Бозор тушда курса туш табири

Бозор ёки бозор расталарини кўришингиз

Тушингизда бозор ёки бозор расталарида юрганлигингизни кўрдингизми ? Тушда бундай қизғин савдо жойини кўриш — турлича рамзга эга бўлиб, Туш тафсилотларига кўра, туш соҳибининг тақдирида содир бўлувчи яхши яъни ижобий ўзгаришлар билан бирга кўнгилсизликларни ҳам англатиши мумкиндир.

Хўш тушингиз  бозордаги расталарини ёки бозорни кўриш нимани англатади ?

Бозор ёки бозор расталарини кўришингиз
Бозор

Миллер талқини

Мистер Миллернинг фикрича эркак кишилар ўз тушида бозорда эканлигини кўрсалар — ҳақиқий ҳаётда ўз фаоллиги ва тиришқоқлиги билан муваффақият қозониши мумкин.

Миллернинг туш таъбирига кўра:

Аёл кишилар ўз тушларида бозорга борганликларини кўришлари муоммоларининг ҳал бўлиши ва ёқимли ўзгаришларни англатади. Тушингизда бўш бозор расталарини кўришингиз нимани англатади ? Афсус, аммо бу яхши белги эмас бўлиб, депрессия, кучнинг сустлашиши, апатияни билдиради. Худди шу каби бозорда айниган сабзавотлар ёки сасиган гўштни сотаётганликларини кўришингиз ҳам ёмон белги ҳисобланади. Бундай туш кўнгил қолиши ва йўқотишларни билдиради.

Бозор тушда курса туш табири

Озиқ — овқат бозори

Шарқона туш таъбирига кўра қиз ва жувонлар ўз тушларида бозордан балиқ сотиб олганликларини кўришлари — оила қуриш, оналик тўғрисида ўйлаб кўришлари лозимлигини билдиради. Аммо тушингизда гўшт сотиб олганлигингизни кўрсангиз, эрталаб уйғонишингиз биланоқ қариндошларингиз хол-аҳволи яхшилигидан, улар ўзларини қандай ҳис қилаётганликларидан хабар олинг.

 Пастор Лоффнинг талқин қилишича тушингизда бозордан мева ва сабзавотлар харид қилганлигингизни кўришингингиз — режаларингиз тез кунлар амалга ошишини ва сиз моддий томонлама фаровонликга эришишингизни билдиради.

Ҳаётий қийинчиликлар

Тушингизда буюм бозорида эканлигингизни кўрсангиз уйғонишингиз билан бевосита қатнашган воқеа-ҳодисаларингизни ёдга олинг.

Эҳтимол, бу келажакда содир этишингиз бўлиши мумкин бўлган хатоларни олдини олар.

Бозор тушда курса туш табири

Тушингизда бозордан кийим-кечак харид қилдингизми ?

Унда сизни яқин кунларда ҳаёйингизни ўзгартириб юбориши мумкин бўлган ёрқин, эсда қоларли тадбирлар кутаётганлигини билдиради.

Аммо борди-ю тунги тушингизда бозордан кийим-кечак ёки оёқ кийимни савдолашаётган бўлсангиз Антиқа туш таъбирига кўра маънавий заифлик ва жисмоний чарчоқни билдиради.

Автомобиль қаторлари

Лўлиларнинг туш таъбирловчиларининг сўзларига кўра кимдир тушида бозорда автомобиллар сотиш билан шуғулланса, саёҳатга чиқиш ва дунё кезиш ҳақидаги орзуларини амалга ошириш имкониятига эга бўлади.

Тушингизда автомобиль эҳтиёт қисмлар савдоси билан шуғулланаётганлигингизни кўришингиз — баъзи вақтларда омадингиз келмаслигини, бунга сабаб эса сиз асосий нарсага эътиборингизни қаратмаган ҳолда ўз устуворликларингизни тўғри тақсимлашни билганликлигингиздир.

Башоратчи Светков ёдга солади — қироллардек аниқлик ва хушмуомалалик билан ўзингизни тутишингизни ва режаларингизни олдиндан режалаштирган ҳолда кундалигингизга ҳам ёзиб боринг

Автомобиль қаторлари
Автомобиль бозор

Эски бозор

Тушингизда эски кийимлар сотадиган дўконларда айланиб юрганлигингиз ва турли ноодатий молларни: қадимги буюмлар, китоблар  кийим-кечаклар қизиқиш билан қараётганлигингизни кўришингиз, туш таъбирига кўра  сизнинг такрорланмаслигингиз, ижодкор шахслигингиз, сийқаси чиққан, бемаза ўй-ҳаракат қилишга одатланмаганлигингизни билдиради.

Эҳтимол айнан шу сабаб сизнинг танишларингиз кўпдир, уларни сизнинг ноодатийлигингиз ва тушуниб бўлмас характерингиз жалб қилгандир.

Бироқ, агарда тушингизда растанинг бошқа тарафида эканлигингизни ва нодир буюмлар сотаётганлигингизни кўришингиз- сизнинг ғайриоддийлигингиз ва ўзига хослигингиз баъзи пайтларда барча ахлоқ чегараларидан чиқиб кетишини билдиради.

Эски бозор

Бошқа қизиқарли туш таъбирлари

Тушингизда бозор расталарида савдо-сотиқ қилаётганлигингиз нимани англатишини аниқ билиб олиш учун тушингизда сотиб олувчи ёки сотувчи бўлганлигингиз ҳам эътиборлидир.

Мисол учун агарда сиз озиқ-овқат сотаётганингизни кўришингиз — ҳақиқий ҳаётда шахсий бюджетингиз кўпайишига умид қилишингиз мумкин.

бозор

Агарда кийим-кечак сотаётганлигингизни кўрсангиз — яқин кунларда кимдир сизга маслаҳат сўраб мурожаат этишини билдиради. Тушда харидор эканлигингизни кўришингиз ҳар доим ҳам яхши  аломат саналмайди. Бу туш ҳақиқий ҳаётда  кераксиз чиқимларни англатади. Тушингизда бозор қоровули эканлигингизни кўришингиз- ўнгингизда фойдали юқори даромадли ўринни эгаллашингизни билдирилиши мумкин. Агар кимдир тушида тунда бозордаги маҳсулотларнинг сифатини назорат қилаётганлигини кўрса — эрталаб узоқ кутилган хабарни эшитади дейди туш таъбири.

Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Алло?дир.

Бугун кўрилган туш ?андай а?амиятга эга? Билиб олинг...

Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафа?ат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг я?ин дўстлари ёки... Батафсил

Ту?илган санангиз мо?ияти (ра?амлар сири)...

Йохуд ра?амлар та?дирдан сўзлайди - Ра?амлар сири ва маноси ?а?ида малумот. Ту?илган кун, яни сана башорати... Батафсил