Тарвуз тушда курса туш табири
Туш таъбири талқини: тарвуз
Ёзнинг жарима кунида бир тилим тарвуздан бош тортадиган инсон бўлмаса керак. Туш талқинловчилар тушда тарвузни кўриш қандай маъно касб этиши тўғрисида умумий фикрга кела олмайдилар. Тушнинг тафсилотлари қараб, унинг маъноси ижобийдан салбийга ўзгаради.
Муайян тушни аниқ талқин қилиш ҳар доим ҳам мумкин эмас, айниқса бу тушда тарвузни кўрсангиз, шунинг учун ҳам тушнинг барча тафсилотларни эслаб қолиш ва тушлар таъбирини очиш лозим.
Миллернинг таҳмини (версияси)
Машҳур психолог, тушингизда тарвузни истеъмол қилганлигингизни кўришингизни шундай талқин этади: дўстлик пайдо бўлишига умид қилишингиз бефойда. Режаларингиз амалга оширишга ҳаракат қилганда эса, кутилмаган тўсиқларга дуч келасиз.
Тушингизда пишмаган ёки айниган меваларни кўрдингизми? Миллер бу тушни ўзни ёмон ҳис қилиш дея талқин этади. Ўз соғлиғингизга беэътибор бўлманг, эҳтиёт бўлинг. Кўп ишламанг, кўпроқ дам олинг, тоза ҳавода сайр қилинг. Иммунитетни кўтариш учун туш таъбири витамин комплекслар қабул қилишни тавсия этади.
Тушда тарвуз олиш — мақсадга эришиш йўлидаги жиддий қийинчиликларни билдиради. Эҳтимол, муаммони ҳал қилиш бир қатор тўсиқларни енгиб ўтишни талаб этади, бунга сиз ақлий тайёргарлик кўришингиз лозим ҳисобланади.
Тушингизда катта тарвуз едингизми?
Тушда ширин, сувли тарвузни истеъмол қилиш — турли масалаларда омад ҳамроҳ бўлишини билдиради. Анъанавий (классик) туш таъбири, агар ушбу мева катта ҳажмли бўлса – ўнгингизда катта омад келиши ҳақида талқин этади.
Тушингизда сиз бошқа бир инсон сувли тарвузни еяётганини кўрдингизми? Ўнгингизда хафагарчилик, кўнгилхирачиликни бошдан кечирасиз.
Тушингизда тарвузни нон билан еяётганлигингизни кўришингиз – имидж яъни ташқи кўринишингизни тубдан ўзгартиришингиз сизга фойда келтиришини англатади.
Замонавий туш таъбири кўра, агар тушнгизда сиз мазали нон билан тотли тарвуз мевасини истеъмол қилаётганлигингизни кўришингиз – ўз-ўзингизни яхшилаш уcгун узоқ ва қатъий ҳаракат қилишингизни билдиради. Агар сиз таслим бўлмасангиз, яшаш шароитингизни сезиларли даражада яхшилашга эришишингиз мумкин.
Машҳур психолог З. Фрейд шунга аминки: тушда тарвузни кўриш интим юқори ҳаётингиздан даражада қониқиш ҳосил қилаётганлигингизнинг рамзидир. Тушда тарвузни истеъмол қилиш, яқин орада унутилмас оргазмни бошдан кечиришингизни англатади. Бундан ташқари, туш таъбири юзага келувчи қийинчиликлардан ташвишланишингиз тўғрисида ҳам огоҳлантиради. Эҳтимол, ташвишланишингизга сабаб режалаштирилмаган ҳомиладорлик бўлиши мумкин.
Агар тушингизда бир тилим тарвуз етмаган бўлса, ўнгингизда қайғу кутмоқдалигини билдиради.
Сотиб олиш, мехмон қилиш яъни улашиш, совға сифатида қабул қилиш
Гришинанинг таъбири, тушингизда “улкан полиз экини” сотиб олганлигингизни кўришингизни – қўшимча даромадга эришишинизни билдиради дея талқин этади. Бу қимор, лотерея, мерос олиш, иш ҳақини ошиши, мукофот пули бўлиши мумкин. Туш таъбирига кўра, агарда ушбу тарвузнинг ҳажми катта бўлса: молиявий ёрдам жуда сезиларли бўлишини билдиради.
