Башорат мазмундаги тушлар ҳақида
Аллоҳнинг изни ила туш фаришталари бандасига башоратлар берадиган тушларни кўришини таминлайдилар. Бунинг натижасида инсонлар тушида Ҳаж зиёратларига борадилар, жангда қатнашадилар.
Қурон ўқийдилар, тоат ибодатда бўладилар, закот ҳамда садақа берадилар, намоз ўқийдилар, рўза тутадилар. Бошқа кўплаб ҳайрли ишларга қўл урадилар. Бунақанги тушлар кўриш, Тангрининг бандасига билдирган башоратидир.

Шундай тушларни кўрган кишилар бандалик вазифаларига диққатлироқ бўлишлари, гуноҳга йўл қўймасликка ҳаракат қилишлари, тавба қилишни тўҳтатмаслиги, доимо, ҳар масалада Яратгандан мадад тилаши лозим.

Қуронда бу ҳусусида шундай дейилади: «Барчаларингиз Аллоҳга тавба қилинглар, эй мўминлар! Шоядки шунда нажот топсангизлар» (Нур сураси, 31 – оят).
