Рўза тутса тушда туш табири

Тушда рўза тутса ёки унинг бузилганлигини кўрса нимадан далолат беради? Бу тушни турлича табир қилишган. Агар сиз тушда рўза тутсангиз, ўнгингизда ишларингиз яхши тарафга ўзгариб, мартабангиз бунданда зиёда бўлишига далолат беради.

Бундан ташқари оилангиз ва қариндошларингиз ўртасидаги ришталар мустаҳкамланиб ҳонадонингизга барака йўғилишига табир қилинади. Қолаверса тушда рўза тутган киши, ўнгда ёлғон сўзлашдан ўзини тийиб, ташвишларидан фориғ бўлади.

Тушда рўза тутса

Ибн Сийрийн шундай деганлар. Агар сиз тушингизда рўза тутиб, Қурон оятларидан тиловат қилаётганлигингизни кўрсангиз, ўнгингизда гуноҳларингизга тавба қилиб, пок бўлишингизга ишора беради. Бордию сиз рўза тутган ҳолингизда ғийбат қилаётган бўлсангиз ёки оғзингиздан ёмон гап чиқса, ўнгингизда динда мустаҳкам эмаслигингиздан далолат.

Жафар Содиқ киши тушида рўза тутганлигини ўн нарсага табир қилган. Тавба қилмоқ, баланд мартабаларга эришмоқ, тансиҳатлик, давлат топишга, ҳаж сафарига бормоқликга, бузруклик, амалдор бўлмоқликка, ташвишлардан қутилмоқликка, ўз нафсидан ғолиб келмоқликка, фарзандини солиҳ кўрмоқликка,

Тушда рўза тутиш бошқа табирларда

Бошқа табирларга назар ташлайдиган бўлсак тушда рўза тутиш, тансиҳатлик, киши ҳаётининг йенгиллашиши ва ризқ насиба дея табир қилинади. Бундан ташқари бундай туш кўрган кимса динида мукаммал даражага эришади.

Бордию сиз билмасдан рўзангиз бузлиганлигини кўрсангиз, ўзингиз кутмаганда меросга эга бўлишингиз мумкин. Агар бемор бўлсангизу, рўза тутганингизни кўрсангиз, дардингизга шифо топишингизга далолат беради. Агар сафарга отланаётган бўлсангиз ва тушингизда рўза тутганингизни кўрсангиз, сафарингиз беҳатар ва файзли бўлишига далилдир. Рўзангизни бузлилганлигини кўрсангиз, сафар чоғида бироз қийинчиликларга дуч келишингиз мумкин.

Рамазон рўзаси туш табири

Рўза бузилса

Агар сиз тушда рамазон рўзасини тутиб турган бўлсангиз, гуноҳларингиздан ва азоблардан қутилишингизга табир қилинади. Бундан ташқари, ҳаётдаги машаққату ташвишлардан қутилиб, бойлик топишингизга далолат беради. Агар оилангизда келишмовчиликлар бўлсаю тушингизда рўза тутсангиз, бу келишмовчиликлар барҳам топишига ишора.

Агар тушингизда қазо рўзасини тутганлигингизни кўрсангиз, ўнгингизда қарзларингиздан қутилишингизга ва тутқинликдан озод бўлишга йўйилади.

Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

Бугун кўрилган туш қандай аҳамиятга эга? Билиб олинг...

Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафақат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг яқин дўстлари ёки... Батафсил

Туғилган санангиз моҳияти (рақамлар сири)...

Йохуд рақамлар тақдирдан сўзлайди - Рақамлар сири ва маноси ҳақида малумот. Туғилган кун, яни сана башорати... Батафсил