Телефон тушда туш табири

Телефон тушда корса туш табири – Тушдаги телефон бир қанча қарама қаршиликлардан иборат, яни телефонда гаплашсангиз тушдаги ҳолатга қараб яхшиликка ёки аксинча ёмонликка табир қилиниши мумкин.

Тушда телефон

Бордию сиз тушда телефонда гаплашаётган бўлсангиз, бирон бир ишда келишувга эришишга, муаммоларингизни йечимига, ёки ниманидур қўлдан бой беришингиздан огоҳ этади. Агар синган телефон тушда кўрсангиз, ўнгда сиз нимадандур қаттиқ сиқлимоқдасиз ёки меҳнатингизга яраша мукофот олмаганингиздан ташвишдасиз.

Агар тушингизда тинимсиз жиринглаётган телефонни кўрсангиз, яқин орада сизни муҳим бир ҳабар кутишига далолат беради. Агар тушда телефон топиб олсангиз, ўнгда, кутилмаган жойдан ишларингиз юришишга ва омадга табир қилинади. Бордию телефонингизни ўғирлатиб қўйсангиз, ўнгда яқинларингиз ёки дўстларингизни ҳафа қилиб қўйишингиз мумкинлигидан дарак беради. Тушда телефонни йўқотиб қўйсангиз, атрофингиздагилар ёмон тарафга ўзгариб қолишлари мумкин.

Телефон тушда: ХХИ аср табири

Замонавий табирда телефон икки инсон ўртасидаги алоқа воситаси ҳисобланади. Балким сиз атрофдагилар билан муносабатларингиз ёмонлигидан ҳавотирдасиз. Бундан ташқари тушингизда мобил алоқа апаратини кўрсангиз, ўнгингизда ҳаётингиздан мамнун эмаслигингиз ҳақида огоҳ этади. Бундан ташқари ташқи кўринишингиз яхши аҳволда бўлсада ички тарафдан ёмон аҳволда эканлигингиз ҳақида дарак беради.

Телефон туш табири

Агар тушингизда ўзингиз ёки бирон бир нотаниш кимса телефонда гаплашаётиб алоқа узилиб қолаверса, ўнгда яқин инсонингиз билан алоқлаларингизга нуқта қўйишингиз мумкин. Агар тушда телефонингизни ўғирласалар, севган инсонингиз ишларидан кўнглингиз совуши мумкин. Агар тушда телефон жиринглаб сиз унга жавоб берсангиз, ишда ёки турмушдаги шерикларингиз сиз ўйлагандек инсон бўлиб чиқмаслиги мумкин.

Ўз замонасининг таниқли табирчиси Миллер тушдаги телефонни қуйидагича табир қилган. Агар туш соҳиби тушида телефон орқали гаплашса, демак вақти – вақти билан уларни кимлардир безовта қилишлари мумкин. Бордию аёл кишига телефон қилиб қолсалар, демак унинг атрофида ҳасадгўй инсонлар бор эканлигидан далолат беради.

Туш табири телефон: Ванга табири

Ванга табирида телефон, бирлик, ишга кириш, йўқотиш дея табир қилинган. Телефонда гаплашиш янги учрашувлардан огоҳ этади. Агар аёл жинсига мансуб кимсага телефонда гаплашаётгани кирса, ўнгида баҳил ва ичи қора кимсаларга ҳизмат қилаётган эканлигидан дарак. Бордию телефондаги овоз яхши эшитилмаса, севган инсони билан баҳслашиб қолиши мумкин.

Телефон топиб олиш

Бундан ташқари телефон кўнглида ғаразли нийятлари бўлган киши билан учрашиш мумкинлиги ҳақида огоҳ этади. Агар сиз кутилмаганда телефон жиринглашини эшитиб қолсангиз, ўнгингизда сизни ҳайратга соладиган ҳабар эшитишингизга далолат беради. Бордию кимларгадир телефон қилсангиз ва у билан боғланишни уддасидан чиқсангиз, анчадан буён кўрмаган танишингиз ёки дўстингизни учратиб қолишингиз эҳтимоли бор.

Туш соҳиби тушида кимгадур қўнғироқ қилсаю лекин боғлана олмса, ўнгида ўзининг омадсизлигини тарифлашда ошириб юбораётга экан. Бордию сиз анча вақтдан бери кутаётган смсни телефонингизга келиб тушганини кўрсангиз, бошлаган ишларингизда муваффақиятга эришиш учун кўп куч сарфлашингиз талаб этилади. Тушда смс юбориш, қийин вазиятлардан осон қутилишга далолат беради.

Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

Бугун кўрилган туш қандай аҳамиятга эга? Билиб олинг...

Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафақат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг яқин дўстлари ёки... Батафсил

Туғилган санангиз моҳияти (рақамлар сири)...

Йохуд рақамлар тақдирдан сўзлайди - Рақамлар сири ва маноси ҳақида малумот. Туғилган кун, яни сана башорати... Батафсил