Кон тушда туш табири

Кон тушда курса туш табири – Тушдаги қон инсон ҳаётида жуда катта аҳмиятга эга. Агар тушда бадандан кон чиққанини кўрсангиз, азият ва ташвишга далолат. Агар кон яра ҳосил қилмасдан туриб чиққанини кўрсангиз, пора олиш ёки беришга табир қилинади.

Агар киши тушда кон ичса, ҳаром молга эга бўлади ёки кон тўкишига далолат беради. Агар бирон жойингиздан кон чиқсаю бироқ ундан доғ яни из қолмаса, гуноҳлардан фориғ бўлишга табир қилинади. Эркак киши учун жинсий азодан кон келиши, ўнгида умр йўлдошининг ҳомиласига тасир қилиши мумкинлиги ҳақида огоҳ этади. Ҳомила нобуд бўлиши мумкин. Бу ҳолат юз бермаслиги учун уларга кўпроқ этибор қаратилиш талаб этилади.

Тушда кон курса

Агар камбағал киши баданидан қон оқаётганини кўрса, бойлик ортиришига далил. Ҳудди шундай тушни кўрган бой кимса, зарар кўриши мумкин. Тушдаги кон сийиш, ўнгдаги ногирон фарзандга ишора. Базида бу каби тушни кўрган кимса, ношарий аёл билан жинсий яқинликка киришиши деб табир қилинади. Ҳали турмушга чиқмаган қиз учун ҳайз конини кўриш, оила қуришига яни никоҳга далолат.

Бордию ҳамиладор аёл бундай туш кўрса, ҳомиласи ҳаф остида эканлигидан далолат беради. Ҳайз тўхтатган аёл тушда ҳайз қонини курса, бемор бўлишига ишора беради. Бундан ташқари тушдаги кон, уй эгаси ва унинг яқинлари чиқим қилишга деб табир қилинади.

Тушда кон курса: Ибн Сийрийн табири

Ўз замонинг таниқли ва машхур уламоси Ибн Сийрийн тушдаги қонни қуйидагича табир қилади. Агар киши тушда қон курса ёки бадани конаса, бошига мушкул иш тушгай. Агар жароҳати битган бўлсада ўша жойдан кон оқса, бойлик топгай. Бордию тушдаги кон кийимига теккан бўлса ёки бурни қонаса, ҳаром молга эга бўлгай.

Агар киши тушда қон олдирса, дўсти унга бир ёмон гап айтгай ёки давлатидан зарарга ишлатгай. Имом Жафар Содиқ Раҳматуллоҳ алайҳ кон олдирмоқ тўрт нарсага ишора бериши ҳақида қуйидагиларни табир қилганлар.

  1. Кушойишлик
  2. Сафар
  3. Ҳусумат
  4. Мол йиғмоқ

Туш табири кон: Ванга табири

Башоратчи Ванга тушдаги конга қуйидагича табир берган. Қон бу ҳаёт тимсоли ифодасида келади. Бу туш жуда кам ҳолларда яхшиликка табир қилинади. Бунда тушдаги ҳолатга этибор қаратмоқ лозим. Агар тушингизда кон оқаётган бўлса, ўнгда катта азоб уқубатларга дуч келишингиз мумкин. Тушдаги кон тўкиш қай ҳолатда бўлмасин душманга табир қилинади.

Туш табири кон

Бордию сиз денгизда оқаётган конни кўрсангиз, бу туш ўнгда, ўзингизни, жуда кучли ҳислар, тажрибалар ва офатлар ичида қолгандек ҳис қилаётган эканлигингиздан дарак беради. Тушда кийимингиз конга ботган бўлса, демак ўнгда, муваффақият ва бахтга эришишингиз учун тўсиқлар бор эканлигидан огоҳ этади. Бундан ташқари яширин душманни англатади.

Агар сиз тушда кон қусган бўлсангиз, ўнгда саломатликка жиддий аҳамият бериш кераклигини англатади. Бордию бошқа бир таниш ёки нотаниш кимса кон қайт қилса ёки тупирса, ўша инсон адолацизлик қилаётганига ишора. Киши тушда кон сийса, бу туш кичик ҳафдан ёки кичик йўқотишларга олиб келиши мумкин.

Кон бошқа табирларда

Кон окса

Қон олдирмоқ – Тушда кон олдирган киши, ўнгида режалаштирган ишлари чиппакка чиқишига далолат. Бундан ташқари бази табирларда кон олдириш, дўстдан келадиган зулумни англатади.

Кон олмоқ – Тушда қон олган кишининг бўйнига омонат топширилади. Бошқа табирларда эса қон олдирмоқ, душманлар фитнасидан омон қолиш ва ишлари яхши тарафга ўзгаришига далолат беради.

Қон оқмоқ – Бордию туш соҳиби тушда кон оқаётганини курса, бошига мушкул иш тушишига далилдир. Бордию кон ярасиз оқаётган бўлса, унда мулкига зиён келишидан дарак беради.

Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

Бугун кўрилган туш қандай аҳамиятга эга? Билиб олинг...

Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафақат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг яқин дўстлари ёки... Батафсил

Туғилган санангиз моҳияти (рақамлар сири)...

Йохуд рақамлар тақдирдан сўзлайди - Рақамлар сири ва маноси ҳақида малумот. Туғилган кун, яни сана башорати... Батафсил