Сигир тушда курса нима булади батафсил малумот
Сигир тушда курса табири нима булади? Сигир тўғрисида туш кўришингизни ҳаётингизнинг ҳар бир жабҳасидаги содир этаётган нарсаларни тўғри қилаётганингиз ёки аксинча эканлигига белги деб ҳисоблаган.
Агар тўғри қилаётган бўлсангиз, унда тушингизда семиз, озода ва яхши боқилган сигирлар тинчгина ўтлаб юрганликларини кўрасиз, ва яна бу туш шахсий ҳаётингизда бахт ва бир-бирингизни тушуниш пайдо бўлишини, ишларингизда эса юқори чўққиларга эришишингизни билдириб боради.
Шунингдек, тушда оқ рангли ёки дўстона кайфиятдаги сигирни кўришингиз ҳам иш фаолиятингизда мартабангиз ўсишини ва яхши даромаддан дарак беради.
Тушда қийноққа солинган, озғин, ачинарли пода — сиз ўзингизнинг одатларингизни қайта кўриб чиқишингиз керак эканлигини, акс ҳолда сиз кучларингизни нотўғри томонга йўналтиришингизни ва бутун ҳаётингиз давомида қийналиб, ёқтирмаган ишингиз билан шуғулланиб ўтишингиздан огоҳлантиради.
Шу билан биргаликда тушда кўрган сигирнинг кимники эканлиги ҳам муҳим саналади. Агар у сизга тегишли бўлса, сизнинг аҳволингиз анча яхшиланишини англатади.
Тушда сигир курса ванга табири бўйича
Бордию тушда сиз сигирга шунчаки қараганингизни кўрсангиз – ўнгингизда сиз яқин деб билган одамлар сизни алдаб, хиёнат қилишларини ёки душманлик қилишларини; подани ҳайдаб юборганингизни кўрсангиз — эҳтиёт бўлишингизни, сиз хавф остида эканлигингизни билдиради.
Тушда пода ваҳимага тушиб у ёқдан бу ёққа югураётганлигини кўрсангиз — сизнинг лавозимингиз таҳлика остидалигидан огоҳлантиради, қилган меҳнатингизни поймол қилишларига йўл қўйманг.
Сигирни соғаётганлигингизни ва унинг хотиржамлигини кўрсангиз — умидларингиз рўёбга чиқишини, орзулар ушалишини; аллақачон соғилган сигир эса — сиз кўп инсонлар билан мерос учун курашишга ҳозирланишингизни англатади.
Агарда тушда сигир йоки буқа ёлғиз эканлигини ва сизни таъқиб қилаётганини кўрсангиз — бошқа бировнинг ҳасади сабабли ишингизда ёки шахсий ҳаётингизда катта муаммолар пайдо бўлиши мумкинлигини билдиради. Шунингдек, ўлик сигир ҳақидаги тушлар ҳам муносабатлар билан боғлиқ.
Туш табири сигир миллер табири бўйича
Хаётингизда қора кунлар бошланиши, севганингиз ўзининг хатти-ҳаракатлари билган сизни хафа қилишини англатади. Ҳалокатли катта жанжалнинг олдини олиш учун, севганингиздан ғазабланманг, у билан гаплашинг, ҳафа қилган хатти-ҳаракатларининг сабаби нима эканлигини билиб олинг ва биргаликда уни тузатишга ҳаракат қилинг.
Бордию тушда сигир сизни сузаётганлигини кўрсангиз — дўстларингиз орасида уларга тегишли мол мулклари сабабли душманга айланишингиз хавфига дуч келасиз.
Яхшиси, қарз ёки бошқаларнинг нарсаларини олманг. Агар сиз сигирни ўт еётганини тушда кўрсангиз, барча душманларга қарши тура оласиз.
Миллер аёллар учун буқа ҳақидаги тушларнинг маъносини алоҳида тушунтирган бўлиб — бу яқинда турмушга чиқиш таклифининг рамзидир.
Рози бўлишдан олдин яхшилаб ўйлаб кўринг, эҳтимол бу турмуш ўртоғингиз бўлиш учун энг яхши номзод эмасдир.
Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.
Бугун кўрилган туш қандай аҳамиятга эга? Билиб олинг...
Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафақат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг яқин дўстлари ёки... Батафсил
Туғилган санангиз моҳияти (рақамлар сири)...
Йохуд рақамлар тақдирдан сўзлайди - Рақамлар сири ва маноси ҳақида малумот. Туғилган кун, яни сана башорати... Батафсил