Аборт туш табири тўлиқ малумот

Аборт тушда кўрса нимадан дарак беради? Тушда ҳомилангизни олдирганлигингизни яни тиббиёт тили билан айтилганда “аборт” қилдирганлигингизни кўришингиз ўнгингизда тескари мано касб этиши яни ҳақиқий ҳаётда (ўнгингизда) ҳомиладор бўлишингиз ҳамда енгил баҳайр туғриқни англатиши мумкин.

Аборт тушда кўрса

Аборт нима сабабдан тушга кириши тўғрисида туш табирларида кўплаб қатор талқинлар мавжуд. Тушингизда бундай кескин ва ўзгартириб бўлмайдиган қилғилик (қилмиш)ни кўришингиз – ҳаётда кўп ўйлаб ўтирмасдан, шошқалоқлик билан қарор қабул қилишга одатланганлигингизни ва бу салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини билдиради.

Бундай тушни асосан нозик ҳилқат соҳибалари яни аёллар кўрадилар чунки бу ҳолат уларнинг физиологик жиҳатлари билан бевосита ва билвосита боғлиқ ҳисобланади. Аммо шунга қарамай бази ҳолларда бу тушни эркакалар ҳам кўришлари мумкиндир.

Эркакларнинг аборт тоғрисида туш кўришлари ўз умр ёлдоши ёки севикли аёли (иккинчи ярми)га нисбатаб янада этиборлироқ бўлиши лозимлигини англатади.

Бу тўғрисида машхур мисоллар ҳам мавжуд бўлиб унга кўра ушбу туш эркакларни ўз аёллари, севимли кишиси хавф остида эканлиги ёки унинг жиддий муаммоси бор эканлиги ҳақида огоҳлантирган. Агарда аёллар бундай салбий манода ҳайратга солувчи тушни кўрсалар эркаклардан бир мунча фарқли ўлароқ малум бўлган ўз муоммолари ҳамда ҳавотирли ҳолатларига белги беради.

Ҳомилани олдириш яни аборт тоғрисидаги тушни нафақат турмушли аёллар балки ёш қизлар ҳам кўришлари мумкин. Бундай сюжетли тушни кўп ҳолларда нозик ҳилқат соҳибалари севиб қолган вақтда орзусидаги эркакга ўз туйғуларини изҳор этишга қарор қилган онларда кўрадилар.

Аборт тиббий туш табири талқинида

Тиббий туш табирларига кўра ҳомилани олдириш аборт қилдириш соғлиғингиз борасида содир бўлиши мумкин бўлган муаммолардан огоҳлантиради. Туш соҳиби ўз соғлиғига жиддий этибор қаратиши, мумкин қадар касалликларни олдини олиш учун профилактика ишларини олиб бориши, лозим бўлган ҳолларда эса шифокорга тиббиёт муассасаларига муражаат этишлари кераклигини билдиради.

Туш табири аборт

Бу тушни кўргандан кейинги қўрқув, нотабий туйғу ёки аксинча қувонч, ундан кейин содир бўлувчи ачинарли ҳолатлар тиббиёт нуқтаи назарига кўра оддий ҳолат ҳисобланади. Ҳеч кимга сир эмаски ҳомилани олдириш (аборт қилидириш) – жиддий физик ва руҳий синов ҳисобланади ва бу синовдан сўнг организм табиий, оддий нормал ҳаётга мослашишга ҳаракат қилади. Бунда ёқимли ва қувноқ воқеаларнинг кўп бўлиши тезроқ тикланишга ёрдам беради.

Агарда аёл киши ҳомиласини олдирганидан сўнг тушида гўдакни кўрса яқинда содир бўлган бу ҳолатга ҳаёт унга берган бир дарс каби қараши кераклиги, бу ҳолат ўтмишда қолиб кетди ва келажак ҳаётга умуман таалуқли эмаслигини англаб етиш кераклигини билдиради. Туш соҳибаси ўзига ишончлироқ бўлиши ва қарор қабул қилишда ҳам ўзи охирги ҳукмини чиқариши лозимлигини англатади.

Миллер туш табирига биноан аборт

Миллернинг туш табирига биноан аборт тўғрисидаги тушни кўп ҳолларда ушбу муҳим қарор қабул қилиш тунида кўрадилар. Бундай қўрқинчли ҳолатни кўришингиз сизни олдини олиб бўлмайдиган хато қарор қабул қилаётганлигингиз ва охирида фақат ўзингизни айблашингиз мумкинлигини англатади.

Миллер табирига биноан аборт

Агарда туш соҳиби ушбу соҳа мутаҳассиси яни жарроҳ-шифокор бўлса, Миллер ушбу тушни бироз бошқачароқ талқинлайди ва унга кўра бу ҳолда тушда аборт кўриш профессионал бурч ва унга этиборсизлик билан қараш учун етарли асос ўртасидаги жуда ҳам мушкул ёлни танлаши лозимлигини билдиради. Бу туш Гиппократ қасами ҳамма нарсадан устун эканлигини яна ёдга солади деб ҳисобланади. Зеро шифокор-жарроҳнинг асосий вазифаси ҳеч қандай ортиқча ҳиссиётларга берилмасдан, елкасига юклатилган вазифани тўлақонли адо этишдан иборатдир.

Туш табири талқинига кўра ҳомиладорлик ҳолати ва абортни кўриш бу ёвузлик ва яхшилик ўртасида кечадиган жанг бўлиб, ушбу жангда ким ғолиб бўлишини фақатгина туш соҳибасигина ҳал қила олади. Нимани афзал биласиз: ўткинчи фойданими ёки ўз руҳий ҳотиржамлигингизними ҳал қилиш танлаш сизга боғлиқ.

Тушда ҳомилани олдирганликни абортни кўрган шахс айни пайт ҳаётда қора кунларни бошдан кечирётганлигини билдиради ҳамда туш соҳиби ҳозирда депрессия ҳолатида, умидсиз ва чорасиз эканлигининг рамзи ҳисобланади. Ушбу туш табири бор кучингизни йиғиб бу қийинчиликларни енгиб ўтишингизга чорлайди. Бор этиборингизни ижобий ҳиссиётларга қаратинг ва кичик бўлса-да эришган ютуқларингиз учун ўзингизни мақтанг (фахрланинг).

Тушда аборт норозилик белгиси

Ҳомиладор бўлган аёл

Бази ҳолларда ҳомиладор бўлган аёл тушида аборт қилдирганлигини кўради ушбу туш соҳибаси ўз атрофидаги аҳволдан норози эканлиги ва буларнинг барчасини бир уринишда тўгирлаш имконига эга бўлмаса ҳам ҳеч бўлмаса ўзгартириш учун кучли хохиш ҳис қилаётганлигини билдиради. Ушбу ҳолатда туш табири абортни қуйидагича талқин этади.

Туш соҳибасининг ички норозилигининг намоён бўлиши ва бу кучли хохишни қайноққонлик билан эмас балки секинлик билан амалга оширишингизни билдиради. Туш соҳибаси тарафдор ва қарши бўлган барча омилларни тарозида ўлчаши ва оптимал қарорга келиши лозимлигини билдиради.

Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Алло?дир.

Бугун кўрилган туш ?андай а?амиятга эга? Билиб олинг...

Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафа?ат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг я?ин дўстлари ёки... Батафсил

Ту?илган санангиз мо?ияти (ра?амлар сири)...

Йохуд ра?амлар та?дирдан сўзлайди - Ра?амлар сири ва маноси ?а?ида малумот. Ту?илган кун, яни сана башорати... Батафсил