Шер тушда туш табири

Шер тушда туш табири – Киши тушидаги шер бир вақтинг ўзида икки манога эга. Яхшилик ва ёмонлик. Яхши тарафи шундаки, шер хайвонлар подшохи ҳисобланади, ёмон тарафи эса у йиртқич хайвондир. Бундан ташқари у уруш тимсоли. Шунинг учун бу тушни табир қилиш учун, тушдаги шер ўзини қандай тутганига этибор қаратиш лозим.

Тушдаги шер киши ғурурини ифода этади ҳамда у хайвонлар подшоси хисобланади. Айнан шунинг учун тушдаги шер, куч қудратингизни ифода этади ёки аксинча душманингиз сиздан кўра кучли бўлиши мумкинлигини билдиради.

Тушда шер

Агар киши тушда шерни кўрса демак уни қудратли кучлар бошқараётганидан далолат. Агар шер, сиз нима десангиз шунга бўй сўнса демак сиз ишларингизда катта ютуқларга эришишингизга ишора. Агарда бунинг акси бўлса, яни сизни шер бўй сўнгдирса душманингиз сизга зиён йетқазиши мумкин.

Бордию сиз қафасда турган шерни кўрсангиз демак сизга қарши кимсалар сизнинг олдингизда ожиз саналади. Тушдаги шер ўйнатувчисини буйруқларига шер итоат этаётганини кўрсангиз, янги бошлаган ишингизда катта ютуқларга эришасиз. Агар ёш шер боласини тушингизда кўрсангиз, демак сиз яхши бир янги ишга қўл урасиз.

Туш табири шер

Кичик ёшдаги аёлларга эса тушдаги ёш шер боласи, унинг хаётида келишган ва яхши хулқ атворга эга инсон пайдо бўлишидан огоҳ этади. Бирон кимса тушда шер ўкиришини эшица демак у инсонни ўзи хам ишонмайдиган омад кутишига ишора. Агар тушингизда шерни миниб кетаётган бўлсангиз, ҳаётдаги қийинчиликларни йенгиб ўтишда ботирлигингиз ва сабрингиз қўл келади.

Бордию сиз тушингизда шердан пичоқ ёрдамида ҳимояланётган бўлсангиз демак душманларингизга салгина имконият бериб қўйсангиз сизни улар мағлуб этиши турган гап.

Шер тушда: Ванга табири

Башоратчи Ванга тушдаги шерни қуйидагича табир қилади. Киши тушидаги шер ўнгдаги бойлик ва обрў демакдир. Агар тушингизда шер сизни тақиб эца, ғалабага далолат. Агар шердан қўрқсангиз, ишда бошлиғингиз ғазабига учрайсиз. Бордию бирон кимса тушида шер устида ўзини кўрса буюк ишга қўл уради.

Шерни куриш

Еркак кишининг тушига шер ўкираётгани кирса демак ўнгда у гўзал ва фаросатли аёлларнинг диққат этиборида экан. Аёл кишилар учун тушдаги шер, севгани билан бирга бўлишидан далолат. Қизлар учун тушдаги шер, йигитларга ишора.

Агар сиз тушингизда ит боласи билан ўйнаётган шерни кўрсангиз, бу абадий дўстлик демакдир. Тушдаги озиб тўзиб кетган шер, ўзингизга ҳаддан ташқари паст баҳо бераётганингиздан огоҳ этади. Умумий қилиб айтганда тушдаги шер буюкликка далолат.

Туш табири шер: Миллер табири

Тушда шерхон

Миллер табири бўйича тушдаги шер жасоратга эга золим подшох саналади. Агар кимки тушида шер устига чиқса ёки унинг сутидан ичса, унга давлат йетади ва душманини мағлуб этади. Кимки шер билан жанг қилса кучли бир инсон билан қарама қаршиликка боради.

  1. Тушда шерни куриш — буйукликка ишора
  2. Шер боласини курса — абадий дустликка ишора

Агар тушингизда шердан қочаётган бўлсангиз ва шер сизни қувламса демак бошингизда турган оғир ташвишингиздан осонгина қутиласиз. Бордию сиз тушингизда шерга айланиб қолганингизни кўрсангиз демак сиз бошқаларга жабр қиласиз.

Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Алло?дир.

Бугун кўрилган туш ?андай а?амиятга эга? Билиб олинг...

Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафа?ат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг я?ин дўстлари ёки... Батафсил

Ту?илган санангиз мо?ияти (ра?амлар сири)...

Йохуд ра?амлар та?дирдан сўзлайди - Ра?амлар сири ва маноси ?а?ида малумот. Ту?илган кун, яни сана башорати... Батафсил