Пайғамбар тушда туш табири

Тушда Пайғамбар кўрса туш табири – Пайғамбарни тушда кўриш тушдаги ҳолатга қараб яни уларнинг кўриниши қай ҳолатдалигига қараб табир қилинади.

Тушда Пайғамбар курса

Тушда пайғамбар кўриш башорат ёки огоҳлантрувчи мазмундаги туш бўлиши мумкин. Бундай туш икки турга бўлинади: Агар сиз бирон бир Авлиё ёки Пайғамбарни тушда кўрсангиз ва улар ўз ҳолатида бўлсалар, ўнгда мартабангиз баланд ва азиз инсонга айланишингиздан далолат. Бундан ташқари сизга ёмонлик тилагандлардан доимо омон юришингизга табир қилинади.

Бордию сиз тушингизда кўрган Пайғамбарни юзи буришган ва ҳафа ҳолда бўлсалар, ўнгингизда аҳволингиз танглигидан, оғир мусибат олдида турганлигингиздан далолат. Аллоҳ таолодан мушкулингиз осон бўлишини сўрашингиз керак. Зеро Аллоҳ барчасини билгувчи ва кўргувчи зотдир.

Агар кимда ким Муҳаммад (с.а.в) ни тушларида кўрса, ва улар яхши кайфиятда, мукаммал гўзалликда бўлсалар, ташвишли одам ташвишларидан қутилади. Камбағал одам бойликка эришади.

Тушда бошқа пайғамбарларни кўрса

Агар сиз тушингизда Иброҳим алайҳиссаломни кўрсангиз, ўнгингизда яратган сиздан мамнун бўлади. Туш соҳиби учун раҳмат ва немат эшиклари очилишига далолат беради.

Исмоил алайҳиссаломни тушда кўрган кимсанинг душманлари бўлсада ва зарар йетқазсада, оҳиратда душманлари устидан ғалаба қозонади.

Солиҳ алайҳиссаломни тушда кўрсангиз ва сизнинг душманларингиз бўлса, улардан сизга ёмонлик келмайди. Гарчи улар бунга ҳаракат қилсаларда уддасидан чиқа олмайдилар.

Йоқуб Алайҳиссаломни тушда кўрсангиз, ҳаётингиз давомида кўп ўғилга оталик қиласиз, яни ўғилларингиз кўп бўлади. Бордию ўғилларингизнинг бирига фалокат келсада, бу мушкулотлардан осонгина қутилади ва мартабаси баланд бўлишига табир қилинади.

Закариё алайҳиссаломни тушда кўрсангиз, Аллоҳ берган фарзандингизни дуолари ижобатли зот бўлади.

Пайғамбар туш табири

Яҳё алайҳиссаломни тушида кўрган киши Тангрига чин дилдан бандалик қилади. Мушкулларидан ва гуноҳларидан қутилади.

Юнус алайҳиссаломни тушда кўрган киши шошқолоқлиги туфайли қамоққа тушади, кўп азоб уқубатларга дучор бўлишга табир қилинади. Бироқ Аллоҳ таоло унинг дуоларини қабул айлаб азоблардан қутқаради.

Аюб алайҳиссаломни тушда кўрган киши, кўп азият чекади. Турмуш ўртоғи касал бўлади ва анчадан кейин соғаяди.

Сулаймон алайҳиссаломни тушда кўрган киши, мартабали лавозимларни эгаллайди. Тангри унга узоқ давом этадиган раҳбарлик қилиш имкониятини беради. Бундан ташқари у киши вақтинча ишдан бўшатилса ҳам қайтадан ўз лавозимига тайинланади.

Мусо алайҳиссаломни тушда кўрган кишининг ҳар бир бошлаган иши муборакли бўлади, фарзанди туғилади ва душманларини йенгади. У инсоннинг икки дунёси ҳам обод бўлади.

Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

Бугун кўрилган туш қандай аҳамиятга эга? Билиб олинг...

Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафақат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг яқин дўстлари ёки... Батафсил

Туғилган санангиз моҳияти (рақамлар сири)...

Йохуд рақамлар тақдирдан сўзлайди - Рақамлар сири ва маноси ҳақида малумот. Туғилган кун, яни сана башорати... Батафсил