Туш табири алфавит бўйича
Мисол учун: туш табири «Айиқ» – «А» ҳарфига босинг.
Илон туш табири меридиан табири
Тушда илонни кўриш туш соҳибининг турли хил энергия оқимларини билдириши мумкин. Нима сабабдан тушингизга илонларнинг кирганлигининг оддий жавоблари мавжуд. Булар нафрат, ёлғон, ҳасад, хавф ҳатар ва алдовни англатиши мумкин.
Меридиан тушлар табири талқинига кўра, тушингизда илонни кўришингиз атроф муҳитингиздаги хавф ҳатардан огоҳлантиради. Аёллар учун ушбу туш ўз хавфсизлиги ва инсонларга бўлган ишонувчанлиги тўғрисида фикр юритиши зарурлигини, барча инсонларга ишониб кетавермаслигини зеро хавф ҳатар ҳар бир қадамда учраб қолиши мумкинлигининг белгиси бўлиши мумкин.
Тушингизда ўз уйингизда илон пайдо бўлганлигини кўришингиз — душманларингиз ва яхшилик илинмайдиганларнинг жудаям яқин эканлигидан сўзлаб, муҳим қарорлар қабул қилишда ўйламасдан ташланадиган қадамлардан ўзингизни тийишингизга чақиради.
Хонадонингиздаги илон оиладаги муаммолар ва бахтсизликни билдиради. Тушингизда унчалик катта бўлмаган илонларнинг дарахт устунига ўралиб олганликларини кўришингиз — тухмат ва сиз томонингиздан содир этилган қилмишларингиз учун жавоб беришингизни ифодалайди.
Тушдаги кичик илонлар катта бўлмаган тортишувлар, уруш ва жанжалларни билдиради. Яшил рангли илонни кўришингиз — бу оғир жавобгарлик ва одатлардан ҳалос бўлишингизни англатади. Агар туш соҳиби яшил рангдаги илон унинг танасини ўраб олаётганлигини кўрса — ўз ишларининг ҳолатини яхшилаш учун зарур бўлган салбий принтсипларини йўқ қилиши кераклиги билан талқин қилиниши мумкин.
Тушингизда кўрган яшил рангли илон зарарли истаклардан озод бўлишингиз, руҳий ва аҳлоқий шифо топишингиз кераклигини билдиради. Тушингизда сариқ рангли илонни кўрсангиз — катта ютуқларга эришиш арафасида эканлигингиздан дарак беради. Бу эски душманингиздан ҳалос бўлишингиз ёки яқин инсонларингиз билан иттифоқ қилишингиз билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Яна сариқ рангли ўнгингизда кўзбўямачи ва самимий бўлмаган инсонлар билан танишувларингизни ҳам англатиши мумкин.
- Яшил рангли илон – Истаклардан қутилиш
- Сариқ рангдагиси – Танишувлар
- Кичик илон – Кичик кўнгилсизликлар
Балиқ тушлар табири ванга табири
Нима сабабдан балиқ тушга кириши мумкинлиги ҳақида кўплаб туш табири талқинлари мавжуд. Қадимги даврларда аёллар ўз тушларида балиқни кўришлари яқин орада ҳомиладор бўлишининг белгиси ҳисобланган.
Аммо юрагини остида жажжи фарзандини кўтариб юрган аёл тушида балиқни кўрса-чи? Ҳомиладор аёл тушида балиқни кўриши — кўпфарзандлилик ва соғлом авлодни билдирувчи ҳайрли белгидир. Тушдаги ўлик балиқ эса ривожланмай қолган ҳомиладорлик ёки ҳомиланинг тушиши мумкинлигини билдирувчи ёмон белги ҳисобланади.
Тушингизда музлатилган балиқни кўрсангиз муҳим ишни ташлаб қўйганингизни ифодалаб, уларни ёдга олиш ва оҳирига етқазиб қўйиш вақти етиб келганлигини англатади. Яна бу туш узоқ давом этувчи оғир касалликни ҳам билдириб, бу касалликни ўлимингизнинг оҳириги кунигача даволаб бўлмаслигини англатиши ҳам мумкин.
Тушингизда дудланган балиқни кўришингиз — сизга турли фитналар уюштириб онгингизни тундлаштиришга ҳаракат қилувчи, сизни йўлдан адаштириб ёмонлик истайдиган инсонларнинг пайдо бўлишидан огоҳлантиради. Ушбу огоҳлантирувчи туш — сиз кейинчалик қаттиқ афсус қилишингиз мумкин бўлган катта хатога йўл қўйишнинг мумкинлигини ҳам англатади.
