Авиахалокат туш табири тўлиқ малумот

Авиахалокат тушда кўрса нимадан дарак беради? Тушдаги ҳар қандай автоҳалокат ёки техник ҳалокатлар камдан-кам ҳолатда яхшилик белгиси ҳисобланади ва хайрли янгиликларни билдиради.

Ҳудди ҳаётдаги каби тушда ҳам, инсонлар камдан-кам ҳолатда авиахалокатдан омон қолади, тушда ўлимни кўриш эса, ўзида турли хил маноларни касб этиши мумкин.

Авиахалокат тушда кўрса

Авиахалокат тўғрисидаги тушни тўғри ҳамда бир манода баҳолаб уни талқин этиш учун, туш соҳибининг кайфияти, ушбу авиахалокат қайси компания самалётида содир бўлганлиги, воқеанинг кетма-кетлиги ва ҳаттоки бундай қўрқинчли тушни кўргандан сўнг, туш соҳибининг қай ҳолатда уйғонганлиги каби асосий факторларни инобатга олиш зарур ҳисобланади.

Кўпчилик туш табирлари, тушда авиахалокат кўриш яқинлашиб келаётган хавф-ҳатардан огоҳлантириш белгиси сифатида қарайдилар. Кайфияти тез-тез гоҳ салбий, гоҳ ижобий томонга ўзгариб турувчи ҳамда стресс ҳолатига тез тушувчи инсонлар учун авиахалокат тўғрисидаги туш ўз эмотсионал ҳолати бўйича ишлаши зарурлиги, акс ҳолда бу ўзи учун жуда хавфли оқибатга сабабчи бўлиши мумкинлигини англатади.

Агарда туш соҳибини айни чоғда қўрқинчли тушлар ёки ҳақиқий ҳаётда оғир ўй-ҳаёллар қийнаётган бўлса, айнан ҳозир яқинларидан бири билан бу ҳолатини муҳокама қилиши ёки мутахассисга мурожаат этиши лозимлигини билдиради.

Авиахалокат тушда кўрса: ижобийликдан салбийликга

Авиахалокат кўп ҳолларда тасодифий равишда яхши аҳволдан ижобийликдан, ёмон аҳвол салбийликга ўзгаришдан олдин ҳам тушга кириши мумкин. Бунда гап кутилмаганда режаларнинг барбод бўлиши ва бунинг ортидан келувчи катта муаммолар ва ҳаёт ё‘лидаги янги, мушкул вазиятларга дуч келишни англатади. Руҳиятингиз ва ҳар бир қадамингизни назорат этиб боришингиз зарур, зеро кейинги кўнгилсизликларни олдини олганингиз ёки уларни четлаб ўтганингиз мақулдир.

Туш табири авиахалокат

Тушингизда самалётни қулаши ва ушбу ҳалокат оқибатларини кўришингиз – ҳақиқий ҳаётингиздаги ноинсоф ёки ишончсиз шерикларнинг белгиси ҳисобланади. Шунингдек бу туш сирларингизни сақлай олишмаганликлари сабаб дўстларингизни ё‘қотишингизни ҳам билдиради.

Тушда авиахалокат кўриш кўпчилик ривоятлар ҳамда туш табирларининг талқинларига кўра тушда бундай фожеа туш соҳибининг ҳақиқий ҳаётида ҳеч қачон рўй бермаслигини англатади. Бунга сабаб эса бу воқеа тушда бўлса ҳам содир бўлиб улгурганлигидадир.

Тушингизда авиахалокатдан омон қолганингизни кўришингиз бу – сизнинг ҳаётда чидамли, жони сабил эканлигингиздан далолат беради, бу айниқса қийин вазиятлардан зеҳн, идрок билан чиқиб кетишингизни англатади.

Бу туш – туш соҳибининг мослашувчан эканлиги ва шиддат билан ўз муносабатини билдириш қобилиятининг ҳам белгисидир.

Туш табири авиахалокат: Турли табирлар бўйича

Густав Миллер: Махшҳур америкалик руҳшунос (психолог) Густав Миллер, йирик туш табирининг яратувчиси ҳисобланади. Унинг фикрича тушда авиахалокатни кўриш ҳар қандай инқироз вақтинча эканлиги, молиявий муаммоларни эса ҳал қилиш мумкинлиги ҳақида эслатма деб баҳолайди.

Менегетти: Менегетти туш табири талқинларида тушда авиахалокатни ва бу ҳалокатдан омон қолганликни риёзат чекиш (ўз-ўзини айблаш, қийнаш) ёки ҳаттоки, жонига қасд қилишга ички мойиллиги бор инсонлар тушларида кўрадилар дея такидлайди.

Авиахалокат тушлар табири

Базида туш орқали онг остингиз сизга ҳаёт ёлингизнинг қайси тарафига этибор қаратишингиз лозимлигини белгилайди. Бу ҳолатда сизнинг ўз шайтонларингиз (жин, демон) ҳақида гап боради.

Замонавий туш табири: Замонавий туш табирига кўра тушда авиахалокатни кўриш – мутаасиблик (ескилик) ва доимийлик ғилдирагидан чиқиш кераклигидан дарак беради. Айнан ҳозирги вақт ўзгаришлар ва манавий (аҳлоқий) тетикланиш тўғирланиш вақти келганлигини, бу қулайликдан чиқиш ва ҳаётга янги назар билан қарашга ёрдам беришини билдиради.

Яна бир талқини шуки – ўз ҳаётингизни ёки айни вазиятни назоратга олиш зарурияти пайдо бўлганлигини билдиради.

Ванга: Машҳур болгариялик кўзи ожиз башоратчи Ванга ва унинг туш табирига кўра тушда кўп бора такрорланувчи ҳаво кемасининг ҳалокатга учрашини кўриш – тажаввуз, босқинчиликка мойилликни билдиради ва бу тажоввузкорликни босмоқ керак.

Шу билан бирга бу туш турли хил можороларни ва яқинлар томонидан тушунмовчиликларни олдини олиш, бундай ҳолатлардан қочиш лозимлигини ҳам билдиради.

Зигмунд Фрейд: Психоанализ асосчиси, қудратли психолог ва кўплаб илмий дарслик, қўлланмалар муаллифи Зигмунд Фрейд тушда авиахалокат кўриш интим алоқа борасидаги муаммоларни билдириши мумкин деб ҳисоблайди. Бу ҳолат оила қўрғонининг парчаланишига ҳам олиб келиш хавфи мавжуддир.

Шахсий муносабатларда интим яқинликни муҳимлигига етарлича баҳо бермаслик, мумкин эмас. Агарда қандайдир касаллик ёки муаммоларнинг дастлабки белгилари пайқаган бўлсангиз дарҳол мутахассисга мурожаат этиш лозим.

Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

Бугун кўрилган туш қандай аҳамиятга эга? Билиб олинг...

Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафақат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг яқин дўстлари ёки... Батафсил

Туғилган санангиз моҳияти (рақамлар сири)...

Йохуд рақамлар тақдирдан сўзлайди - Рақамлар сири ва маноси ҳақида малумот. Туғилган кун, яни сана башорати... Батафсил