Тиш тушда курса нима булади батафсил малумот
Тиш тушда курса табири нима булади? Тушда шунчаки тишларни кўришингиз — касалликларни ёки ҳаддан ташқари нотинч инсонлар билан алоқада бўлишингизни ҳамда улар ўз фаоллиги билан сизнинг кучингизни тортиб олишларини билдиради.
Агарда сиз тушда ўз тишларингизни кўрсангиз ва улар керакли миқдорда бўлса — бу туш бир қатор синовлардан сўнг сиз ўз қадрингизни тиклашингизни англатади.
Бордию тушда тишларингизни жуда чиройли эканлигини уларни кўриб мафтун бўлаётганлигингизни кўрсангиз — орзуларингизнинг амалга ошганлигидан ва севимли дўстларингиз билан учрашувдан ҳузурланишингизни ифодалайди.
Тушда сунъий тишларни кўришингиз эса қийинчиликлар ва курашларни билдиради.
Тушда синиб тушаётган тишларни кўришингиз — ўнгингизда сиз жуда ҳам чарчашингизни ва бу чарчоқ сизнинг аҳволингиз ва иш фаолиятингизга ҳам салбий таъсир этишини англатади.
Тушда қийшиқ, ёмон тишларни кўришингиз — ўнгингизда содир бўлиши кутилаётган бутун бир муаммолар занжирининг пешқадамларидир. Булар режаларингиз ва умидларингизнинг барбод бўлишидан тортиб қашшоқлик ва касалликка ҳамда асабий чарчоққа қадар бўлиши мумкинлигини билдиради.
Тушда тишларингизни юваётганлигингиз ёки чаяётганлигингизни кўришингиз — ўнгингизда бахтингизни сақлаб қолиш учун жуда кўп ҳаракат қилишингиз кераклиги тўғрисида огоҳлантиради.
Тушда тиш курса ванга табири бўйича
Бордию тушда тишларингизни тиш шифокори тозалаганлигини аммо улар тез орада яна сарғайиб қолганлигини кўрсангиз — бу туш бизнес ҳамкорларингизни эҳтиёткорлик билан танлашингиз кераклигини билдиради.
Сиз ўз фикр ва ғояларингизни товламачи инсонларга ишониб топширишингиз мумкинлигини ва товламачилик қурбонига айланишингиз мумкинлигини англатади.
Бордию тушда тишларингиздаги ғубор қатлами ўз-ўзидан тушиб кетганлигини ва тишлар аввалги гўзал кўринишига қайтганлигини кўришингиз — сизнинг соғлиғингиз билан боғлиқ муаммоларингиз вақтинчалик эканлигини англатади.
Тушингизда ҳар қайси усул билан бўлса ҳам тишсиз қолиш доимо ёмонлик, бахтсизликнинг белгисидир.
Бордию тушда тиш шифокори тишингизни олиб ташлаганлигини ёки ўзингиз тишингизни тупуриб ташлаганлигингизни кўришингиз — сизнинг ёки яқинларингизнинг жиддий ва узоқ давом этадиган касаллик билан оғришларини билдиради.
Тушда тишларингизни йўқотганлигингизни кўришингиз — мағрурлик ва беҳуда ишларга зарба беришини; уриб синдирганлигингизни кўришингиз — душманларингизнинг сизга қарши ҳийлаларини.
Касалиги, чириб йиринглаганлиги сабабли уларни ўзингиз олиб ташлаганлигингизни кўришингиз — очлик ва ўлим қурбонига айланишингизни билдиради.
Туш табири тиш миллер табири бўйича
Тушда тишингизн суғириб олгандан кейин уни йўқотиб қўйишингиз ва тилингиз билан тешик жойини пайпаслашга ҳаракат қилаётганлигингизни аммо уни ҳеч ҳам тополмаётганлигингизни кўришингиз — ўнгингизда қандайдир бир киши билан ўртангизда бўлиб ўтадиган исталмаган учрашув сизни кутмоқдалигини билдиради.
Мулоқот давомли бўлади ва бошқаларнинг эгри қарашларига қарамай, сизга завқ бағишлайди.
Шу билан биргаликда тушда қанча тишингизни йўқотганингиз ҳам муҳим саналади: битта тиш йўқотганингизни кўришингиз нохуш янгиликлар эшитишингизни.
Иккита тиш йўқотганингизни кўришингиз — ўз бепарволикларингиз туфайли ҳаётингизда қора кунлар бошланишини.
Учта тишни йўқотганлигингизни кўришингиз — катта муаммоларга дуч келишингизни; уларнинг барчасини йўқотганингизни кўришингиз — турли бахтсизлик ва қайғуларни ифодалайди.
Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.
Бугун кўрилган туш қандай аҳамиятга эга? Билиб олинг...
Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафақат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг яқин дўстлари ёки... Батафсил
Туғилган санангиз моҳияти (рақамлар сири)...
Йохуд рақамлар тақдирдан сўзлайди - Рақамлар сири ва маноси ҳақида малумот. Туғилган кун, яни сана башорати... Батафсил