- Ўлик балиқлар – Кеч ривожланадиган ҳомиладорлик
- Музлатилган балиқ – Муҳим ишлар
- Дудланган балиқлар – Фитна
Тушдаги тирик балиқ — кутилмаган сюрприздан далолатдир. Камёб денгиз балиғини кўришингиз – ташвишлардан дарак беради. Қуритилган балиқни кўришингиз — вақтни қувноқ ўтқизишни билдиради.
Тушингизда балиқ тозалаётганлигингизни кўришингиз – сизнинг норозиликларингизни ифодалатади ва нимадир нотўғри бўлишини, сиз бирор-бир хатога йўл қўйишингизни ёки ўзингизни ёмон тутганлигингиз билан яқинларингизнинг қалбини жароҳатлашингиз мумкинлигини англатади. Тушда аквариумда балиқни кўриш — ҳайрли белги саналади.
Ишбилармонлар учун бу туш муваффақиятли битимни, қизлар учун тез орадаги унаштирувни билдиради. Агар қизлар ўз тушларида аквариумдаги барча балиқлар бир хил эканликларини кўрсалар бахтли никоҳ ва кўпфарзандлиликни билдиради.
Чақалоқ туш табирлари миллер табири
Тушингизда чақалоқ билан қандай ҳодиса содир бўлиши туш табирларида турлича талқинга эга қуйида булар билан танишиб чиқиш имкониятига эга бўлишингиз мумкин.
Бордию сиз тушингизда гўдакни қўлингиздан тушириб юборганлигингизни кўрсангиз — яқин кунларда барча режаларингиз бузилишини кутишингизга тўғри келишини англатади. Тушингизда чақалоқни тебратаётганлигингизни кўришингиз – сиз аллакимга ҳаддан ташқари кўп ишонганингизни англатади.
Тушингизда чақалоқнинг қўлидан ушлаб сайр этиб юрганлигингизни кўришингиз — ҳеч қандай умид қолмаган деб ҳисоблаган ва сизни жуда ҳам безовта қилиб келаётган ишингизга, қўрқувингизни йўқотишингиз эвазига руҳсат берилишидан дарак беради.
Тушингизда эндигина юришни бошлаган болани кўришингиз- тўхтаб қолган ишингизни юришиб кетишини, ётоғида эмаклаб юрган гўдакни кўришингиз эса — жадал ҳаракат қилишни талаб этадиган вазиятлардан огоҳлантиради. Тушда гапиришни ўрганаётган бола туш соҳибининг муҳим белгиларини кўрсатиб беради: ҳойнаҳой сиз анча улғайганингизни англаб етасиз.
Бордию тушингизда сизга бола ташлаб кетилганлигини кўрсангиз, атрофингиздагиларнинг фикрларига диққат билан қулоқ солишингизни зеро уларнинг гап-сўзлари ичидан сизга керакли бўлган муҳим ғоялар чиқиши мумкинлигини англатади.
Тушингизда ташлаб кетилган болани кўришингиз- сизнинг ҳатти ҳаракатларингиз атрофдагиларга зиён етказиши мумкинлиги, ушбу ҳаракатларингизни зудлик билан қайта кўриб чиқишингиз зарурлигини англатади.
Агарда сиз тушингизда ўз фарандингизни уришаётган бўлсангиз — ўнгингизда унга керагиданда ортиқча ҳавотир олишингингизни билдиради. Фарзандингизни эркинроқ қўйишга ҳаракар қилинг унга ортиқча, «парвариш» билан зиён етқазиб қўйишдан сақланинг.
Тушингизда сийғоқ болани кўришингиз- нотинчлик ва айбдорлик ҳиссини англатади. Аммо ҳавотирланиш керак эмас, оҳирида муаммолар омадга юз тутади.
Тушда боланинг қочиши яхшилик рамзи
Тушда сиздан узоқларга қочиб кетаётган болани кўришингиз — ҳаётингизда ҳаммаси яхши бўлишидан далолат беради. шунингдек, туш соҳибининг тушини бир зумда тарк этган бола ҳам яхшиликни англатади.
Тушда гўдакнинг кўриниши қандайлиги ҳам катта аҳамият касб этади. Тушингизга қорамтир чақалоқни кўрсангиз- тез орада ҳаётингизни яхши томонга ўзгартирувчи, сизни янада бахтлироқ қилувчи инсонни учратишингиздан дарак беради.
Ғазабланган болани кўришингиз – ёмон аломат бўлиб яқин орада ёқимсиз ҳабарлар эшитишингизни билдиради. Бу талқин қанчалар ғалати эшитилмасин, аммо кўплаб таъбиршунослар фикрига кўра, ифлосланган, нотоза гўдак омад келишини англатади.
Шунингдек, тушингизда қонга беланган чақалоқни кўришингиз иш фаолиятингиздаги муваффақиятларни ва яқинларингизнинг кўмагини билдиради . Ўз ахлатида ифлосланган бола эса тез орада даромад келишини билдиради.
