Чумоли тушда туш табири

Чумоли тушда курса туш табири – Тушдаги чумолилар инсон демакдир. Агар бирон кимса уйида чумолилар галаси юрганини кўрса, насли кўп бўлишига табир қилинади.

Чумоли тушда курса

Бордию тушда чумолиларни бирон бир экин ёки нарсага ҳужум қилганини кўрсангиз, ўнгда ўша нарса зиён кўришига далолат беради. Агар чумолилар уйингизга нарса ташиётганлигини кўрсангиз, байлик ортирасиз ва кўп кишилар ҳизматингизда бўлишидан огоҳ этади.

Агар чумоли бирон нарсани ўз уясига ташиётган бўлса, шу нарса орқали фойда кўришга ишора. Бордию бирон бир жойни чумоли босганлигини кўрсангиз, ўша жойда нотинчлик бўлиши мумкинлигидан огоҳ этади. Бундан ташқари тушда кўрилган чумолилар, туш кўрувчининг оила азоларини ҳам англатади ҳамда бойлик дея табир қилнади.

Чумоли тушда: Ванга табири

Ванга табирида тушдаги чумолилар, бойликка меҳр қўйган кимсага табир қилинади. Чунингдек, узоқ умрга, оила ва аскар ҳамдир. Кимда ким бирон жойга чумолилар кирганлигини кўрса, ўша жойда аскарлар тўпланишига далилдир.

Туш табири чумоли

Бордию тўшагингизда чумоли борлигини кўрсангиз, ўнгингизда фарзандларингиз кўп бўлишидан далолат беради. Агар ҳовлидан чумоли чиқиб кетаётганлиги кўрсангиз, оила азоларингиз камайиши мумкинлиги ҳақида огоҳ этади. Бундан ташқари чумолилар, серҳосил йилга ҳам табир қиланди. Бемор киши ўз баданида чумолини кўрса, вафот этиши мумкинлигидан огоҳ этади.

Туш табири чумоли: Ибн Сийрийн табири

Ибн Сийрийн айтадики тушда кўрилган чумоли, сони жиҳатидан кўпгина одамлардир. Бирон бир инсон кўп чумолиларни уйидаги бирон нарсанинг сиртида турганлиги кўрса, уйига сони жиҳатидан кўп одам келишидан далолатдир. Бордию кўплаб чумолилар уйидан кетаётганлигини курса, ўша уй вакиллари бошқа жойга кўчиб ўтишлари мумкинлигидан огоҳ этади.

Чумоли галаси

Агар уйингизга номалум чумоли кирганлигини кўрсангиз, уйингизга ўғри келишига далилдир. Киши тушида оғзидан чумоли чиқса, ўша одам вафот этишига табир қилинади. Бундан ташқари Жобир Мағрибий (р.а) бу ҳусусида шундай деганлар. Тушда кўрилган чумолилар заиф душмандир.

Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

Бугун кўрилган туш қандай аҳамиятга эга? Билиб олинг...

Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафақат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг яқин дўстлари ёки... Батафсил

Туғилган санангиз моҳияти (рақамлар сири)...

Йохуд рақамлар тақдирдан сўзлайди - Рақамлар сири ва маноси ҳақида малумот. Туғилган кун, яни сана башорати... Батафсил