Тиш тушда туш табири

Тиш тушда курса туш табири – Инсон тушидаги тиш жуда кенг табирга эга. Бундай туш киши ҳаётида муҳим аҳамият касб этади. Тушдаги тиш яқинларга, дўстларга, қариндошларга ишора беради.

Агар сиз тушда ўзингизни тишсиз ҳолда кўрсангиз, бу туш сизни бирон бир ишда, юмушда ожиз ва ёлғиз қолганингизга далолат беради. Бордию сиз бошқаларни тишсиз эканлигини кўрсангиз, душманингиз сизнинг олдингизда ожиз эканлигига ишора.

Тушда тиш курса

Бундан ташқари тушдаги тишлар туш сохибиниг оила азоларини бидиради. Оғизнинг юқори қисмида жойлашган тишлар эркаклар. Пастки қисимдагиси эса аёллар ҳисобланади. Тушда тишнинг қимирлаши, бемор кимсага далолат берса, унинг тушиши бемор кимса вафот этишига далилдир.

Агар тушингизда иккиталик тишга ўхшаш тиш ўсиб чиққанини кўрсангиз, ўнгда оила азоларингиз кўпаяди. Инсон тиши кумушдан бўлганлигини кўриш, ташвишдир. Бордию сизнинг олд тишларингиз тушиб, ўрнига бошқаси ўсиб чиқса, ишингизда янгилик бўлади ёки ишингизни ўзгартирасиз.

Бордию бемор кимса барча тишларини тушиб кетганлигини кўрса, ўнгда тезда соғайиб кетишига далолат беради. Тушдаги тиш доктори эса, ўнгдаги кўнгилсиз воқеаларга ишора. Агар кимса ўз бармоғини тишласа, ташвишга табир қилинади.

Тушда тиш курса: Миллер табири

Миллер табирида тушдаги тишлар қуйидагича ифодага эга. Тушдаги озода ва оқ тишлар, омад ва соғлик демакдир. Чирик ёки қуртлаган тишлар, кўнгилсизликка табир қилинади. Тиш чўткасини, пастасини сотиб олиш, меҳмон келишига ишора беради. Бордию инсон тушда, тишига нимадур ёпишиб турганини кўрса, ўнгда айрилиқ азобини тотади.

Туш табири тиш

Суний яни пратез тишларни кўрган киши, ёлғон севгидан азоб чекади. Тиш тушиши, яқинлардан бири бандаликни бажо келтириши демакдир. Уриб синдирилган тишлар эса, омадсизлик белгиси саналади. Агар тушингизда тиш қўйдирсангиз, ўнгда фойда кўрасиз. Бордию тишингиз қонамасдан тушадиган бўлса, яқинларингиздан бири сизни ғийбат қилади. Агар тишингиз оғриса, дўстларингиз билан алоқаларингиз мустаҳкамланади.

Нострадамуснинг табир қилишича тиш бу инсон ҳаётининг янгиланиши ва энергияга тўлиши рамзидир. Агар тишларингизни суғурса, яқин кишиларни йўқотишдан қўрқишингизни билдиради. Тишлар тушиши, мақсадингизга йетишиш йўлида қиладиган ҳаракатларингиз қийинчиликлар билан содир бўлади.

Туш табири тиш: Ванга табири

Ванга табирида – Тепа тишлар эркакларни, Пастки тишлар эса аёлларни билдиради. Инсон жағ тишлари эса манавий ва моддий эхтиёжларни ифодалайди. Тушда тишларингизга нима бўлганлигига қараб қариндош ва яқинлар ҳолидан боҳабар бўлишингиз мумкин. Агар сиз тушда ортиқча тиш ўсиб чиққанини кўрсангиз, унда қариндошингиздан фойда кўрасиз.

Тиш олдирса

Бордию сиз тушда тишингиз камлигини кўрсангиз, майда ташвиш ва зарарга далолат. Агар хомиладор аёл тишини қўлига ёки этагига тушганини кўрса, боласи нобуд бўлишидан далолат беради.

Тишлар яқин оила азолардир. Туш кўрувчи тепа жағ тишларини кўрса, бу ота томон қарндошларни билдиради. Пастки жағ тишлари эса она томон қарндош хисобланади. Устги ва пастки жағда жойлашган иккита олд тишлар, туш сохибининг энг яқин авлодлари хисобланади.

Тиш тозалаш нимадан далолат

Тушдаги тиш тозалагич ёки тиш тозалаш, тавба ва истиғфорга далолат. Агар у билан сочга ишлов берилса, мол давлат кетиб хорлик топади. Бордию шу ва шунга ўхшаш нарса билан кийм тозаланса, умр йўлдоши билан алоқаларига путур йетади.

  1. Тиш огриса – Дўстлар билан алоқлар мустахкамланиши.
  2. Тиш ювса – Тавба.
  3. Янги тиш чикса – Фойда.
  4. Тиш олдирса – Беморлик.
  5. Тишлар тукилса – Қийинчилик.
  6. Тиш доктор – Кўнгилсиз воқеа.

Тушда тишлаш, меҳр мурувватнинг ортишига далолат беради. Агар кимса тушда ўзини тишласа, ўнгида бирон кимсадан зарар кўради. Бордию нотаниш киши сизни тишласа, душманларингиздан фалокат келади. Тишлаганда қон чиқиши, севгиниг ортишига далолат беради. Агар бирон кимса тушда бармоғини тишласа, ўнгида, уятга қолади.

Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

Бугун кўрилган туш қандай аҳамиятга эга? Билиб олинг...

Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафақат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг яқин дўстлари ёки... Батафсил

Туғилган санангиз моҳияти (рақамлар сири)...

Йохуд рақамлар тақдирдан сўзлайди - Рақамлар сири ва маноси ҳақида малумот. Туғилган кун, яни сана башорати... Батафсил