Туш таъбири: Собиқ энг яқин дугона
Собиқ энг яқин дугона курса туш табири. Туш таъбири
Тушингизда нима сабабдан собиқ дугонангизни кўрдингиз? Агарда сиз, туш таъбирларига мурожаат қилсангиз, бу рақобат ва рақиблик рамзи эканлигини билиб оласиз. Аммо тушни янада аниқ талқин қилиш учун нима билан машғул бўлганингиз ва нима сабабдан дугонангиз ҳақиқий ҳаётда собиқ дугонага айланганлигини хотирланг.
Миллер туш таъбири
Таниқли руҳшунос ушбу образни нима сабабдан тушингизда кўрганлигингизни талқин қилишда бирга нима қилганлигингизни хотирлашингизни маслаҳат беради. Бу вазиятда борди-ю биргаликда вақтингизни яхши мароқли ўтказганлигингизни кўрсангиз ҳақиқий ҳаётда қадрдон дўстингиз тўғрисида яхши хабар эшитишингизни билдиради. Агарда дугонангиз қайғуингизга шерик бўлганлигини кўришингиз – бу хабарлар ёқимсиз, яъни нохуш бўлишини билдиради.
Можаро, уруш, жанжал
Борди-ю тушингизда дугонангиз билан томоқ қириладиган даражадаги баланд овозда ва йиғи аралаш уришаётганлигингизни кўришингиз Эзоп туш таъбири кўра қуйидагича талқин этилади: туш соҳиби атрофдагиларнинг эътибори айнан унга қаратилишини истайди. Агарда дугонангиз ҳақиқий ҳаётда бу фоний дунёни тарк этган, тушингизда эса сизлар бир-бирингизни худди мушуклар каби буйдалаётганлигингиз ва кўпроқ шикаст етказишга ҳаракат қилаётганликларингизни кўришингиз – ҳақиқий ҳаётда сиз уни жуда қўмсаб, соғинаётганлигингизни билдиради. Бундан ташқари, сиз ҳали ҳамон унинг бу дунёни тарк этганлигига кўникаолмаётганлигингизни ҳам белгисидир.
Можаро,уруш,жанжал сабаблари
Собиқ яқин дугонангиз билан жанжаллашганлигингизни кўрдингизми? Бу нимани англатишини ва туш таъбири бундай сюжетни қандай талқинин қилишини билмоқчимисиз? Унда сиз туш тафсилотларини яхшилаб ёдга олинг ва жанжалнинг асл сабаби нимада эканлигига эътибор қаратинг.
Севимли жуфтингиз (йигитингиз, эрингиз) — туш соҳибаси ўзини хунук деб ҳисоблайди.
Професционал иш фаолият ёки ўқиш — атрофдагилар сизнинг характерингиз ҳақида ёмон сўзлар айтади.
Имиж, ташқи кўриниш — сиз ўз стилингизга нисбатан ишончли эмассиз.
Келишмовчиликлар — сизни бошқаришишларига йўл қўйманг.
У сизни алдади — рақибингиз пайдо бўлишини.
У ҳомиладор — катта даромадни билдиради.
Биргаликда вақтни қувноқ ўтказиш
Тушингизда ўзингизни ёш қизча эканлигингизни ва ёнингизда сиз билан ушбу ёшдаги энг яқин дугонангизни кўришингиз қандай талқин этилишига қизиқяпсизми? Агарда сиз у билан биргаликда қувончли дақиқаларни бошдан кечираётганлигингизни, бирга вақтичоғлик ёки аҳмоқгарчиликлар қилаётганлигингизни кўрсангиз тез орада тақдир сизга бир нечта ажойиб кутилмаган нарсаларни тақим этади.
Пастор Лоффнинг туш таъбиридаги талқинларга кўра агарда аёллар ўз тушларида жуфтининг собиқ маъшуқаси билан дўстона алоқа қилаётганлигини кўришлари, ҳақиқий ҳаётда туш соҳибаси жуда рашкчи ва доим жуфтининг унинг учун бегона инсонга айланишидан ҳадиксирашини билдиради.
Бошқа фикрни Светков туш таъбири қўллаб қувватлайди. Унинг фикрича туш соҳибининг хотини эски таниш қиз билан бирга кўриши — ҳақиқий ҳаётда сизларга оилавий ҳаётда кескин ҳиссиётлар етишмаслигини билдиради. Сиз кундалик турмушингизга озгина бўлса ҳам хилма-хиллик олиб киришга тайёрсиз, аммо бу жинсий ҳаётга тааллуқли бўлмаслиги мумкин.
Бошқа талқинлар
Тушингизда собиқ дугонангиз билан ҳақиқатдан ҳам танишган пайтингизни кўрдингизми ? Хассе хоним туш таъбири сизни хурсанд қилишга шошади: яқин орада сиз узоқ йиллардан бери орзу қилаётган нарсангизга эришасиз.
Агарда тушингизда энг яқин дугонангиз сиз билан гаплашишдан, алоқа қилишдан қочишга ҳаракат қилаётганлигини ва у ўзини худди сизни танимагандек тутаётганлигини кўрсангиз — ҳақиқий ҳаётда ўнгингизда мўмай даромадни қўлга киритишингиз, бу биринчи уддасидан чиқилмайдиган кўринган ишдан олинишини билдиради.
Тушингизда собиқ энг яқин дугонангиздан нимагадир қочаётганлигнгизни кўришингиз — муаммоларингизни ечишда сизга ёрдам кераклигини билдиради
Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.
Бугун кўрилган туш қандай аҳамиятга эга? Билиб олинг...
Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафақат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг яқин дўстлари ёки... Батафсил
Туғилган санангиз моҳияти (рақамлар сири)...
Йохуд рақамлар тақдирдан сўзлайди - Рақамлар сири ва маноси ҳақида малумот. Туғилган кун, яни сана башорати... Батафсил