Бола тушда туш табири

Бола тушда курса туш табири – Агар сиз тушингизда эмизикли болани кўрсангиз, ўнгингизда ҳурсанд қиладиган бир ҳабар эшитасиз. Агар аёл киши қучоғида бола борлигини кўрса, ҳафагарчиликка ишора.

Бола тушда курса

Бази бошқа табирлардан келтирадиган бўлсак, Тушдаги ёқимтойгина ўғил бола, ишларнинг яхши тарафга ўзгаришига далолат. Бордию сиз чиройли бола дунёга келганини кўрсангиз, яқинларингиз орасида обрўйингиз ошишига ишора беради.

Тушдаги қиз бола, ўғил болага нисбатан яхши ҳисобланади. Агар сиз кичкина қизалоқни тушда кўрсангиз, ўнгингизда осон йўл билан даромадга эга бўласиз. Бундан ташқари барака ва ризқ дея табир қилинади. Агар тушингизда қизалоқни кўтариб юрган бўлсагиз, баҳтга чўмилаверинг. Бордию сиз аёлингизни қиз фарзанд дунёга келтирганини кўрсангиз, бошлаган ишларингизда зафар қучасиз.

Бола тушда курса: Ванга табири

Ванга табирида – Киши тушидаги бола бир неча хил табирга эга. Тушда эмаётган болани кўрсангиз, узоқ пайтгача давом этадиган ҳасталик ҳисобланади. Бордию аёл киши тушда бола эмизаётган бўлса, ёки эмаётган болани кўрса, қиз фарзанд дунёга келтиришига далолат.

Бундан ташқари тушингизда чиройли ва ёқимтой болани кўрсангиз, ўнгда жуда бир муҳим дўст ортирасиз. Фарзандис киши тушида болалар ўйнаб юрганлигини кўрса, ташвишларга кўмилади. Агар серфарзанд киши шунга ўхшаш туш кўрса, ўнгида фарзандлари тарбиясига алоҳида этибор қаратиши зарур.

Туш табири бола

Тушдаги касал бола, ғам ташвишга ишора. Тушда йиғлаётган чақалоқни кўрсангиз, демак ўз келажагингиз ҳақида қайғурмоқдасиз. Бордию тушда ўз болангизни излаётган бўлсангиз, ўнгда йўқотилган умидларингизни қайтаришга уриняпсиз. Бордию қўлингизда чақалоқ ушлаб турган бўлсангиз, ўнгда қийин вазиятлар қуршовида қолишингиз мумкинлиги ҳақида огоҳ этади.

Туш табири бола: Миллер табири

Бола эмизиш

Миллер табирида – Агар киши тушда қиз фарзанди вафот этганлигини кўрса, ўнгида насибаси камайишига далолат беради. Бундан ташқари киши тушда кўп болаларни кўрса, ўнгида кўнгилсизлик кутади. Бордию бола йиқилиб тушса, ўнгда ишдаги чалкашликларга далолат беради. Киши тушидаги бола йиғлаётган бўлса, ўнгда яқинлари томонидан алданишига ишора.

Агар тушингиздаги бола уҳлаётган бўлса, ўнгда ҳаёт ташвишларидан қаттиқ ўйловдасиз. Бордию тушингизда бола эмаклаб кетаётган бўлса, тез орада муҳим иш юзасидан бир қарорга келишингиз керак. Тушдаги чақалоқ ўғил бола бўлса, мақсадингиз йўлида бор кучингизни сарфлашингизга тўғри келади. Қиз фарзанд эса баҳтли никоҳ дея табир қилинади.

Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

Бугун кўрилган туш қандай аҳамиятга эга? Билиб олинг...

Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафақат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг яқин дўстлари ёки... Батафсил

Туғилган санангиз моҳияти (рақамлар сири)...

Йохуд рақамлар тақдирдан сўзлайди - Рақамлар сири ва маноси ҳақида малумот. Туғилган кун, яни сана башорати... Батафсил