Одам тушда курса нима булади батафсил малумот

Одам тушда курса табири нима булади? Туш табирининг талқинига кўра тушда одамни кўришингиз кўп ҳолларда туш соҳиби рамзи бўлиб, ушбу тушда айнан ўзингиз тасвирланаётганингизни англатади.

Тушда одам курса

Агарда ушбу шахс ҳеч қандайига сизнинг фикрларингиз ёки кечинмаларингиз билан боғлиқ бўлмаса, унда бу туш – фақатгина сизнинг ҳаёт тарзингизни кўрсатиб бераётган, ҳарактер, қилиқларингиз, ўзингизни тутишингизнинг кўрсаткичи ҳисобланади.

Шундай қилиб, бу тушни талқин этишда ушбу кўрсатмаларни ҳам инобатга олмоқ керак. Кўп ҳолларда ўз-ўзимизни ташқаридан аллегориялар орқали кузатиш имконини беради.

Тушда оддий инсонни кўрсангиз, у сизга нотаниш бўлиб сизда ҳеч қандай ҳис-туйғу уйғотмаса – у одамни диққат эътибор билан унинг қандай бўлганини эслаб қолмоқлик керак.

Бу айнан юқорида такидлаб ўтилган ҳолат. Бу одам сизнинг турмуш тарзингиз, хатоларингиз ёки камчиликларингизнинг аксидир.

Агар тушда кўрган инсон сизга ниманидир гапирса — демак бу туш коинот сизга очиқдан-очиқ хабар юбораётганлигини англатади. Унинг айтган сўзлари жуда катта аҳамиятга эга, бу сўзларнинг ҳеч бўлмаганда бир қисмини эслаб қолиб уни таҳлил қилинг.

Тушда одам курса ванга табири бўйича

Туш табири одам

Туш соҳибларнинг тез-тез сўраладиган саволларидан бири бу — нима сабабдан бир инсоннинг қайта-қайта тушга кириши ва бу нимани англатишидир. Бундай ғайритабиийлик фақатгина сизда бўлади деб ҳисоблаб, қўрув остида юрган бўлсангиз бунга асло ҳожат йўқ бундай тушни жуда кўпчилик кўради.

Кўп ҳолларда бу туш сиз аллақачондан бери фақат бир айлана ичида юрганингизни бу айнан сизнинг иш жойингиз ва доимий ташвишлар эканлигини англатади.

Бу ҳолатдаги одам – сизнинг ўзингизни акс эттириб, тушингизда қайта-қайта ва ўзгармасдан душанба, якшанба ва пайшанбадан жумагача, кўришингиз бу айланадан чиқиб кетиш ва ўзингизни ўзгартиришингиз мумкинлиги ҳақида жиддий ўйлаш вақти келганини билдиради.

Туш табири талқинига кўра, туш соҳибаси ёқтирган йигитини ўз тушида бесабаб кўрмайди. Агарда нозик ҳилқат соҳибаси у йигит ҳақида доимий равишда ўйласа ва у ўй-ҳаёлларини бир зум ҳам тарк этмаса бу тушнинг талқинини қидириш бефойда бу шунчаки сизнинг у одам ҳақидаги ҳаёлларингизни давомидир.

Аммо тушингизда ҳуснига қараб тўймайдиган қиёфа бир зум кўриниш бериб ўтганлигини кўрсангиз — сизга анчадан бери ёқиб келадиган инсон билан ёқимли учрашувдан дарак бериши мумкин.

Бу, шунингдек, кунга боғлиқ — пайшанба, душанба, сешанба ёки шанба куни туш кўриш ҳамма нарсани ўзгартириб юбориши мумкин. Эҳтимол, у одам сиз ҳақингизда ўйлаётгандир?

Агар тушда севган инсонингизни кўрсангиз ва бу одам шунчаки яширинча ёқтириб юрадиган эмас балки сиз севадиган, ёки бирга бўлган севган инсонингизни тўғрисида бўлса — кўпинча бу туш фақатгина у ҳақидаги ўй-ҳаёлларингизни билдиради ва ҳеч қандай аниқ талқин этилмайди.

Ўлик одамни тушда кўриш кишини жиддий қўрқитиши мумкин. Ўлик ёки арвоҳ — ғалати кўринсада яхшилик белгиси бўлиб, бахтдан дарак беради.

Туш табири одам миллер табири бўйича

Одам курса нима булади

Тушингизда жуда қўрқинчли кўринишдаги ўлик ёки бадбашара, танасининг  барча қисмлари қонга беланган ёки бошдан оёққача чандиқли махлуқни кўрсангиз – бу туш шунчаки сизнинг қўрқувингиз ва ҳавотирингизни белгисидир.

Аслида сизни нима қўрқитётган бўлса ва уни ҳаёлингиздан чиқазолмаётганингиз тушингизда ўз аксини топганлигини англатади.

Тушингизда бошсиз ўликни кўрсангиз — туш соҳиби ўйлаганидек бундай даҳшатли туш ёмонлик белгисидир. Бироқ, бу туш фақатгина сизнинг саросимангиз ва конструктив ғояларнингиз етишмаслигидан далолат беради. Қисқа қилиб айтганда — «ақлни ёқиш» заруратидан дарак беради.

Тушда оёқлари ва қўллари бўлмаган одамни кўришингиз — бу  махсус туш ҳисобланади. Агар сиз тушингизда оёқсиз инсонни кўрсангиз – бу ҳақиқатда кимдир шошилинч равишда сизнинг ёрдамингизга муҳтож эканлигини билдиради.

Бундан ташқари, сиз тушингизда кўрган оёқсиз одам — ёрдам кўрсатишга қодир бўла туриб, одамларга ёрдам беришни истамаслигингизни ҳам англатиши мумкин.

Нима сабабдаб маст киши тушингизга киради? Баъзан ўйлаб қоласиз нима сабаб маст киши тушингизга кириши мумкинлигини – бу туш ёрқин, аммо тушунарсиз белгидир. 

Бундай туш сизни ўйланмаган ва шошқалоқ ҳаракатларни амалга оширишингиз мумкинлигидан огоҳлантиришдир.              Эҳтимол сиз эркинликни ёқтирасиз ва жуда жасурдирсиз, аммо эҳтиёт бўлинг барча ҳаракатингизни ақл билан бошқаринг.

Тушингизда машҳур инсонни кўришингиз — ноаниқ белгидир. Машҳур ва таниқли одам — шон-шараф ва дабдабали ҳаётга бўлган хоҳишингизни кўрсатиши мумкин ёки сизнинг ҳаётингизда саргузашт ва янги танишувлар етишмаётганлигига ишора қилиши мумкин.

Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

Бугун кўрилган туш қандай аҳамиятга эга? Билиб олинг...

Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафақат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг яқин дўстлари ёки... Батафсил

Туғилган санангиз моҳияти (рақамлар сири)...

Йохуд рақамлар тақдирдан сўзлайди - Рақамлар сири ва маноси ҳақида малумот. Туғилган кун, яни сана башорати... Батафсил