Узук тушда туш табири

Узук тушда курса туш табири – Тушдаги узук учу нарсага далолат беради. Фарзанд, бойлик, ҳотин. Бордию сизга узук ҳадя этишса ва уни тақиб олсангиз, ўзингизда йўқ нарсани қўлга киритишингизга далолат. Бу бойлик ёки йер бўлиши мумкин.

Агар сиз Номозда ёки Масжидда турган бўлсангиз ва узукга эга бўлсангиз, бойлик ва этибор топасиз. Бордию сиздан узукни тортиб олиб қўйсалар, бойлигингизни йўқотишингиз мумкин.

Узук тушда курса

Агар тушингизда узук кўзини кўрсангиз, у фарзанд ҳисобланади. Бордию узукни фарзандингиз қўлида кўрсангиз, демак у ақилли ва фаросатли бўлишига далил. Бордию сиз кўрган узукнинг кўзи жавҳардан бўлса, бу мартаба обрў этибор демакдир. Агар кўк ёқутдан ишланган узук бўлса, олим, мўмин ва зеҳинли фарзанд кўришингизга табир қилинади.

Йоғочдан ясалган узук мунофиқ аёлга далолат беради. Бундан ташқари аёл киши тушда бирон кимсадан узук олса, фарзандли бўлади ёки турмушга чиқади.

Тушда узук курса: Ванга табири

Ванга табирида тушдаги узук, фарзанд, обрў этибор, мартаба ва никоҳ дея табир қилинади. Узук қанча чиройли ва нафис бўлса, юқорида келтирилган сифатлар ҳам шунча кучаяди. Бундан ташқари тушдаги узук тронспор ёки уй ҳарид қилишингиз мумкинлигини билдиради. Агар сиз темирдан ясалган узук тақсангиз, қийинчилик ортидан роҳатга йетишишингиз мумкинлиги ҳақида огоҳ этади. Тушда кўрилган узук қоши фарзандга ишора.

Туш табири узук

Ҳазрати Дониёл алайҳиссалом узукни қуйидагича табир қилган. Кимда ким тушда узук кўрса, туш соҳибига манфат келгай. Биров унга узук туҳфа эца, подшоҳ мартабасини қўлга киритишига далолат. Агар туш соҳиби савдо ишида бўлса, савдосидан даромад қўлга киритгай. Тушда узугини йўқотган ёки уни ўғирлатиб қўйган кишига ташвиш келгай. Ибн Жафар Содиқ Раҳматуллоҳ алайҳ бу ҳусусида шундай деганлар. Тушдаги узук туш соҳибига тўрт нарсани билдиргай.

  1. Салтанат
  2. Хотин
  3. Фарзанд
  4. Мол – дунё

Узук туш табири: Миллер табири

Миллер тушда кўрилган узукни қуйидагича талқин қилади. Агар уйланмаган бўлсангизу ва тушингизда узук кўрсангиз, яқин орада оила қуришингиз мумкинлиги ҳақида огоҳ этади. Оғир вазиятда бўлсангизу ва совға сифатида узук олсангиз, ўнгингизда вазият яхши тарафга ўзгаришига далолат беради.

Агар туш соҳиби тушда бировга узук совға қилса, ўнгда бу туш ёмон ҳиссиётларни бошдан кечириб, жанжалли ва стресли ҳолатларни келтириб чиқаради. Бундан ташқари эркак киши тушида узук кўрса, жинсий қониқишга тўлиқ эришмаётганидан дарак. Аёл киши учун эса турмушга чиқиш истаги пайдо бўлаётганидан дарак беради.

Узук такса

Тушдаги никоҳ узуги, эркак ва аёл жинсига мансуб иккала томон ҳам севиб севилиб турмуш қуриш эҳтимолини англатади. Бундан ташқари киши тушидаги узук кўринишига қараб турли нарсаларни ифода этади. Масалан, тушда кумуш узук кўрган кишига ғам андух йетади. Олтин узук эса, ишлардаги ривож ва барака ҳисобланади.

Тушда узук топиб олган киши севиб қолишга далолат. Узук йўқотиш эса, дўстлик ёки севги барҳам топишидан огоҳ этади. Одатдаги шаклда узук кўрган киши қизли бўлади. Агар туш соҳиби ҳомиладар аёл бўлса, қиз фарзанд дунёга келтиришидан дарак.

Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

Бугун кўрилган туш қандай аҳамиятга эга? Билиб олинг...

Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафақат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг яқин дўстлари ёки... Батафсил

Туғилган санангиз моҳияти (рақамлар сири)...

Йохуд рақамлар тақдирдан сўзлайди - Рақамлар сири ва маноси ҳақида малумот. Туғилган кун, яни сана башорати... Батафсил