Олов тушда курса туш табири

Олов ва ёнғин туш таъбири талқини

Тушлар — бизнинг кичик борлиғимиз. Улар бизга жипслаштирилган ва тўғридан-тўғри маълумот бермайди. Уларнинг вазифаси келажакда содир бўлиши мумкин бўлган нарсаларни яширин шаклда бизга етказишдан иборат.

Келинг энди тушда ёнғинни кўриш нимани англатишини билиб олсак.

Олов ва ёнғин туш таъбири талқини

Миллер туш таъбири

Ёнғин ҳақиқий ҳаётда — жуда фожиали ҳодиса бўлиб, ўзи билан чидаб бўлмас оғриқ, кулфат ва моддий йўқотишларни олиб келади. Аммо тушингизда ёнғинни кўришингиз ҳеч қандай ёмонликни англатмайди, аксинча, бахт, қувонч яқинлашиб келаётганлигини билдиради. Ушбу фожиа яъни ёнғинни нозик хилқат соҳибалари ўз тушларида кўрсалар тақдирига ёзилган йигит билан учрашишини билдиради.

Эркаклар тушларида ўз уйида оловни кўрсалар — иш фаолиятида юзага келувчи қўшимча қийинчиликларни англатади.

Туш таъбирига кўра ҳовли ёки кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлганликни кўриш охирида қўшимча даромад олиб келувчи мушкул ишлар юзага келишини билдиради.

Олов тушда курса туш табири

Уйингиз ёнаётганлигини кўришингиз

Лоффнинг туш таъбири бундай тушни ҳақиқатга бошқа кўзгу билан боқиш дея талқин этади.

Ёнғин — туш соҳиби учун синов. Ушбу туш таъбирига кўра бундай тушни талқин этиш туш соҳиби ёнғинга бас келган келмаганлигига боғлиқ бўлади. Айнан ушбу туш таъбири уйингизда ёнғинни кўришингиз нимани англатишини талқин этишингиз яъни билиб олишингизда сизга ёрдам беради. Чунки бу ҳодисани кўриш енгил даромад олишни билдиради.

Сиз лотереяда ғолиб бўлишингиз ёки кутилмаганда аллақачон ёдингиздан кўтарган қариндошингиздан меросга эга бўлишингизни билдиради. Агарда ёниб кетган яъни ёнғиндан зарар кўрган уйни кўрсангиз — тез орада яқин инсонингиз  балки турмуш ўртоғингиз билан алоқадаги муоммоларни билдиради. Айни вақтда ушбу саволга, яқинларингиз, қариндошларингиз билан алоқаларни яхшилаш, уришиб қолганлари билан ярашишга эътибор қаратиш лозимдир. Зеро қариндошлик алоқаларини тиклаш ҳар тарафлама фойдадир. Бундан ташқари фарзандларингизга ҳам эътибор беришингиз лозимлигини унутманг. Туш соҳиби ўзга биров яъни бегонанинг уйида ёнғин содир бўлаётганини кўриши ва ёнғин нима сабаб содир бўлганлигини билишни истаётганлигини кўриши энди эҳтиёткорроқ бўлиши лозимлигини англатади.

Айнан у ғийбатлардан, яхши таниш бўлмаган инсонлар билан очиқ суҳбатдан ва иғволардан эҳтиёт бўлиши керак. Бундай хавф узоқ вақт бўлмайди ва буни сиз албатта енгиб ўтасиз.

Олов ўз моҳиятига кўра — қадимги рамз ҳисобланиб, ўз ичига қудрат ва жиловсизликни олади. У энг қудратли табиат офатлардан бири ҳисобланади.

Агарда олов тушингизда ёрқин ранглар билан тавсифланганлигини ва аланга ҳамма жойни қоплаб олганлигини кўрсангиз — туш таъбирига кўра бу ичингизни ёндираётган эҳтиросни билдиради. Йиғилиб қолган ҳиссиётлар ташқарига чиқиш учун очоқ жой тополмаятганлигини билдиради.

Бундай ҳиссиётларга ғазаб, рашк, нафрат, севги ёки ўч олиш киради. Ҳиссиётлар сизни буткул қоплаб олмасидан олдин, «буғни чиқариб юбориш» лозим.

Олов тушда курса туш табири

Ҳеч қандай вайронгарчилик ҳамда қурбонлик олиб келмаган ёнғинни кўришингиз

Тушингизда ёнғин бўлган жойда қурбонлар бўлмаганлигини кўришингиз — ҳаётингизда содир бўлиши кутилаётган ўзгаришларни англатади.

Уларнинг амалга ошиши сизнинг ҳаётингизни соддалик ва бахтли дақиқаларга бойитади. Аёллар учун — бу муносиб маҳбубни, эркаклар учун эса иш фаолиятидаги ҳодисанинг фойдали томонга ўзгаришидан ҳайрон қолишни билдиради. Баъзи ҳолларда сиз тушингизда ўз хатти-ҳаракатларингизни бошқара оласи, ва шу сабабдан ёнғинни ўчиришга ҳаракат қилиш хоҳиши ҳар икки одамнинг бирида туғилади. Туш таъбирига кўра тушда ёнғинни ўчириш — бу ўзгаришлар содир бўлишидан қўрқиш дея талқин этилади. Бу нарсани сиз бир кун ўйламагансиз балки анчадан бери мавжуд.

 Yong'in o'chiruvchi

Тушлар турлича ҳисларни уйғотади. Ҳатто агарда сиз жуда ҳам қўрққан бўлсангиз ҳам, бу ҳаётда барча нарса сизга қарши бўлишини билдирмайди. Келажагингизни кичик қисмини кўришдан қўрқманг. Шундагина сиз кейинги ҳаёйингизни бахтли бўлишини кафолатлайсиз. Яқинларингиз сўзларига ишонмайсизми ? Унда туш таъбирига ишонинг.

Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

Бугун кўрилган туш қандай аҳамиятга эга? Билиб олинг...

Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафақат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг яқин дўстлари ёки... Батафсил

Туғилган санангиз моҳияти (рақамлар сири)...

Йохуд рақамлар тақдирдан сўзлайди - Рақамлар сири ва маноси ҳақида малумот. Туғилган кун, яни сана башорати... Батафсил