Нон тушда туш табири
Нон тушда корса туш табири – Киши тушидаги нон ризқ, насиба, умр, фойда ва бойликка табир қилинади. Бирон бир киши тушда яримта нон бўлагини олса ва йеса, демак унинг умри ўтганидан дарак беради.
Бордию тушингизда бир нечта нонни олиб йесангиз, бошлаган ишингиздан даромад ортирасиз. Агар бу нонни йемасангиз, ўнгда душманларингиз кўпаяди. Агар тушингизда буғдой унидан тайёрланган нон кўрсангиз, фаровонликка ишора. Арпа унидан қилинган нонни тушда йемоқ, диндорлик дея табир қилинади.
Қора нонни тушда йеган киши фақирликка учрайди. Гуруч унидан қилинган нон эса қийинчиликдан огоҳ этади. Агар сиз тушингизда қотган нон йесангиз, яшаш шароитингизда бироз қийинчиликларга дуч келишингиз мумкин. Нон мағзи илмли кишига далолат беради. Бордию нон четини йесангиз, мақтанчоқлик дея табир қилинади.
Нон тушда корса: Ванга табири
Ванга туш табирида – Агар нон дўконига ташриф буюрсангиз, ўнгингизда бу туш, уй жиҳозларини янгилашга табир қилинади. Бордию бундай тушни якшанбадан душанбага ўтар кечаси кўрсангиз, бошқа уйга кўчиб ўтишингиз мумкин.
Бордию нон дўконида нон топа олмасангиз, ўнгда муаммоларингизни ҳал қилишга бироз қийналасиз. Агар тушингизда нон сотиб олаётган бўлсангиз, ўнгда сизга ёрдам қўлини чўзадиган дўстлар бисёр экан.
Агар тушингизда чиройли нон кўрсангиз, муҳаббат ва қонуний мулкка эга бўлишингиздан огоҳ этади. Агар бунинг тескариси яни тушдаги нон ҳуник кўринишда бўлса, мулкингизни исроф қиласиз. Тушдаги кўп нон, туш соҳибининг яқинлари ва танишлари кўп бўлишидан далолат.
Туш табири нон: Миллер табири
Миллер табирида тушдаги оқ нон, ҳалол йўл билан эришиладиган бойликка ишора. Қора нон эса, кун кечиришда қийинчиликлар демакдир. Аччиқ нон, йўқчилик туфайли бироз қийинчиликларга дуч келишга далолат. Тушдаги нон савати, яқин орада хушхабар эшитишингиз мумкинлиги ҳақида огоҳ этади.
Ҳазрати Дониёл алайҳиссалом тушдаги нонни қуйидагича табир қилади. Кимда ким тушда йетилиб пишган нон йеса, айшу ишратда зиёда бўлади. Тушдаги қора нон эса, нохушлик демакдир. Бордию тушда нонни уйига олиб келганини кўрса, олиб келган нони миқдорича бойликка эришади.
Оловга талуқли ҳар қандай туш ҳусумат демакдир. Агар сиз тушингизда оқ ундан нон тайёрлаб ёпаётган бўлсангиз, ҳаётда яхши яшайсиз. Бордию нонвойдан нон ҳарид қилсангиз, ҳаётингизга барака киради.
Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.
Бугун кўрилган туш қандай аҳамиятга эга? Билиб олинг...
Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафақат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг яқин дўстлари ёки... Батафсил
Туғилган санангиз моҳияти (рақамлар сири)...
Йохуд рақамлар тақдирдан сўзлайди - Рақамлар сири ва маноси ҳақида малумот. Туғилган кун, яни сана башорати... Батафсил