4 рақами остида туғилган инсонлар

4 ғалаба, муваффақият асоси. У ақл – заковат, донолик, барқарорлик, вазминлик рамзи ҳамдир. Ушбу санада туғилган одамлар ўта тушкун кайфиятдаги (пессимист) одамлар бўлишларига қарамай, бошқалардан ҳам манан, ҳам энг сабрли, жисмонан бақувват эканликлари билан ажралиб турадилар.

Ижодга мойил, ажойиб ҳаёлпараст бўлиб, муаммоли вазиятларда романтик дунёларидан паноҳ топадилар. Ўз ишига ва ҳаётига даҳлдор одамларга нисбатан ўта талабчан. Ўзларига билдирлилган ишончни тўла оқлайдилар. Агар рағбатлантириб турилса, бор куч ва имкониятларини янада ишларига бахшида эта оладилар.

Шунингдек, бундай санада туғилганлар ҳисиётга ўта берилувчан эканликларидан бошқаларнинг кайфияти уларнинг ҳам кайфиятига тасирини ўтказмасдан қолмайди. Шу боисдан бўлса керак, дам олиш кунларини ҳушчақчақ инсонлар даврасида ўтказишни мақул кўришади.

Ташвишлардан қаттиқ азият чекади

Туғилган санаси 4 рақами билан боғлиқ инсонларнинг пессимистлигини асословчи яна бир жиҳати шуки, улар арзимаган ташвишдан ҳам изтиробга тушадилар. Тез қарор қабул қиладилар, аммо уларнинг бу қарорлари ҳурсанд кайфиятда эканликларида ўз кучини йўқотади. Мазкур санада туғилганларнинг кўпчилиги ўзига бино қўйган бўлиб, бу фазилат уларнинг ўзларига жуда катта баҳо беришлари ва ўзларига ишончлари самарасидир.

Яна бир жиҳати шуки, ушбу санада туғилганлар жуда иззатталаб ва этиборталаб. Уларни салгина этибор ҳаддан зиёд қувонтириши ёки аксинча, жиндек этибрсизлик ҳам қаттиқ ранжитиши мумкин. Буни қисқагина қилиб «Чинкам меҳирнинг гадоси» дея изоҳлаш мумкин.

Уларга ҳудо томонидан жуда катта истедод берилган, аммо 4 санасида туғилганларнинг кўпчилиги табиатан жуда эринчоқ бўлганлигидан аксарият ҳолатларда истедодларини юзага чиқаролмайдилар. Ўзларига меҳр ва этибор кўрсатган инсонларни қадрлайдилар. Бошқаларга нисбатан муносабатларида самимиятни яққол сезса бўлади ва ўзидан ёрдам сўраганларга беғараз ёрдам кўрсата оладилар.

Жуда эҳтиёткор ҳамда таваккалчи эмаслар

Ўта эҳтиёткор бўлганликлариданми ёки изтироб ва азоб чекишдан қўрққанлигиданми, бирор ишга қўл уришдан аввал минг бор ўйлайдилар, таваккалчилик уларга ёт.

4 санаси соҳиблари ота-оналари, яқинларини, умуман, атрофдагиларни улар ким, қандай мавқега эга эканлигидан қатий назар, қаттиқ ҳурмат қиладилар. Аммо шунга қарамай, уларни ҳар доим ҳам ҳақ деб ўйламайдилар ва шунинг учун ҳам кўпинча ўз билганича иш тутадилар. Бошқалардан маслаҳат сўрашлари мумкин, аммо шу йўл-йўриқ бўйича тадбир юритишмайди.

Уларни бошқалардан ажратиб турувчи жиҳат – ушбу санада туғилган қизлар оилада кўпроқ отасига, йигитлар эса оналарига суянадилар. Бундайларни табиатан жуда иродали, деб бўлмайди. Уларга ўзлари ўйлаганидан яхшироқ бирор фикр айтилса, ўша фикрни қабул қилишлари қийин кечмайди. Кўнгиллари шу қадар нозикки, ўзларига нисбатан айтилган ҳазил гапдан ҳам мано излайдилар ва ранжийдилар.

Улар табиатан шунчалар ожизки, бундай табиатга эга инсонларни осонгина ҳафа қилиш мумкин. Ҳаётларидаги ўйлаган ниятлари ўз ўзидан, ҳеч қийинчиликларсиз амалга ошишини исташади. Пуллари қанчалик кўп бўлса, янада кўп бўлишини ҳоҳлайдилар. Уларни ўраб турган ҳамма буюм ўзига ҳос, айни пайтда бошқаларникидан зўр бўлиши керак.

Доим устунликда бўлишга интилади

Ўзларини тенқурларидан устун кўришни ҳоҳлашади ва ўзларини айнан мана шундай мавжудман, деб ҳисоблашади. 4 рақами соҳиблари ҳисиётга ўта берилувчан бўлиб, йеттинчи фалакда учиб юрадилар. Ҳақиқий ҳаёт тарзидан анча узилиб қолган, романтик ҳаёт билан яшашни афзал кўришади. Болаларни яхши кўришади ва келажак тақдирини уларнинг баҳтида, деб биладилар. Интелектуал салоҳияти тенгдошларига қараганда анча устун.

Ҳар доим биринчилар қаторида бўлишга интилиб, кўп ҳолларда бунга эришадилар ҳам. Улар, инсон пулсиз ҳам кўп нарсага эришиши мумкин, деб ҳисоблайдилар. Инсонлардаги билим олишга бўлган қизиқишини қадрлайдилар ва кўп ўқийдиган одамларни қаттиқ ҳурмат қиладилар.

Бундайлар ўйламай нетмай турмуш қурадиганлар тоифасидан эмас. Умр йўлдош танлаш масаласида жуда талабчан. Муҳими, улар танлаган инсон ҳар доим келажак ҳаётлари ҳақида қайғуриши керак. Агар шундай муносабат кўрсатилса, улар бутун ҳаётларини иккичи яримларига бағишлай оладилар. Энг муҳими, жуфти уни манан қониқтириши керак.

Яқинларингиз ва дўстларингиз шу рақамлардан бири остида туғилган!

Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Алло?дир.

Бугун кўрилган туш ?андай а?амиятга эга? Билиб олинг...

Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафа?ат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг я?ин дўстлари ёки... Батафсил

Ту?илган санангиз мо?ияти (ра?амлар сири)...

Йохуд ра?амлар та?дирдан сўзлайди - Ра?амлар сири ва маноси ?а?ида малумот. Ту?илган кун, яни сана башорати... Батафсил