Тушингизда кал болакайни кўрсангиз- фаровонлик ва ҳотиржамликнинг, сочи бор болани кўришингиз эса ўзингизга ортиқча эътибор қилишингиз билан атрофингиздаги дунёдан ажралиб қолганлигингизни ифодалайди. Семиз, вазни оғир болакайни кўришингиз – яқинларингизнинг иштирокисиз ечим топиши мушкул бўлган муаммони англатади.
- Қора рангдаги чақалоқ – Ишдаги омдга
- Яраланган чақалоқлар – Соғликдаги муаммо
- Жаҳлдор бола – Ёмон ҳабар
- Гапираётган бола – Муҳим ҳабар
Бола соғлиғи. Бир неча туш табири талқинларига кўра, тушда даун синдромига чалинган болакайларни яқинлар орасида ўз салоҳиятини намоён этишга муҳтож бўлган инсонлар тушига киради.
Тушингизда жароҳатланган чақалоқни кўришингиз эса хотирангиз пасайиши билан боғлиқ муоммоларни англатади. Сиз ўз ваъдангизни бажармаслигингиз ёки муҳим кунни ёдингиздан кўтаришингиз мумкинлигидан огоҳлантиради.
Қон туш табири лоффа табири
Бу қариндошлик белгиси бўлганлиги сабабли барча қон билан боғлиқ бўлган тушлар оилангиз ва дўстларингизга ҳам таалуқли ҳисобланади. Тушда шунчаки қонни кўриш — атрофингизда тортишув ва ўч олишга уриниш демакдир.
Агар кийимингиз қонга бўялгани тушингизга кирса, сизнинг обрў эътиборингиз танишингизни ҳатти ҳаракати туфайли таҳдид остида эканлигини англатади. Агар сиз қон оқишини тўхтатишга ҳаракат қилаётган бўлсангиз (тезми ёки секинми у, аҳамиятсиз), бу вафот этган яқин инсонларингиздан бирини соғинаётганлигингизни билдиради.
Тушингизда душманингиздан ўзингизни ҳимоя қиламан деб, уни жароҳлатлаб ва қонга бўяганингизни кўришингиз огоҳлантиришни англатади: яқинларингиз орасидаги жанжалларга аралашмаганингиз маъқул, акс ҳолса бу сизга жиддий салбий оқибатлар олиб келади.
Яна бир огоҳлантирувчи туш бу — тушингизда ёқимли салқин сувни ичаётганингизда у қонга айланганлиги ва сиз унга булғанганлигингизни кўрсангиз — қардошлик лаънати туфайли сизнинг ҳаётингиз, аждодларингиз қилган гуноҳлари учун ибодат қилмагунингизча, бахтсиз бўлиши мумкинлигини англатади.
- Қон – Тортишув
- Қонга бўялган кийим – Таҳдид
- Қон оқишини тўхтатноқ – Соғинч
Сув тушлар табири 21-аср табири
Сув ҳаёт тимсолидир. Агар тушингизда сув тўлқинланаётган бўлса, унда мураккаб кашфиётлар ёки илмлар ва таълим ёки фанни пайдо қилишингиз учун қулай фурсат етиб келганлини билдиради.
Жуда мусаффо, тоза сув билан тўлдирилган баҳайбат шар яхши об-ҳаводан дарак беради, бу эса қишлоқ хўжалигига жуда фойда келтиради.
Тушингизда сув тўла стаканингиз остида пашшани борлигини кўришингиз — суд ишлари ёки туҳмат сизнинг атрофдагиларга бўлган муносабатингиз ва эртанги кунга бўлган ишончингизни ўзгартириб юборишини билдиради.
Қон аралашган сувни кўрсангиз Чаён буржи остида буюк инсон туғилишидан дараг беради. Зоғорабалиқ ҳамроҳлигида сувда сайр қилиш — Япония билан муносабатларни ёмонлашувини, аммо бу зўравонлик ва ҳарбий можаросиз бўлишини англатади.
Бордию тушингизда сув остида юрганингиз ҳамда шу билан биргаликда делфинлар билан суҳбатлашаётганингизни кўрсангиз — бу сизнинг илгари мавжуд эканлиги ҳақида сизга маълум ҳам бўлмаган миллатни кашф қилишингизни билдиради.
- Сув – Ҳаёт тимсоли ҳисобланади
- Мусаффо сув – Об ҳаводан дарак
- Қонли сув – Буюк инсон
Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.
Бугун кўрилган туш қандай аҳамиятга эга? Билиб олинг...
Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафақат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг яқин дўстлари ёки... Батафсил
Туғилган санангиз моҳияти (рақамлар сири)...
Йохуд рақамлар тақдирдан сўзлайди - Рақамлар сири ва маноси ҳақида малумот. Туғилган кун, яни сана башорати... Батафсил