Tush tabiri 25 000 turdagi tushlar tabiri Tushlar-tabiri.uz

Тушлар тўғрисида маъноли иқтибослар ☪️

Инсон бутун ҳаётининг учдан бир қисмини ухлаб ва туш кўриб ўтказади. Инсон организми учун соғлом уйқудан бошқа фойдали ва ёқимли ҳолатни топиш мушкул масала, қуйидаги иқтибосларда инсонларнинг уйқусида юз берувчи барча нарса-ҳодисалар тўғрисида доно фикрлар, қарашлар келтириб ўтилган. Ҳар бир шахс учун уйқу зарур, шунинг учун уйқу ҳақида маънога эга бўлган иқтибослар буни қандай фойдалироқ қилиш мумкинлиги ҳақида фикр юритадилар. Ушбу сайтда маълум ва машҳур ҳамда энг чиройли иқтибослар тўпламлари жамланган.

1. Тушлар ухлаган вақт зерикиб қолмаслик учун ихтиро қилинган. (Пер Дацк)

2. Тушлардаги образлар - бу ўзига хос тил... Уларда қандайдир яширин маъно мужассамлашганга ўхшайди. (Самуэл Тейлор Колеридж)

3. Тушлар кўп ташвишлардан келиб чиқади. (Экклесиаст, 5, 2)

4. Тушдаги белгиларнинг асл маъносини илғаб олган ҳар бир шахс, уларни ҳаётдаги барча ҳодисаларга муҳим таъсир кўрсатишини билади. (Гиппократ)

5. Руҳ туш кўрган чоғ у - театр, актёрлар ва томошабин ҳамдир. (Жозеф Аддисон)

6. Ўтмиш – бу онгда содир бўлувчи тасаввур этилган ёки қийинчилик пайтларни бошдан кечирган уч ўлчамдаги умумий кичик театр тасмаси бўлиб бутун тун ёрқин аланга билан давом этади. (Роберт Люис Стивенсон)

7. Ҳақиқат – уйқунинг қимматли сифатларидан биридир. (Хорхе Луис Боргес)

8. Ҳар бир инсон, ҳаттоки энг намунали бўлган инсон ичида ҳам қўлга олиб бўлмайдиган ёввойи ҳайвон яшайди ва бу ҳайвон уйқуга кетган вақт уйғонади. (Афлотун)

9. Ҳаёт ва туш - бир китобнинг саҳифалари. (Артур Шопенгауэр)

10. Ё Худо, агарда мен ёмон тушлар кўрмаганимда, ёнғоқ пўстида маҳбус бўлиб, ўзимни олам шоҳи деб ҳисоблашим мумкин эди. (“Ҳамлет”, Уилям Шекспир)

11. Бир куни Чжан Чжу тушида ўзини капалак эканлигини кўрди: у хурсанд ҳолда бахтга тўлиб учиб юрар ва ўзининг Чжоу эканлигини билмас эди. Бирдан у уйғониб кетади ва Чжоу эканлигидан ҳайратга тушади. У тушунолмас эди: Чжоу капалак эканлигини туш кўрганми ёки капалак Чжоу эканлигини туш кўрганми? (Жуан Сзи)

12. Қўрқинчли тушларда энг оддий, зарарсиз нарсалар ва шакллар азоб-уқубатларга сабабчи бўлади. (Самуэл Тейлор Колеридж)

13. Кўпчилик тушларда, кўпчилик сўзларда бўлгани каби, кўп ғам-ташвиш мавжуд. (Эккслесиаст 5, 6)

14. Ҳақиқат умумий дунёда яшайди, ҳар бир туш ўзининг ўз ҳаётида яшайди. (Эфес Ҳераклит)

15. Афсуски тушлар даражаси, ёстиқлар сонига боғлиқ эмас. (Веслав Брудзинскй)