Чаён тушда курса туш табири

Чаён туш таъбири талқини

Тушингизда сиз катта, қора рангли чаённи кўрсангиз — ҳаёт йўлингизда учраши мумкин бўлган туб ўзгаришлардан огоҳлантиради.

 Аёллар

Нозик хилқат соҳибалари тушларида бундай бўғиноёқлиларни кўрсалар — ҳақиқий ҳаётда кейинчалик зулмкор бунинг устига ўта шафқатсизликка майли бор инсонни учратишини билдиради.

Тушингизда чаённи кўришингиз нимани англатиши мумкинлиги ҳақидаги бошқа таъбирлар қизиқтиряптими ?

Унда барча тақдим этилган шарҳларга эътиборингизни қаратинг

Чаён туш таъбири талқини

Хавфли чақиш

XXI аср туш таъбирига кўра тушингизда бундай ҳашарот чақиб олганлигини кўрсангиз ўлимга олиб келмайди, зеро бу фақатгина туш холос. Аммо сиз ҳозирги кунга қадар ишончингиз комил бўлган инсонларнинг ёмон томонларини билиб олишингизни билдиради. Ушбу туш учун бу ягона талқин эмас. Бундан ташқари катта молиявий зиён, пул йўқотишлар ва кўплаб аҳамияти катта бўлмаган кўнгилсизликлар олиб келиши мумкин.

Атрофдагиларнинг ғийбатлари сабаб сизнинг обрў эътиборингиз ёмон ёмонга ўзгариши мумкин.

Эзотерик туш таъбирига кўра

Қилмишларингиз учун жазо муддати келганлигини. Бундай вазиятдан чиқиш учун йўлни қалбингиздан топишингиз мумкин.

Тушингизда чаён чақиб олганлигини кўришингизни бир нечта талқинлари мавжуд бўлиб барчаси кимни чақиб олганлигига қараб талқин этилади. Афсонавий достонларда ҳашарот ўзини ўзи чақиб олганлигини ҳақида кўплаб ривоятлар мавжуд.

Бундай тушни кўришингиз-катта омадни билдиради.

Тушингизда худди сизни ушбу бўғиноёқли ҳашарот чақиб олганлигини кўришингиз — барча кучингизни тўплашингиз фурсати келганлигини, токи душманингизнинг ҳужумига тўла тайёрланишингиз лозимлигини билдиради. Шу билан бирга душманингиз энг яқин инсонингиз бўлиши ҳам мумкин.

Туш таъбирига кўра тушингизда чаён бегона инсонни чақиб олганлигини кўришингиз  — ҳаққоний ҳаётда эҳтиёткор бўлишга чақиради, зеро келажакда ҳужум сизники бўлиши мумкин.

Чаённи ўлдириш

Тушингизда чаённи ўлдирганлигингизни кўришингиз — яхши натижани англатади. Сиз рақибларингизнинг ҳийла — найранглари ва адоватларига, улар тайёрлаб қўйган кўнгилсиз ҳаракатларига қарамасдан бас келишингизни билдиради.

Эзоп туш таъбирига кўра сиз обрў билан ғолиблик шоҳсупасини эгаллашингизни билдиради.

Нострадамус туш таъбирида Хитой таомини тайёрлашингиз ва ундан тўйиб тановул қилишингиз маслаҳат берилади. Тушингиз ушбу тарзда ривожланганлигини кўришингиз ҳаётингизга ёрқинлик ва энг яхши жиҳатларга сазовор бўлишингиз мумкинлигини англатади.

Қизил ёки қора

Шуни таъкидлаш лозимки қора чаён тушингизнинг асосини ташкил қилган бўлса бу бекорга эмас. Шунга кўра ушбу тушни тўғри қабул қилиш лозим.

Чаён тушда курса туш табири

Тушингизда чаённи кўришингиз камдан — кам ҳолларда бахтни билдиради.

Тушингизда қизиқ чаённи кўришингиз Миллер талқинига кўра таҳдид ҳақида огоҳлантиради.

Миллернинг туш таъбири яширинишингиз маслаҳат беради зеро бу  туш кўп сонли душманларингиз сизга қарши чоҳ қазишаётганлигини билдиради. Ушбу тушни кўрсангиз ўз фаолиятингизни бошлашни яхшироқ даврга қолдиришингиз ва яқин орадаги режаларингизни ўзгартиришингиз лозим. Акс ҳолда умуман мағлуб бўлишингиз мумкин. Бундан ташқари ушбу туш таҳдид ҳамма вақт ҳам ташқаридан келавермаслигини ёдингизга солади. Ўта тажовузкорлик, қўрқув ва бошқа назоратсиз ҳиссиётлар оқибатида ўз-ўзингизга душман бўлиб қолишингиз ҳам мумкин.

Тушингизда қизил чаённи кўришингиз ҳозирги вақтда салга ловуллаб кетишингизга ишора қилади.

Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Алло?дир.

Бугун кўрилган туш ?андай а?амиятга эга? Билиб олинг...

Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафа?ат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг я?ин дўстлари ёки... Батафсил

Ту?илган санангиз мо?ияти (ра?амлар сири)...

Йохуд ра?амлар та?дирдан сўзлайди - Ра?амлар сири ва маноси ?а?ида малумот. Ту?илган кун, яни сана башорати... Батафсил