Тоғ эчкиси буржи ҳақида малумот

Тоғ эчкиси (22 декабр — 20 январ)

Тоғ эчкиси буржи характери ва бир бирларига мослиги ҳақида малумот – Тоғ эчкиси буржига мансуб кишини деярли ҳар жойда учратиш мумкин. Бу буржлар доим ҳаракатда, фақат олдинга қадам ташлайдилар. Оддий кўз билан қараганда тоғ эчкилари бошқаларга нисбатан кучсиздек кўринади, бироқ оқибатда уларга йенгилиб қўйишингиз ҳеч гап эмас.

Тог эчкиси буржи характери ва мослиги

Бундан ташқари, уларнинг яна бир ҳусусияти шуки, ўзларидан илгарилаб кетган кимсаларни алоҳида ҳурмат қиладилар. Бу деганики, улар кучлиларни ёқтиради. Тоғ эчкилари танқидий фикирларини ўйлаб ўтирмасдан очиқчасига айтиши мумкин. Бу билан улар ўзларига рақиб ортириш илинжида эмас.

Бу буржга мансуб кишилар бошида сизнинг фикрингизга қўшигандай кўринишсада, оҳир оқибат ўз фикрида қатий туриб олади. Қандай йўл билан бўлмасин, ҳар қанча тўсиқларга қарамасдан ўз мақсадларига йетишади. Уларни ўйлантирадиган асосий нарсалардан бир нечтаси, дангасалик, қашшоқлик ва бепарволикдир.

Тоғ эчкиларида ҳам ҳис туйғулар мавжуд албатта, лекин бу туйғулар уларнинг кўзларини кўр қилиб қўйишгача йўл қўймайди. Агарда бу буржга мансуб кишилар орасида ҳурматга эришмоқчи бўлсангиз, уларнинг шартларига кўнишингиз керак.

Тоғ эчкиси буржи: Эркаклар характери ҳақида

Тоғ эчкисига мансуб эркаклар, ўзларининг атрофида ҳимоя қобиғини ҳосил қила олиш ҳусусиятига эга. Гарчи уятчанг кўринсларда, аммо жуда шижоатга бой кишилар ҳисобланади. Одам ови бўлиб кўринса, бунга ишониб қолманг. Аслида эса жуда ҳушчақчақ инсон.

Бази ҳолларда эса, тоғ эчкилари ўткир ҳулққа эга, базида эса ўз ҳазиллари орқали сизни ҳайратга солади. Бу буржга мансуб эркаклар билан бир саёҳатга чиқиб кўринга, шунда ҳақиқий саргузаштларни бошдан кечирасиз. Жуда кам ҳолларда тоғ эчкиси буржи орасидан оғир ҳарактерли кишиларни учратасиз.

Бундан ташқари тоғ эчкилари бошқа бурж вакилларига нисбатан йиллар мобайнида ўзига тегишли бўлган ҳусусиятларни яхшилаб боришади. Бу буржга мансуб эркаклардан яхши ота чиқади. Лекин уйда уларга ҳурмат билдириб, итоткорлик қилсангиз айни муддао бўлади.

Бу ҳурмат албатта жавобсиз қолмайди, бунинг ўрнига улардан қайноқ меҳр ва этибор кутаверинг.

Тоғ эчкиси буржи: Аёллар характери ҳақида

Бу буржга мансуб аёлларни тасвирлаб бериш жуда мушкул, шундай бўлсада бунга уруниб кўрамиз. Тоғ эчкисига мансуб аёллар эҳтиросга бой бўлганлиги сабаб раққоса ёки бўлмасам музейда ишлашлари мумкин.

Еркакларни ром этиш борасида эса бу аёлларга тенг келадигани йўқ. Сиз тоғ эчкиси буржи соҳиби олдида, ўзингизни ҳудди жасур ва мард кишилардек ҳис қиласиз. Бундан ташқари бу буржга мансуб аёллар жуда сокин ва совуққон бўлганлиги боис уларни кўнглига йўл топиш учун бор кучингизни сарфлашингизга тўғри келади.

Тоғ эчкиси буржига мансуб аёллар жуда латофатли ҳисобланади, шу боис улар орасида ҳуник аёлларни деярли учратмайсиз. Амма улар ўзларига жуд паст баҳо беришади. Энг муҳими шуки, уларнинг латофатини доим такидлаб турсангиз нур устига ало нур.

Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Алло?дир.

Бугун кўрилган туш ?андай а?амиятга эга? Билиб олинг...

Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафа?ат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг я?ин дўстлари ёки... Батафсил

Ту?илган санангиз мо?ияти (ра?амлар сири)...

Йохуд ра?амлар та?дирдан сўзлайди - Ра?амлар сири ва маноси ?а?ида малумот. Ту?илган кун, яни сана башорати... Батафсил