Вафот этган ота-оналар таъбирноманинг таълқини

Ўлган ота-онамни тушимда кўрдим туш табири

Вафот этган ота-онани тушда тирик кўришнинг, — белгиси, психолог ва олимларни қизиқтиради. Таъбирномалар ҳам вафот этган ота-оналарни тушда кўришнинг талқинини топишга ҳаракат қилишмоқда.    

Вафот этган ота-оналар таъбирноманинг таълқини

Олимларнинг фикри

Агар тушингизда сиз вафот этган ота-онангиз тирик ва ёшарганини кўрган бўлсангиз, унда ўнгингизда сизга омад ва мувффақият ҳамроҳ бўлади. Бу фикрни ҳатто скептик олимлар ҳам инкор этмайдилар. 

Психологларнинг таъкидлашича, иккала ота-онангизни ҳам тирик кўрган тушингиз нейтрал (ёмон ҳам, яхши ҳам таъсир кўрсатмайдиган) ҳисобланади. Эҳтимол, воқеалар ривожи соғинч хотиралари ва қадрли одамларни йўқотишга кўникишни хоҳламаслик билан вужудга келган.  

Руҳонийлар нима деб ўйлашади

Руҳонийлар учун тушда вафот этган ота-оналарни кўриш, ўнгдаги тугалланмаган ишларни билдради. Уларнинг фикрига кўра, марҳумлар билан суҳбатни батафсил эслаш керак. Бундан ташқари, сиз уларнинг гапларига ишонишингиз ва ҳар доим уларнинг тавсияларига амал қилишингиз керак. Агар вафот этган ота-оналар имонли (худога ишонувчи) бўлишган бўлса, унда сиз анъаналарга мувофиқ уларнинг хотирасини ҳурмат билан эсга олишингиз керак: черковда ибодатга буюртма беринг, болаларга ширинликлар тарқатинг, муҳтожларга ёрдам беринг. Одатда, бундан кейин марҳумлар тушга камроқ киришади.    

 Миллернинг башорати

Миллернинг таъбирномаси вафот этган ота-оналар яна нима учун тушингизга киришини талқин қилади. Тушнинг тўғри талқинини топиш учун, сизнинг кайфиятингизга ва туйғуларингизга эътибор бериш керак. Агар тушингизда вақтингизни жуда яхши суҳбат билан ўтказган бўлсангиз, унда сизнинг барча бошлаган ишларингизда омад ҳамроҳ бўлади. Агар тушингизда уришиб ёки жанжаллашиб қолган бўлсангиз, унда ўнгингизда ҳам жанжал ва кўнгилсизликлардан қутула олмайсиз. Тушда марҳумни жанжалга ундамасликка ҳаракат қилинг ва сўзларингизга эътибор беринг.

Ҳушёр бўлинг

Эзотерик таъбирномага кўра, агар ота-онангизни биргаликда тушингизда кўрган бўлсангиз, демак ўнгингизда сиз қийин ҳолатга тушиб қолгансиз. Агар сиз тушингизда умуман марҳум билан урушган ва жанжаллашган бўлсангиз, унда сиз ҳаётда жуда эҳтиёт ва ҳушёр бўлишингиз керак. Булутлар аста-секин сизнинг бошингизга йи-илмоқда. Таъбирномага кўра, сиз жуда бепарвосиз ва жойлаштирилган тузоқларни сезмаслигингиз мумкин.   

Кўнгилсизликлардан қочинг

Тушингизда, вафот этган онангиз ёки отангиз сизни ўзларининг орқасидан юришга ундаши нимадан дарак бериши мумкин? Велес таъбирномасининг таъкидлашича, агар сиз уларнинг чақириғига жавоб берсангиз, ўнгингизда жиддий муаммоларни келтириб чиварасиз. Фақат қатъият рад этиб, сиз муаммолардан ва мумкин бўлган ўлимдан қутилишингиз мумкин.

Ўлган ота-онамни тушимда кўрдим туш табири

Халқ ҳикмати

Марҳум ота-оналарни тушида кўриш яна нимадан дарак беради? Яқинда об-ҳаво кескин ўзгаради. Албатта, об-ҳаво шароитларининг ўзгариши учун жуда кўп бошқа ҳолатлар мавжуд. Шунинг учун, халқ ҳикматларига ишониш ёки ишонмаслик сизга боғлиқ.  

Ванганинг фикри

Ванганинг таъбирномасига кўра, тушингизга она ва ота тимсоли, сизнинг ҳаётингиз ҳақида мулоҳаза қилишингиз учун киради. Демак отани тирик кўриш, хатоларингиздан хулоса чиқармаётганингиз белгисидир, сиз эса бундан қандай фойда кўришни ўрганишингиз керак.  

Агар тушда вафот этган онанинг тимсоли тез-тез кўринса, демак у сизни бирон бир нарсдан огоҳлантирмоқчи. Эҳтимол, сизнинг кўнгил ишларида тажрибангиз йўқ ва ҳозир чорраҳада турибсиз. Онангиз сизнинг ҳаётингизни ёмон томонга ўзгртириши мумкин бўлган хатолардан сақламоқчи.

Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Алло?дир.

Бугун кўрилган туш ?андай а?амиятга эга? Билиб олинг...

Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафа?ат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг я?ин дўстлари ёки... Батафсил

Ту?илган санангиз мо?ияти (ра?амлар сири)...

Йохуд ра?амлар та?дирдан сўзлайди - Ра?амлар сири ва маноси ?а?ида малумот. Ту?илган кун, яни сана башорати... Батафсил