Ўрик туш табири тўлиқ малумот

Ўрик тушда кўрса нимадан дарак беради? Тушингизда сувли ўрик мевасини кўришингиз – барча бошланғич ишларингиздаги мувафаққиятлар ҳамда ишқий саргузаштларнинг белгисидир. Туш табири нима сабабдан ўрик меваси тушингизга кирганлигини талқин этишда туш воқеалари яни сюжетига таянади.

Ўрик тушда кўрса

Замонавий туш табирига кўра тушда ўрик мевасини кўриш ғам ва ҳавотир тамини беради ва туш соҳибининг соддалиги туфайли жиддий муаммолар келиб чиқиши мумкинлигини ифодалайди. Эҳтимол атрофингиздаги инсонларни обектив баҳолаш ва ҳаётга ҳақиқат кўзи билан қараш фурсати етгандир.

Ўрик тушда кўрса: Боғ ёки дарахт

Тушда гуллаб турган ўрик дарахтини кўриш туш соҳибини ҳаддан ташқари фантазияга, орзу-ҳаёлга берилиб кетганлигидан нишонадир. Бу ҳол унинг ҳақиқий реал ҳаётдан узилиш даражасига етиши мумкинлигини билдиради. Агарда ўз вақтида ҳақиқий ҳаётга қайтмаса, атрофда содир бўлаётган нарсалар унинг қалбини чуқур яралашига олиб келади.

Тушингизда ўрик мевалари дарахтда ғарқ пишиб турганлигини кўришингиз яқин кунларда сизни истиқбол кутиб турганлигини англатади. Бордию сиз тушингизда ҳали яхши пишмаган ҳом кўк ўрик меваларини кўрган бўлсангиз ҳозирда сиз ҳудди шу ўрик мевалари каби пишиб етилмаганлигингиз ҳали янги ишга бошчилик қилишга ёки оила қуришга тайёр эмаслигингиз белгисидир.

Тушингизда ўрик дарахтида битта ҳам ҳосил қолмаганлигини кўришингиз ҳаётда сиз ҳаддан ортиқ ишонувчан ва очиқ кўнгил эканлигингиз ва бу ҳарактерингиз ҳаётда кўп бора қоқилишингизга, омадсизликларга учрашингизга олиб келишини билдиради.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳозирда атрофингиздаги инсонлар етқазётган малумотларни элакдан ўтқазишингиз лозим бу ҳаттоки ишончли манбадан келса ҳам.

Туш табири ўрик: Хосилни йиғиш

Фрейдни фикрича агарда эркак кишилар тушларида ўрик мевасини узганлигини кўрсалар яқин орада интим алоқа борасида тажрибасиз, содда аёл билан танишишини ва у билан бирга кечувчи интим яқинликдан сўнг туш соҳиби кўплаб ҳузурли таассуротларга эга бўлишини билдиради.

Туш табири ўрик

Аёл кишилар тушларида ўрик мевасини узганликларини кўрсалар – севги борасида узоққа чўзилмайдиган ҳайратомуз ишқий саргузаштларни бошдан кечиришини билдиради.

Миллернинг туш табирига кўра тушда ўрик мевасини териш ёки сотиб олганликни кўриш бошлаётган ишларингизни мувафаққиятли якунланишини билдиради. Шу билан биргаликда туш соҳибини ўз маблағини фойдали сарфлаши ёки даромадли тадбиркорлик фаолиятини ташкиллаштириши учун имкон умидини беради.

Бордию тушингизда челакдаги мевалар ҳом ёки айниган ҳолатдалигини кўрсангиз бошлаган ишингиз мувафаққиятли якун топиши учун уни ўз назоратингизга олишингиз кераклигини англатади.

Тушингизда дарахтдан ўрик меваларини териб уни челак ёки саватчага солаётганлигингизни кўришингиз сиз ҳам жисмоний ҳам руҳий томондан яхши тетик ҳолатда эканлигингиз белгисидир. Агарда тушингизда сиз ердан ўрик меваларини тераётганлигингизни кўрсангиз – мувафаққиятингизда ҳавотирли ҳолатлар мавжуд эканлигини билдириб, барча қилаётган умидларингиз зое эканлигини англатади.

Соломоннинг туш табири талқинига кўра тушда ўрик меваларини юлганликни ёки терганликни кўриш олдини олиб бўлмайдиган кўнгилсизликларни билдиради. Қарама-қарши жинс вакилларидан буни эшитиш ўнгингизда интим яқинлик қилишингиз белгисидир.

Ўрик тушлар табири: Меваларни истемол қилиш

Шифокор Зигмунд Фрейднинг туш табири талқинига кўра ўрик мевалари аёлларни кўкрак ҳамда думба қисмларининг рамзи ҳисобланади. Тушда сувли мевани истемол қилиш ўз жуфтингиз билан ошиқ-машуқлигингизни ҳамда ўзаро яқинлигингизнинг даража кўрсаткичини кўрсатиб беради.

Ўрик тушлар табири

Айни вақтда сиз севган инсонингиз билан кечаётган ўзаро мулоқотдан аллақандай эйфорияни ҳис қилмоқдасиз, шу сабабдан ҳам келажакни пушти рангларда тасаввур қилмоқдасиз яни бу ҳолат доим шундай такрорланиши ва ҳеч қандай ортиқча ташвишлардан ҳоли ҳаётни тасаввур этмоқдасиз.

Миллер табирига кўра ўрик мевасини истемол қилиш ёқимсиз ва кутилмаган воқеалар яқинлашаётганлигининг рамзи ҳисобланади. Тушингизда сувли етилиб пишган ўрик меваларини истемол қилаётганлигингизни кўришингиз ҳақиқий ҳаётда сизни ўраб турган ҳозирги инсонлар дунёқарашларингизга қизиқиш ва маслак этиқодларингизга тўғри келмаслигини англатади.

Бордию тушингизда сиз дўст ёки танишларингизга ўрик мевасини улашаётганлигингизни ва уларни бу меваларни қандай истемол қилишларини кузатаётганлигингизни кўрсангиз – қадрли вақтингизни бефойда нарсаларга сарфламаслигингиз лозимлигини ўзига ҳос белгиси ҳисобланади.

Бошқа табирлар

Тушингизда ўрик меваларини сотаётганлигингизни кўрсангиз – бизнесингизни мувафаққиятли юритишингиз ва қўшимча даромадга эришишингизни белгисидир. Агарда бошқа бир инсон сотаётганлигини кўрсангиз – қувонч ила кечувчи вазият ҳолатни билдиради.

Тушингизда ўрик ўғрилаганлигингизни кўрсангиз – ҳаётингизга ўзга инсон аралашишидан эҳтиёт бўлишингиз кераклигини англатади. Барча малумотларни синчиклаб таҳлил этинг.

Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

Бугун кўрилган туш қандай аҳамиятга эга? Билиб олинг...

Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафақат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг яқин дўстлари ёки... Батафсил

Туғилган санангиз моҳияти (рақамлар сири)...

Йохуд рақамлар тақдирдан сўзлайди - Рақамлар сири ва маноси ҳақида малумот. Туғилган кун, яни сана башорати... Батафсил