Эгизаклар буржи ҳақида малумот

Эгизаклар (22 май — 21 июн)

Эгизаклар буржи характери ва бир бирларига мослиги ҳақида малумот – Эгизаклар буржи остида таваллуд топган инсонлар ҳаётда жуда кўп нарсаларни ҳоҳлашлари билан ўзига ҳос ҳарактерга эга инсонлар тоифасига кирадилар.

Эгизаклар буржи характери ва мослиги

Улар ҳаётлари давомида тез – тез ўзгаришлар қилиб туришни ва шу ишлари билан атрофдагиларни қойил қолдиришни яхши кўрадилар. Эгизаклар орасида иззатталаб, мақтанчоқ, давлатини кўз – кўз қиладиганлар кўплаб топилади. Улар – Кайфиятнинг одами. Шунингдек, эгизаклар буржи, турли туман, тўғироғи, қарама – қарши характердаги инсонлардир.

Бир қарасангиз жуда ночор, қўлидан ҳеч иш келмайдиган ва базиларнинг раҳмини келтирадиган даражада номоён бўладилар. Бир қараганингизда эса жуда кучли инсон бўлиб кўринадилар. Агар эгизак буржи вакиллари болалигидан алоҳида этибор ва масулият билан тарбия қилинса, кейинчалик ўз кучига қаттиқ ишонадиган ва ҳар бир юмушга алоҳида этибор билан ёндашадиган инсонлар бўлиб йетишадилар.

Эгизаклар характеридаги ўзига ҳос энг муҳим жиҳат – Улар ўзларининг куч ва имкониятларига шубха билан қарашмайди. Ҳаётдан завқ олиб яшашни, унинг барча туҳфаларини ўз фойдаларига ҳал қилишни яхши биладилар. Мазкур бурж вакилларига ҳос энг муҳим ҳусусиятлардан яна бири уларнинг давралардаги фаол иштирокидир. Суҳбат давомида асосий этиборни ўзларига қаратмоқчи бўладилар, аммо атрофдагиларни тинглашга келганда уларда тоқат йетишмайди.

Эгизак буржига масуб кишилар жуда кучли, иродали, ғайратли, ақилли инсонлардир. Шу боис ҳам бошлаган ишларини охирига йетказмасдан қўймайдилар. «Мен ҳамма ишни уддалай оламан» деган баҳо уларнинг қалбида янгидан – янги орзуларнинг туғулишига замин яратади.

Табизатан жуда ўжар эгизак буржидагилар, бирор масалада ноҳақ бўлсаларда, ўзларининг ҳақ эканликларини жон жаҳдлари билан исботлашга уринадилар. Ўзларига қанчалик юқори баҳо бермасинлар, қилаётган ишларидан ҳеч қачон қониқмайдилар. Шу боисдан ўзларини ҳамма соҳада синаб кўришга таваккалчилик қиладилар.

Эгизак буржи инсонлари уларга ўзини чин дўст сифатида намоён эта олганларга ўзларини бахшида қилиб юборишга тайёр турадилар.

Эгизаклар буржи: Эркаклар характери ҳақида

Юқорида такидланганидек, ўз – ўзини кўз – кўз қилиш, бошқалар томонидан доим этироф этилишга мойиллик туйғуси кўпроқ эркак эгизаклар буржига ҳос. Шунингдек, улар янгиликка жуда ўч бўлишади. Уйида ёки бирор жойда сақланаёткан қадрли эски буюм уларнинг ҳаётида катта аҳамият касб этмайди.

Эркак эгизаклар ўзларини қанчалик кучли, иродали, ўзига ишонган деб фараз қилмасинлар улар барибир ҳаётда бир нарсадан жуда қўрқиб яшайдилар: Йўқотишдан. ёлғизлик уларни оғир аҳволга солиб қўйиши мумкин. Шунданми улар нафақат оилаларида, балки атрофидаги инсонларга ҳам ширин муомалада бўладилар.

Эгизак буржида туғилган эркаклар аёллардаги фаросатни қадрлайдилар. Бу ҳам ўзларининг фойдасига. Яни у тушкун кайфиятда уйига кириб келганида аёли унинг атрофида гирдикапалак бўлишини, уни энг кучли эркак сифатида этироф этиб мақташини ва у болалари учун ҳар томонлама ҳавас қилгулик ота эканлигини қайта – қайта эслатиб туриш керак.

Эгизаклар буржи: Аёллар характери ҳақида

Уларга бир сўз билан тариф берса бўлади: Улар ҳар томонлама йетукдирлар. Орзуманд, оқкўнгил, бағрикенг бундай аёллар ҳар қандай эркакнинг орзусидаги аёлдир. Энг муҳими, улар ўзларидаги барча яхши фазилатларни сиртдан номоён қила оладилар.

Ўзларини бирор масалада айбдор деб билсалар айбларини тан оладилар, Фақат уларни яқинлари шу ҳолатида тушунишлари керак. Бундай хушфел аёллар ҳар қандай шароитда ҳам бир – бирларини тушуна оладиган инсонларнигина ҳақиқий инсон сифатида этироф этадилар.

Аёл эгизаклар эркаклардаги фарзанд тарбиясига алоҳида, жиддий муносабатини қадрлайдилар. Улар турмуш ўртоқларининг орзусидаги аёл бўлишни қойиллатадилар, аммо эркаклар ҳам улар ҳоҳлаган эркак бўлишга ҳаракат қилишлари кераклигини зимдан уларга билдириб борадилар.

Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Алло?дир.

Бугун кўрилган туш ?андай а?амиятга эга? Билиб олинг...

Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафа?ат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг я?ин дўстлари ёки... Батафсил

Ту?илган санангиз мо?ияти (ра?амлар сири)...

Йохуд ра?амлар та?дирдан сўзлайди - Ра?амлар сири ва маноси ?а?ида малумот. Ту?илган кун, яни сана башорати... Батафсил