Тушингизда тарвузни тортиқ сифатида олиб келганлигини кўришингиз — ўнгингизда сиз ҳақингизда кимдир жуда қаттиқ ташвишланишини, лекин сиз унинг бу меҳрибончиликларини инкор этаётганлигингизни билдиради.
Тушингизда тарвуз билан мехмон қилганлигингизни кўришингиз – ўнгингизда янги ғаройиб учрашувга чиқишингизни англатади. Туш таъбирловчи мароқли ва унумли суҳбат бўлади дея талқин этади.
Тушингизда нотаниш инсон сизга тарвузни таъмини татиб кўришни таклиф этганлигини кўрдингизми ? танишларингиз ичидан кимдир сизни пинхона яхши кўриши ва сиз билан муносабат ўрнатишни исташини билдиради.
Тушда тарвуз сотиш
Ушбу туш – исрофгарчилик ва узоқни кўзламай иш қилишингиз сабабли юзага келиши мумкин бўлган молиявий қийин аҳволга тушиб қолишингизни билдиради. Туш таъбири пулларингизни оқилона сарфлашингизни, тежашни ва ҳисоб-китоб билан иш юритишни тавсия этади. Эҳтимол, ушбу туш соҳиби фақатгина бугунги кун билан яшаб, эртанги кун ҳақида ўйламаслигини англатиши мумкин. У харажатлар кундалигини тутишни бошлаши ва харажатлар нима учун даромаддан ошиб кетишини англаб етиши лозим.
Тушда тарвузни кесиш:
Тушингизда ўзингиз ёки кимнингдир ёрдами билан тарвузнинг қаттиқ қобиғини кесаётганлигингизни кўришингиз — ўнгизнгизда қариндошлар ёки дўстларингиз билан ёмон жанжаллашиб қолишингизни билдиради.
Зигмунд Фрейд шунга аминки: тушда тарвузни кўриш интим юқори ҳаётингиздан даражада қониқиш ҳосил қилаётганлигингизнинг рамзидир. Тушда тарвузни истеъмол қилиш, яқин орада унутилмас оргазмни бошдан кечиришингизни англатади. Бундан ташқари, туш таъбири юзага келувчи қийинчиликлардан ташвишланишингиз тўғрисида ҳам огоҳлантиради. Эҳтимол, ташвишланишингизга сабаб режалаштирилмаган ҳомиладорлик бўлиши мумкин.
Бироқ, нима сабабдан тушингизда ушбу улкан полиз экини бурдалаб ташлаётганлигингизни кўрасиз, бу нимани англатади? Фрейд буни жинсий қониқмаслик сифатида баҳолайди. Сиз танлаган кишингизни яъни жуфтингизни кўнглини кўтариш учун деярли доимо оргазмни симулятсия қиласиз. Аммо, туш таъбирига кўра сиз жинсий алоқадан завқ олмайсиз. Ушбу ҳолатда ўзингизни айблашингиз асло ярамайди, бунга ҳожат йўқ. Муаммони ҳал қилиш учун жуфтингиз билан очиқ суҳбатлашишингиз лозим, унга сиз нимани Афзал кўришингизни тушунтиришингиз, бу ишни қилишда унга нима тўсқинлик қилаётганлигини аниқлаш керак. Психолог, туш таъбирини тузар экан, муаммони ҳал қилишда эркинликнинг ўрни катта эканлигини таъкидлайди. Романтик муҳит яратишга ҳаракат қилинг ёки бошланишини бироз узайтиринг.
Бошқа талқинлар
Замонавий туш таъбирига кўра, эркакалар тушларида тарвузни кўришлари севган инсонидан рад жавобини эшитишини билдиради. Яна нима сабабдан ушбу катта полиз экинини тушингизда кўришингиз мумкин? Кучли жинс вакилларини кўплаб ташвишлар ҳамда янги вазифаларни кутмоқда.
Тушингизда катта полиз экинини узиб олаётганилигингизни кўришингиз — бахтга ишора қилади. Жуфтингиз билан муносабатларингизда ҳотиржамлик ҳукм суради, жинсий ҳаётингиз ҳам ёрқин, такрорланмас оргазмларга бой бўлади.
