Шер тушда курса нима булади батафсил малумот

Шер тушда курса табири нима булади? Нозик ҳилқат вакилалари шер билан боғлиқ бўлган тушларга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишлари керак.

Тушда шер курса

Тушда урғочи шер хавфли рақибнинг пайдо бўлиши ҳақида огоҳлантиради, эркак шер эса яхши ва бой куёвдан дарак беради.

Эркакларга ҳам, аёлларга ҳам бирдек шер болаларини кўришлари нуфузли инсонларни ҳимояси остида бўлишларини англатади. Тушда шерни ов қилаётганлигингизни кўрдингизми? Унда омад ва бахт барча масалаларда сизга ҳамроҳ бўлади.

Агар тушингизда йиртқич сизга ташланиб ҳужум қилаётганлигини кўрсангиз, унда сиз душманларнинг ва ғийбатларнинг ҳужуми, сиқувига дош беролмайсиз.

Тушда шер курса ванга табири бўйича

Туш табири шер

Тушда шерни кўришингиз жамоатдан ажралган (мусулмон жамияти) худосизлар (атеистлар) ни ҳам, бошқа одамларга зулм ўтқазишга қодир қудратли шахсни ҳам англатиши мумкин.

Тушда шерга айланиб қолганлигингизни кўрсангиз эса — ўзингиз шундай золим инсон бўлишингизни билдиради.

Тушингизда сиз йиртқични эгарлаганлигингизни кўришингиз яхшилик аломат бўлиб — қийин ишларингиз яқинда муваффақиятли якунланишидан дарак беради.

Яна бир яхши аломат бу тушингизда агар сиз шердан қочиб қутулсангиз ёки уни ўлдирсангиз бу ҳолатда сизни муоммоларингиздан қутилишингиз ва ҳаётингиз бир маромда давом этишини ифодалайди.

Туш табири шер миллер табири бўйича

Шер курса нима булади

Агарда тушда шерни ҳайвонот боғида кўрсангиз — хўрланишингизни; занжирбанд эканлигини кўришингиз — ҳомийларни; шерни таъқиб қилаётганлигингиз — бахтли ҳаёт кечиришингизни билдиради.

Тушда сизни шер тишлаб олганлини кўрсангиз — муҳим инсонни таъқиб қилишингизни; шер билан курашаётганлигингизни кўришингиз — бахтсизликларга бефарқлик билан қарашингизни ифодалайди.

Бордию нозик ҳилқат вакиласи тушида шерни эркалаётганлигини кўрса — хавфли рақиби билан кечадиган ўзаро курашни билдиради.

Тушда урғочи шерни шерваччалар билан бирга кўриш — болалар билан бева қолишни; шер билан уни эмаётган шерваччаларни кўришингиз эса — катта ёшли ва кучли шахсларнинг ҳимояси ва меҳр-муҳаббатини англатади.

Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

Бугун кўрилган туш қандай аҳамиятга эга? Билиб олинг...

Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафақат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг яқин дўстлари ёки... Батафсил

Туғилган санангиз моҳияти (рақамлар сири)...

Йохуд рақамлар тақдирдан сўзлайди - Рақамлар сири ва маноси ҳақида малумот. Туғилган кун, яни сана башорати... Батафсил