Бузоқ буржи ҳақида малумот

Бузоқ (21 апрел — 21 май)

Бузок буржи характери ва бир бирларига мослиги ҳақида малумот – Бузок буржи вакиллари айнан мана шу – «Мен балки ҳеч нарсага қодир эмасдирман», деган ўй фикрдан қутилолмайдилар. Чунки улар ўзларининг куч ва имкониятларини балоғатга етгачгина сарф қила бошлайдилар.

Бузок буржи характери ва мослиги хакида

Таваккалчилик уларга умуман ёт. Бирор ишни бошлашдан аввал узоқ ўйланадилар, иккиланадилар ва кўп ҳолларда мана шу узоқ иккиланишлар самарасини ҳам ўзларининг фойдаларига ҳал қила олмайдилар. Улар ўзларини танаси эмас, руҳлари (мийяси) бошқаришига жуда қаттиқ ишонадилар.

Венера сайёраси ҳукумронлиги остидаги бузок буржи соҳибларига доимо баҳт ва омад олиб келадилар. Улар дўстлари ва севимли кишилари назарида жозибали, истараси иссиқ одамлардир ва ҳудди шу фазилатлари билан одамларни ўзларига тортадилар. Аммо бу қобилятлари фавқулотта намоён бўлмайди.

Бузок буржи вакиллари ҳар доим шундай фикрдалар: «Мен аниқ биламан, мен ҳамма ишни уддалай оламан, агар шуни чин дилддан ҳоҳласам. Хўш, бунинг учун мен нимадан (кимдан) қўрқаман?». Улар ҳақиқатдан ҳам шундай инсонлар тоифасидан, яширин қобилят ва истакларини рўёбга чиқаришда ҳамиша уларга кимдир ёки нимадир доимо ҳалақит бераверади.

Бузок буржидагилар бирор ишни бошлаши жуда қийин, чунки ўзларидан доимо кемтик аҳтараверадилар, уларга доимо нимадир етишмайди. Шу боисдан ҳам бузокларни тушуниш жуда қийин. Лекин бундайларнинг ижобий томонлари жуда кўп. Масалан, улар аҳилликни жуда яхши кўрадилар, лекин базида атрофидагилар уларнинг жуда камгапликлари, вазминликларидан зерикадилар.

Мазкур бурж вакиллари одамларни жуда тез фарқлайдилар ва табиатига монанд келадиганлар билангина муроса қиладилар. Шу боис атрофдагилар, уларни яқиндан билмаганлар бурж вакиллари ҳақида доим ҳам яхши фикрга эга эмаслар. Бузоклар кам гапирадилар, ташқи томондан ўзларини жуда ҳотиржам қилиб кўрсатадилар ва уларнинг қачон ҳурсанд бўлишлари – ю қачон хафа бўлишларини ҳам билиш жуда қийин.

Бузок буржидагилар бошқа бурж вакилларидан ўзларининг ўта чидамли ва сабрли эканликлари билан ҳам ажралиб турадилар. Яқинлари томонидан қанчалик камситилмасин, бунга жавобан улар терс ўгирилиб кетмайдилар, аксинча, «балки ҳақиқатдан ҳам шундайдирман», дея ўзларидан шубҳаланиб қўядилар. Ҳуллас, ҳаётда курашиб яшаш керак, шундай ҳаёт ҳам сендан ўз нематларини аямайди деган оптимистик фикр ҳам уларга завқ бағишлолмайди.

Бузоқ буржи: Эркаклар характери ҳақида

Эркак бузоқ буржи вакиллари беозор, раҳимдил, марҳаматли инсонлар бўлиб, улар ҳудди шу ҳарактерлари билан бошқалардан ажралиб турадилар. Табиатан Худо уларга тенгсиз истедод ва сабр берган. Агар уларнинг атрофида ўзларини яхши тушунган ва доим қўллаб қувватлайдиган кимдир бўлса, орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, уларни танимай қолишингиз ҳеч гап эмас.

Бу бурж вакилларида ҳам ўзларини номоён эта олиш қобиляти бор. Фақат энг катта тўсиқ – Улар ўзлари билан ўзлари келишолмай яшайдилар. Фарзанд тарбиясида болаларнинг ўзларига эмас, аксинча, ҳаётда жуда катта муваффақиятларга эришган бирор инсонга ўхшашларини истайдилар ва уларни шу руҳда тарбия қиладилар. Бу борада уларнинг олдидаги энг катта тўсиқ – Бузоқлар фарзандларининг ўзларига ўхшаган одамови бўлишларидан жуда қўрқадилар.

Эркак бузок буржи вакиллари аёллардаги камгапликни ёқтирадилар. Шунингдек, аёллар ўзларининг ишларига аралашавермасликларини талаб қиладилар. Улар ҳақидаги яна бир сирни ошкор қилишимиз керак, бундай табиатли эркаклар кўпчилик аёлларниниг орзусидаги эркакдир.

Бузоқ буржи: Аёллар характери ҳақида

Аёллар ҳамдардлик, елкадош бўла олишлари билан ўз жуфтларининг меҳрларига сазовор бўладилар. Уларнинг асосоий вақти ошхонада ўтади: Аёлларнинг бу борадаги ҳаракатлари эрларига астойидил ёқишига бўлган ҳаракатлари десак ишонаверинг.

Агар эркаклар бузоқ буржида туғилган аёлларни ўзларига турмуш ўртоқ сифатида танласалар, улар ўз ҳаётларида энг тўғри қарорни қабул қилган бўладилар. Чунки бундай аёллар жуда кучли, софдил ва меҳрибон эрларининг иш борасидаги тажрибаларини, маслаҳатларини доим қўллаб – қувватлайдилар.

Аёл бузок буржи вакиллари эркаклардаги этиборни, ўзларига нисбатан ширинсўзликни қадрлашади, чунки айнан шу нарса уларга етишмайди. Ёқ, буни уларнинг муҳаббатга нолойиқлиги билан изоҳлаш нотўғри. Фақат уларга ҳаддан зиёд меҳр керак, холос.

Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

Бугун кўрилган туш қандай аҳамиятга эга? Билиб олинг...

Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафақат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг яқин дўстлари ёки... Батафсил

Туғилган санангиз моҳияти (рақамлар сири)...

Йохуд рақамлар тақдирдан сўзлайди - Рақамлар сири ва маноси ҳақида малумот. Туғилган кун, яни сана башорати... Батафсил