Тушингизда тарвузни ёриб (синдириб) қўйдингизми? Эзоп бу тушни режалаштирилмаган ҳомиладорлик ва абортни англатади дея талқин этади. Агарда ушбу тушни пайшанбадан жумага ўтар кечаси кўрган бўлсангиз — яширин умидларингиз, кўнглингиздаги орзуларингизнинг амалга ошишини унутинг.
Менопаз давридаги ёки ҳомиладор аёллар кўпинча тарвузни тушларида кўришадилар. Унда образ руҳий юксалишни ва уруғлари эса юракка жойлашган юксак ҳис- туйғуларнинг ўсишни англатади.
Ҳаммабоп туш таъбирига кўра, тушингизда полиз эканлигини кўришингиз – омад ва мақсадларга эришишни англатади. Олий кучлар барча ташаббусларингизни қўллаб-қувватлайди.
Нима учун бемор тушида тарвузни кўради? Шу кундан бошлаб, бемор соғлиғИ аста-секин, аммо ишончли тикланади ва у ўзини жуда яхши ҳис эта бошлайди.
Аёллар ўз тушларида тарвуни кўришлари:
Агарда нозик ҳилқат вакилалари ўз тушларида тарвузни кўрсалар – бу яқин орада узоқ кутилган фарзандга эришишингизни яъни ҳомиладор бўлишингизни билдиради. Жинсий томондан муаммо бўлганлар учун бу туш шифо топишни ва ниҳоят фарзанд кўриш имкониятини англатади. Соғликка диққат билан қараш ва танани болани туғилишига тайёрлаш керак. Овқатланишни кузатиб боринг, агар керак бўлмаса, дори-дармонлардан воз кечинг ва агарда чекиш, спиртли ичимлик ичиш ва гиёйвандлик каби ёмон одатларингиз мавжуд бўлса, уларнинг барчасидан халос бўлиш йўлини излай бошланг.
Ёш қизлар учун
Ушбу тушнинг талқини қизлар учун яхшилик белгиси саналмайди. Бу туш яқин инсонингиз томонидан алданишингизни ёки иш жойингизда турли хил ҳийла- найранглар қуршовида қолишингизни англатиши мумкин. Эҳтимол, атрофингизга диққат билан эътибор беришингиз ундаги беҳосиятли нарсаларни англашингиз керак бўлади. Агарда муносабатларингизда совуқлик юзага келгудек бўлса, дарҳол вазиятни тўғирланг ва ярашиш чораларини кўринг.
Шунингдек, ушбу туш, ўз айби туфайли қилинган хатони ҳам англатиши мумкин. Бундай туш, хавф ҳақида огоҳлантиради ва ҳар бир қадамни синчковлик билан кўриб чиқишингизни маслаҳат беради, айниқса сиз хато қилолмайдиган муҳим масалага келганда.
Тушда тарвузни қўлда тутиш:
Тушда тарвузни қўлда кўтариб кетаётганликни кўриш – яқинда ҳаётнинг мушкулликларини кўтарадиган инсон пайдо бўлишини англатади. Бу қўл остингиздаги инсон ёки тўсатдан келган қариндошларингиздан бири бўлиши мумкин.
Тушда тарвузни қўлда кўриш — ёқимсиз ташвишларни, кутилмаган ва кераксиз ишларни англатади. Туш таъбири барча бизнес фаолиятингиздаги ишлани тугатиш ва тўсатдан юзага келувчи ўзгаришларга тайёргарлик кўриш кераклиги ҳақида огоҳлантиради, аммо улар яқинда якунланиб, ҳамма нарса аввалги оддий ҳолатига қайтишини ваъда қилади.
Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.
Бугун кўрилган туш қандай аҳамиятга эга? Билиб олинг...
Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафақат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг яқин дўстлари ёки... Батафсил
Туғилган санангиз моҳияти (рақамлар сири)...
Йохуд рақамлар тақдирдан сўзлайди - Рақамлар сири ва маноси ҳақида малумот. Туғилган кун, яни сана башорати... Батафсил