Узум тушда туш табири

Узум тушда курса туш табири – Инсон тушда узум курса, ҳалол мол мулк ва ризқ дея табир қилинади. Бундан ташқари узум ҳонадондан аримайдиган доимий равишда бўладиган мўл кўлчиликдир.

Тушда узум курса

Агар сиз узум пишадиган мавсумда узум кўрсангиз, арзончилик бўлишига далолат беради. Мавсумдан ташқари тушдаги узум тезда содир бўладиган қувончли воқеа ва хушхабарга табир қилинади. Бундан ташқари светкова табирида узум нотинчлик дея табир қилинади, бу албатта тушдаги ҳолатга бўғлиқ бўлади. Тушдаги қора узум ташвишдир. Оқ узум эса яхшилик ва касалманд кишига шифо деб табир қилинади.

Инсон тушда узумзор яни узум боғ кўрса, ёмон хабар ҳамда хафагарчиликка йўйилади. Аёл киши учун бундай туш, бойликка эришишига далолат. Бордию сиз узум пишадиган фаслда узум боғини кўрсангиз, даромад ва хушхабар дея табир қилинади. Қишда кўрилган узум ёки узум боғи, ғам қайғудан дарак. Агар сиз узумни ток танасида турганини кўрсагиз, шон шухрат ва обрў этиборга эришасиз.

Узум тушда курса: Ванга табири

Башоратчи ванга табирида узум яхшиликка табир қилинади. Тушдаги узум насиба ва бойликдир. Бордию бирон ким тушда бир шингил узум йеса, ўнгида аёли тарафдан келадиган давлатга эга бўлади. Тушдаги қора узум эса, қўлда кўп турмайдиган мол дунёдир. Оқ узумни касал киши кўрса, дардига шифо топишига далолат беради. Киши тушидаги уруғсиз узум, зиён захмат йетишига табир қилинади.

Туш табири узум

Ҳазрати Дониёл Алайҳиссалом узум ҳусусида шундай деганлар. Тушдаги қора узум ғам қайғуга ишорадир. Оқ узум йеган кишига кўп немат келгай. Пўсти қалин узум йеса харом молга эга бўлгай. Агар ширин узум йеса уч нарсага далолат бергай.

  1. Мол
  2. Немат
  3. Омонлик

Имом Жафар Содиқ Раҳматуллоҳ шундай деганлар. Киши тушида узум кўрса уч нарсага шай турмоғи лозим. Фарзандга, Илми ҳикматга. Ҳалол молга. Бундан ташқари Ибн Сийрийн тушдаги узумга шундай табир берганлар. Тушда узум кўрган инсон беҳисоб молга эга бўлади. Узум мавсумида узум кўриш эса, ўйин кулгуга ва арзончиликка йўйилгай.

Туш табири узум: Миллер табири

Узум териш

Миллер туш китобида тушда кўрилган узум жинсий қониқувга, эзилган узум эса, ички зўриқиш ва тушкунликка табир қилинади. Бундан ташқари тушда узум йесангиз, ошқозон ичак ва жигар касалигидан огоҳ этади. Бундай пайтда киши ўз саломатлигига жиддий этибор қаратмоғи лозим.

Агар сиз тушда узумзор кўрсангиз ва уни экаётган бўлсангиз бу азизликка эришишингизга далолат беради. Тушдаги ток бой ҳотинга ҳам ишора беради. Бордию сиз тушда токдан бир новда олсангиз, яхши ҳулқли ва бой ҳотинга эга бўласиз. Чунки ток новдаси сахий аёлга йўйилади.

Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

Бугун кўрилган туш қандай аҳамиятга эга? Билиб олинг...

Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафақат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг яқин дўстлари ёки... Батафсил

Туғилган санангиз моҳияти (рақамлар сири)...

Йохуд рақамлар тақдирдан сўзлайди - Рақамлар сири ва маноси ҳақида малумот. Туғилган кун, яни сана башорати... Батафсил