Қисқичбақа буржи ҳақида малумот

Қисқичбақа (22 июн — 22 июл)

Қисқичбақа буржи характери ва бир бирларига мослиги ҳақида малумот – Қисқичбақа буржи остида туғилганлар ўзгача характер соҳибларидирлар. Уларнинг фел – атвори атрофдагилар учун ҳамиша жумбоқ бўлиб келган. Қалбидагини бошқаларга достон қилишни унчалик ҳам ҳуш кўрмайдилар.

Кискичбака буржи характери ва мослиги

Табиатан жуда эҳтиёткор бўлганликларидан, қисқичбақа буржидагиларни алдаб ёки чув тушуриб бўлмайди. Сиз ижобий баҳолаган воқеа ҳодиса ёки бирор одам ҳақидаги фикрларингизни улар асосли равишда йўққа чиқара оладилар ва аксинча, улар энг мудҳиш нарсаларнинг ҳам гўзал томонлари борлигини исботлаб бера оладилар.

Бир сўз билан айтганда, Қисқичбақалар аччиқдан ширин, шириндан аччиқ пайдо қиладилар ва ўз фикрларини ҳақли раившда асослаб ҳам бера оладилар. Чахсий ҳаётларида ҳам бирор кўнгилсизлик юз берса бурж вакиллари бундан чуқур изтиробга тушмайдилар ва бўлаётган воқеани келажакдаги ҳаётлари учун сабоқ ёки яхшилик аломати сифатида қабул қилиб вазиятдан осонлик билан чиқиб кета оладилар.

Аксинча ҳатоларда эса ҳаётларидаги энг қувончли куннинг ҳам бирор фалокат келтириши мумкинлиги ҳақидаги ўй уларга тинчлик бермайди. Қисқичбақа буржидагилар табиатан жуда нозиктабдирлар. Ўзаро давра суҳбатларида айтилган бирор сўз ёки танбеҳни ҳам ўзларига оладилар, уларни ҳатто кўз қараши билан ҳам ҳафа қилиб қўйиш мумкин.

Туйғулари беқарор бўлганлиги учун, бир кайфият ўзига тескари бўлган иккинчи бир кайфият билан тез – тез алмасиб туриши мумкин. Мазкур бурж остида туғилганлар ишга тез ва ғайрат билан киришадилар, лекин ишдан тез совийдилар ҳам. Бир зайилдаги ишларни узоқ, давомли суратда бажаришга мойил бўлмайдилар.

Кўпинча бир қанча вазифаларни бирданига бажаришни бўйинларига оладилар. Лекин ҳар бир ишга иштиёқ билан тез киришганликлари сингари, бошлаган ишларидан тез қайтишлари ҳам мумкин. Қисқичбақа буржида қатий мақсад, чуқур фикр, ижодий фаолият бўлмаган тақдирда, унинг ўрнини юзакилик ва беқарорлик эгаллайди. Ҳудди шу нарса уларни доимий ҳавотирга солади.

Қисқичбақа буржи: Эркаклар характери ҳақида

Қисқичбақа буржи остида туғилган эркаклар ўзларининг ниҳоятда сирли томонлари борлиги билан аёллар этиборини ўзларига жалб этадилар. Бундай эркакларнинг кўнглида нима кечаётганини, ҳатто у билан туну кун бирга яшаб ҳам билиш қийин.

Қисқичбақаларнинг ташқи кўринишлари алдамчидир: Улар доимо қовоқлари осилган ҳолда кўринганлари ёки ҳамма билан жиддий муносабатда бўлганликлари билан, аслида жуда меҳрибон инсонлар. Қисқичбақа буржида туғилган эркаклар аёлларнинг ўз оналарига ўхшашларини истайдилар.

Аёлларида бирор камчилик сезсалар буни уларнинг юзларига айтмайдилар, аксинча, ҳар бир ишга ўз оналарининг қилган ишларини мисол қилиб келтирадилар. Шунингдек, улардан фарзандларига алоҳида тарбия беришни талаб қиладилар ва бунинг учун оилаларида барча шароитни ҳам муҳайё қиладилар.

Еркак қисқичбақалар аёлларнинг ишлашларига тиш тирноқлари билан қарши турадилар. Бунинг ўзига яраша сабаблари бор: Биринчидан, аёллар асосий вақтларини фарзандлари тарбиясига сарфлашларини исташса, иккинчи томонан эса бу улардаги рашк туйғусининг доимо аланга олиб турушудандир.

Қисқичбақа буржи: Аёллар характери ҳақида

Улар жуда тасирчандирлар. Базида қисқичбақа буржи аёлларини тушкун кайфиятда кўрсангиз, базида эса ўзларининг чиройли табассумлари сизни лол қолдиради. Жуда кўп ҳолатларда ўзларига нисбатан озгина этиборсизликни ҳам салбий қабул қиладилар ва бунинг тасирида тушкун кайфиятга тушиб қоладилар.

Аёл қисқичбақаларни бошқаларнинг қимматбаҳо совғаларидан кўра кўпроқ муносабати қизиқтиради ва бу улар учун жуда муҳим. Бундай аёллар эрларига муносабат билан ўз фарзандларига бўлган муносабатини бир вақтнинг ўзида қойилмақом қилиб уддалай оладилар.

Қисқичбақа буржига мансуб аёллар, эркаклардаги ўз жуфтига самимий муносабатни қадрлайдилар. Шунинг учунми улар турмуш ўртоқларини дугоналарининг турмуш ўртоқлари билан тез – тез солиштириб турадилар ва шундай ҳулосага келадилар: Уларнинг ҳаётига даҳлдор бўлган эр бошқа ҳеч кимда йўқ! Улар ҳақиқатдан ҳам шундай ўйлайдилар ва иқрорларига ўзларини – да ишонтира оладилар.

Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

Бугун кўрилган туш қандай аҳамиятга эга? Билиб олинг...

Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафақат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг яқин дўстлари ёки... Батафсил

Туғилган санангиз моҳияти (рақамлар сири)...

Йохуд рақамлар тақдирдан сўзлайди - Рақамлар сири ва маноси ҳақида малумот. Туғилган кун, яни сана башорати... Батафсил