Тилла тушда туш табири
Тилла тушда корса туш табири – Тушдаги тилла кўп ҳолларда инсон олдида катта ўзгаришлар бор эканлигидан огоҳ этади. Бундан ташқари бундай тушни кўрган киши зафар ва муваффақиятларга эришишидан далолат.
Агар сиз тушда қўлингизда тилла борлигини кўрсангиз, Бошлаган ишингизда яхши натижаларга эришишингизга далолат. Бордию аёл киши тилла буюм узук ёки зиракни совға тариқасида олса, ўнгида бой лекин ҳасис одамга умр йўлдош бўлади.
Агар тушингизда тилла топиб олсангиз, қадр қиммат, бойлик, ҳарматга осон йўл билан эга бўласиз. Бордию сиз тушингизда тилла йўқотиб қўйсангиз, бепарволигингиз сабаб яхши имкониятлардан маҳрум бўлишингиз мумкинлиги ҳақида огоҳ этади.
Киши тушида тилла конига дуч келса ёки уни топса, ўнгида қийин лекин шарафли ишни бошидан тутади. Бордию тушда олтин конида ишлашни нийят қилиб турган бўлсангиз, ўнгингизда бошқаларнинг ишига ноҳақ аралашаётган экансиз.
Тилла тушда: Ванга табири
Таниқли башоратчи Ванга тушдаги тиллани қуйидагича тасвирлайди. Олтин яни тилла бу бойлик келишини ифода этувчи туш ҳисобланади. Бундан ташқари тушдаги олтин қай ҳолатда тушингизга киргани ҳам аҳамиятга эга. Мисол учун сиз олтин топиб олдингизми ёки уни совға қилишдими.
Бундан ташқари тушдаги тилла сохта бўлса, сохталик белгиси бўлиши ҳам мумкин. Тиллани тишлаб кўриш ёки уни ютиш, ижодкор киши учун муваффақиятлар эшиги очилишидан дарак беради. Тиллани ушлаб кўриш, омадли имкониятларни қўлдан бой бериш демакдир.
Тилла туш табири: Ҳар ҳил табирлардан
Ибн Сийрийн айтибдиларким, ҳар ким тилла кўрса, бемор бўлгай ёки ташвиш пайдо бўлгай. Агар тилла йўқоца беморликдан шифо топгай. Агар ободонлик жойдан топса, албатта шифо бўлгай.
Ҳазрати Дониёл алайҳиссалом айтибдиларким, ҳар ким тушда тллони кўрса ва улар бешдан кам бўлса,унга андух йетгай. Агар бешдан кўп бўлса,бениҳоят ҳурсандчилик кўргай. Агар бир дона ёки юз минг дона қизил тиллони кўрса ёки олса, унга илм хосил бўлгай. Илм орқасидан кўп мол дунё топиб, бой бўлгай. Бордию қўлидан тиллоси тушиб кеца, унинг фарзандига мусибат йетгай.
Ҳофизиддин айтибдиларким, тушда тилло кўриш хотин, фарзанд, канизакка ва бе меҳнат ҳосил бўладиган кўп мол дунёга далолат қилғай. Ибн Сийрийн Раҳматуллоҳ алайҳ айтибдиларким, ҳар ким тушда тиллони кўрса, эркакларга ғам андух бўлгай. Ҳотинларга эса ҳурсандчилик. Агар киши зар топса ёки биров унга зар берса, берган зари миқдорича исрофгарчиликбўлади.
Агар тушда зар олса ёки соца, унга ғам ташвиш йетишгай. Агар зарни уйига тўпласа, унга ғойибдан мол йетгай. Агар зарни ёйса моли исроф бўлгай. Ибн Сийрийн айтибдиларким, ҳар ким тушда тиллани кўрса, ўнгида ҳам тиллони кўргай.
Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.
Бугун кўрилган туш қандай аҳамиятга эга? Билиб олинг...
Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафақат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг яқин дўстлари ёки... Батафсил
Туғилган санангиз моҳияти (рақамлар сири)...
Йохуд рақамлар тақдирдан сўзлайди - Рақамлар сири ва маноси ҳақида малумот. Туғилган кун, яни сана башорати... Батафсил