб деб биладилар.
Яқинларингиз ва дўстларингиз шу рақамлардан бири остида туғилган!
- 1 рақами остида туғилган инсонлар
- 2 рақами остида туғилган инсонлар
- 3 рақами остида туғилган инсонлар
- 4 рақами остида туғилган инсонлар
- 5 рақами остида туғилган инсонлар
- 6 рақами остида туғилган инсонлар
- 7 рақами остида туғилган инсонлар
- 8 рақами остида туғилган инсонлар
Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.
Бугун кўрилган туш қандай аҳамиятга эга? Билиб олинг...
Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафақат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг яқин дўстлари ёки... Батафсил
Туғилган санангиз моҳияти (рақамлар сири)...
Йохуд рақамлар тақдирдан сўзлайди - Рақамлар сири ва маноси ҳақида малумот. Туғилган кун, яни сана башорати... Батафсил