Тойда меҳмон бўлиш туш таъбири

Туш таъбири талқини: тойда меҳмон бўлиш

 Тушингизда сиз тўйда меҳмон бўлганлигингизни кўрдингизми?  Туш таъбирига кўра бу яхшилик белгиси ҳисобланади. Бундай тантанада иштирок этганлигингизни кўришингиз — яхши янгиликлар ҳамда иш фаолиятингиздаги омадни билдиради.  Бу тушнинг бошқа туш таъбирларида ҳам талқинлари мавжуд бўлиши мумкин.

 Бу борада Миллер нима дейди?

 Тушингизда сиз тўй маросимида меҳмон бўлганлигингизни, аммо таклиф этилганлар умуман хурсанд эмаслиги ва мотам либосида эканлигингизни кўрдингизми?  Миллернинг туш таъбирига кўра  бу оилангиз  ёки дўстларингиз билан содир бўлиши мумкин бўлган фожианинг башоратидир.

Туш таъбири талқини: тойда меҳмон бўлиш

 Яхши ёки ёмон?

 Тушингизда тўйда мотам кийимдалигингизни кўришингиз –  яқин келажакда содир бўлиши мумкин бўлган касаллик ёки қийинчиликларнинг белгисидир.  Бу туш яна саёҳатдаги ёқимсиз ҳодиса келиб чиқишини ҳам билдириши мумкин. Тушингизда тўйда қувонаётган одамлар орасида меҳмон бўлганлигингизни кўришингиз — омад ва муваффақиятларни билдиради.

 Муаммоларнинг ҳал бўлиши

 Агарда сиз бегона инсонларнинг қувноқ тўйида меҳмон бўлганлигингизни кўрсангиз — фойдали танишув содир бўлишини билдиради дея туш таъбири талқин қилади.

Тушингизда бошқа бировнинг никоҳ маросимида вақтни ёқимли ўтказганлигингизни кўрдингизми?  Ҳойнаҳой, тақдирингизга битилган жуфтингиз билан яқин орадаги зиёфатда танишасиз.

 Тушингизда бошқа бировнинг қувноқ тўй базмини кўришингиз ҳаётингизда юзага келган мураккаб ва чалкаш муаммоларни енгиб ўтишингизнинг рамзи бўлиши мумкин.  Бундан ташқари,ушбу туш, танишларингиз ёрдамида ўз тақдирингизни яратиш истагида эканлигингизни ҳам билдиради .

 Ўзингизга ташқи томонлама назар солиш учун сабаб

 Тушингизда сиз танимайдиган инсонларнинг тўйида меҳмон бўлганлигингизни кўрдингизми?  Туш таъбири тинчлантиради: салбий ўзгаришлар сизнинг ҳаётингизга катта таъсир кўрсатмайди, эҳтимол сиз уларга эътибор ҳам қаратмайсиз.

 Тушингизда тўй маросимига ташриф буюрганлигингизни кўришингиз – ўзингизни яхши томонлама кўрсатиш учун интилишларингизни билдириши мумкин.  Аммо, афсуски, атрофдагилар сизнинг бу уринишларингизни қадрламайдилар. Тушингизда ўз тўйингизда ўзингизни меҳмон сифатида ташриф буюрганлигингизни кўришингиз ёмон аломат ҳисобланади.  Бу туш бизнесда рақобатчиларга ютқазишингиз мумкинлигини.  Шунингдек, севги муносабатларидаги рақиблар пайдо бўлиши мумкинлигини билдиради.

Тойда меҳмон бўлиш туш таъбири
Той

 Эъзозли ва чақирилмаган меҳмонлар

Тушингизда ўзингизни тўйда ҳурматли меҳмон эканлигингизни кўришингиз — сизнинг яқинларингиз ёрдамга муҳтож бўлишининг белгисидир ва сиз ёрдам қўлини тақдим қила оласиз.

 Аёллар ўз тушларида куёвининг тўйига чақирилмаган меҳмон сифатида келганликларини кўришлари нимани англатади?  Демак ҳақиқий ҳаётда ушбу аёл қўрқув ва рашкни бошдан кечирмоқда, гарчи бу беҳуда ва рашк қилиш ҳамда қўрқиш учун ҳеч қандай асос йўқлигини билдиради.  Эркаклар тушларида ўз севимли инсонининг тўйида меҳмон бўлганликларини кўришлари — мартаба ўсишини билдиради.  Шунингдек, ушбу туш узоқ кутилган янгиликлар ва қувончли учрашувни ҳам билдириши мумкин.

 Тафсилотларни таҳлил қилинг!

 Тушингизда тўйда меҳмон бўлганлигизни кўришингиз турли маъноларни билдириши мумкин. Тушни тўла таҳлил қилиш учун эса унинг барча икир-чикир тафсилотларига эътибор қаратиш лозим.

—             Тўйга таклифномани олиш — суд мажлисига ёки ҳарбий йўлланма чақириқномаси келиши мумкинлигини;

—             Никоҳ маросимида қатнашиш – яқин кунларда жисмоний ва руҳий томонлама чарчашингизни ;

—             Тўй кортежини кўриш –ўйлаган  режаларингизни бемалол бажаришингизни;

—             Можоро бўлганлигини кўриш – кимнингдир ўлимидан хабардор бўлишингизни;

—             Базмда жанжал келиб чиққанлигини кўриш- чалкашликлар бўлиши мумкинлигини;

—             Бахтсиз ҳодиса юз берганлигини кўришингиз – азоб яқинлашаётганлигини;

—             Мусобақаларда қатнашиш — чалкашликлар бўлиши мумкинлигини;

—             Байрам дастурхонини кўриш  — даромад тушишини билдиради.

Тойда меҳмон бўлиш туш таъбири

 Тушингизда сиз бошқаларнинг ўйин-кулгисига бир неча бор халақит берганлигингизни ҳамд можаро ва муаммо келиб чиққанлигини кўришингиз — Туш таъбирига кўра сизнинг ёмон хулқ-атворингиз сизга ҳаётда кўп муаммоларни келтириб чиқаради дея талқин этади.

 Ўйлаб кўр!

 Тушингизда тўйда меҳмон бўлганлигингизни кўришингиз нимани англатади?  Туш таъбири талқинловчиларга кўра бу туш севгилингиздан ёқимли сюрпризни ёки иш фаолиятингиздаги яхши истиқболлар пайдо бўлишини билдириши мумкин. Тушингизда сизни тўйга таклиф қилишди, лекин сиз қайси маънода эканлигини тушунолмаяпсизми?  Унда атрофингиздаги оламга ва ундаги ўз ўрнингизга бошқа назар билан қарашингиз керак.

Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Алло?дир.

Бугун кўрилган туш ?андай а?амиятга эга? Билиб олинг...

Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафа?ат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг я?ин дўстлари ёки... Батафсил

Ту?илган санангиз мо?ияти (ра?амлар сири)...

Йохуд ра?амлар та?дирдан сўзлайди - Ра?амлар сири ва маноси ?а?ида малумот. Ту?илган кун, яни сана башорати... Батафсил